Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Август 2017 Кӯришлар: 1479
Печат

 

fozilov 2017Ўтган асрнинг эллигинчи йиллари Шаҳритуз ноҳияси, «Искра» колхозининг Пахтаобод қишлоғи бригадири Фозил саркорнинг уйи тўйхонага айланди. Ҳа, тўнғич фарзанднинг дунёга келиши, нафақат, Фозил ака хонадонида, балки бутун маҳаллада шодиёнага айланиб кетганди, ўшанда. Барча уни олқишлар, тўнғич фарзанд билан муборакбод этарди.

Фарзандга боболаридай илмли, зиёли бўлсин, деган ниятда Бобоқул,

деб ном қўйишди. Фозил ака ҳам олийгоҳда ўқиб, агрономлик касбини эгаллади. Умрининг охиригача элу юрт хизматида бўлиб, халқнинг ҳақиқий ҳурмат-эътиборини қозонди. Ўн бир фарзандни оқ ювиб, оқ тараган Фозил агроном жўжабирдай жон бўлишига қарамай, ҳамиша фарзандларининг илмли, халқ ва Ватан хизматига камарбаста бўлиши учун саъй-ҳаракат қиларди. Шу боис, болаларининг бари олий ўқув юртларида таълим олди, ўзларига яраша касбу кор, ҳунар эгалари бўлиб етишишди.

Фозил бобо оқкўнгил, халқпарвар инсон эди. Аммо биз бугун  у кишининг тўнғич ўғли Бобоқул ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. У ҳам барча болалар каби 7 ёшдан мактабга қадам қўйди, ўн йил давомида ўрта мактаб дастурини  ўзлаштирди. Камолот шаҳодатномасини қўлга олгач, отаси Фозил бобо сўраб қолди:

- Ўғлим, энди нима қилмоқчисан?

- Душанбега, тиббиёт олийгоҳига бориб ўқисам, деб ният қилгандим,-жавоб берди ўғил.

- Баракалла, Худо оқ йўл берсин, дўхтирларнинг оқ кийимидай кўнглинг, ҳаёт йўлинг, ниятинг ҳамиша ойдин бўлсин болам, ҳамиша халқ хизматида бўл,- отанинг қўллари беихтиёр дуога кўтарилиб, юзига суртилди,- Худо йўлингни берсин…

Бу воқеа 1966 йили юз берганди. Бобоқул тиббиёт олийгоҳи студенти, деган шарафга эришиб, ёруғ юз билан она-юртига қайтди. Фозил бобо хонадонида яна тўй бўлиб кетди…

Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида умумий даволаш факултетини тамомлаган ёш врач Бобоқул Фозилович, бир йил ординатурадан сўнг, ўзи туғилиб ўсган «Искра» колхози (ҳозирги  Пахтаобод қишлоқ жамоати) шифохонасида иш бошлади. Ва фаолиятининг илк кунлариданоқ иқтидорли шифокор эканлиги кўзга ташланди. Шу йўсин каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиб, эл саломатлиги йўлида 41 йиллик умри азизини бағишлади. Шундан 21 йилида Пахтаобод қишлоқ жамоати касалхонасида бош врач сифатида фаолият юритди. Шифокор даволаган кишиларнинг миннатдорчилик билан билдирган дил сўзларини ёзар бўлсак, том-том китобга айланиши муқаррар.

fozilov 2017 1Бобоқул Фозилов ўз ўрнида турмуш ўртоғи Бибихол опа билан 5 қиз, 2 ўғилни  тарбиялаб, вояга етказишди. Ўғиллари Жўрабек билан Усмон гарчи бошқа касб этагини тутишган бўлсалар-да, қизларидан уч нафари - Малика, Шарофат, Ферузахонлар ота изидан боришиб, бугунги кунда халққа хизмат қилиб келмоқдалар. Саодатхон эса, уй бекаси бўлса-да, бобоси Фозил агроном каби деҳқончилик сирларини яхши билади, уй-рўзғор ишларида турмуш ўртоғига астойдил ёрдам бериб келади. Бобоқул аканинг кенжа қизи Севара ҳам қайсидир маънода отасига издош. Чунки у ўрта мактабда болаларга ўргатаётган фан – биология медицинанинг асосларидан бири саналади-да, ахир.

2014 йили 64 ёшида дунёи фонийни тарк этган Бобоқул Фозилович ўзидан эзгу ном қолдириб кетди. У  ишлаган жамоа, хизмат кўрсатган хонадонлар, борингки, улкан қишлоқ аҳли дўхтирнинг номини алоҳида эҳтиром билан тилга олади. Бугунги кунда у кишининг Холиёр Назаров, Жовли Қулатов, Қурбонали Тангиров, Саломат Жумаева каби шогирдлари Пахтаобод қишлоғидаги 3-саломатлик марказида устозлари ишларини давом эттирмоқдалар. Чорбоғлик Эркин Дўстматов, «искра»лик Ражаб Шомуродов, Гулнора Мамадалиевалар ҳам Бобоқул аканинг содиқ шогирдлари сифатида эл саломатлигини тиклаш йўлида  халқ дардига малҳам бўлмоқдалар.

Ўзининг ширин сўзи, хуш муомаласи билан эл қалбига йўл, дардига даво бағишлаган фидокор дўхтир  Бобоқул Фозилов бир тиб ходими орзу қилган барча мукофоту унвонлар – Соғлиқни сақлаш аълочиси, қатор ордену медаллар, ифтихорномаларнинг барча-барчасига эришди.  Умри азизини ҳақиқий Сино вориси каби ўтказган Бобоқул ака ҳаёт бўлганида, бу йил 67 баҳорни қаршилаган бўларди. Афсус, минглаб кишилар хотирасида ёрқин из қолдирган Бобоқул ака бугун орамизда йўқ. Аммо унинг умри давоми - хотираси фарзандлари, шогирдлари қалбида узоқ сақланади. Зотан, эзгуликнинг умри боқийдир…

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ғунча қулоғига шивирлар шамол...

 

Мафтуни Жаҳон (Маҳмадсаид Йўлдошев) гарчи шеърият оламига кеч кириб келган бўлса-да, ижоди бошқа «кечки»ларга нисбатан анчайин пухта-пишиқ. У кишининг ёзганлари кўпроқ панд-насиҳат характерига эга. Бироқ барча қаламкашларда бўлгани каби асосий мавзу Ватан ва ғояси Ватанни севиш, унга содиқ фарзанддай хизмат қилиш. Шунингдек, шоир ижодидан чин муҳаббат, ишқ мавзуси ҳам кенг ўрин олган.

Муфассал...

Туркигўй шоирлар устоз Айний нигоҳида

 

Устоз Садриддин Айний ўзбек ва тожик адабиётининг ХХ асрдаги такрорланмас истеъдодли вакилидир. У фақат ёзувчи ва шоир бўлибгина қолмасдан, балки забардаст адабиётшунос, буюк олим сифатида, ўзбек адабиётшунослигини бошлаб берган алломалардан бири ҳамдир.

Унинг бу борадаги фундаментал ишлари ҳозирга қадар ҳам ўз илмий қимматини йўқотган эмас.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101906

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8216006
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
310
3588
11312
8185301
65526
89570
8216006

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.71
Бугун: 23-05-2025 01:26:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015