Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 2190
Печат

 

adliya 2017Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Тил ва терминология комитети томонидан янги туғилган чақалоқлар учун исмлар каталоги тайёрланганлиги ҳақида яқинда ўтказилган матбуот конференциясида маълумот берди.

- Ота-оналар айнан ана шу каталогда келтирилган исмлар билан янги

туғилган чақалоқларни номлашлари шарт, - деди матбуот анжуманида Адлия вазири ўринбосари Ҳаким Мирсайзод. – Ота-оналар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаси олиш учун Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш (ЗАГС) бўлимига ташриф буюришганда, уларга мазкур каталог тақдим этилади. Ота-она каталог бўйича фарзандига миллий исм танлаши шарт.

Таъкидланишича, каталогдаги исмларни танлашни истамаган ота-оналар ўзларига ёққан исм билан фарзандларини номлаш таклифи билан махсус комиссияга мурожаат қилишлари лозим бўлади. Ота-оналар танлаган ва каталогдан ўрин олмаган исм билан чақалоқни аташ ёки атамасликни комиссия қарори ҳал қилади.

Шу билан бирга, Тожикистонда яшаётган бошқа миллат вакилларига фарзандларига ихтиёрий исм танлашга ижозат берилган.

Адлия вазирлиги матбуот конференциясида жорий йил биринчи ярим йиллигида тожикистонликларнинг хорижий фуқаролар билан никоҳдан ўтиш ҳолатлари камайганлиги қайд этиб ўтилди.

- Жорий йилнинг олти ойида Тожикистон фуқароларининг хорижликлар билан никоҳдан ўтиш 49 ҳолати қайдга олинган, - деди Адлия вазирлиги Фуқаролик ҳолатини қайдга олиш бошқармаси бошлиғи Саодатбиби Сирожзода. – Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 79 ҳолатни ташкил этганди. Тожикистонликлар Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон ва Россия фуқаролари билан, шунингдек,  Литва ва Хитой фуқаролари билан ҳам никоҳдан ўтганлик айрим ҳолатлари кўзга ташланади.

Адлия вазирлиги вакилининг маълумотига кўра, ҳисобот даврида мамлакатда 28 минг 103 никоҳдан ўтганлик ҳолати қайдга олинган бўлиб, 5 минг 40та никоҳ бекор қилинган.

- Жорий йил олти ойида мамлакат ахлоқ тузатиш муассасаларида 27 нафар маҳбус вафот этди, - деди вазир ўринбосари Ҳаким Мирсайзод. – Қайдга олинган 27 ҳолатда ҳам зўравонлик белгилари бўлмай, ўлим табиийдир.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, маҳбуслар кўпроқ турли хасталиклар туфайли вафот этишган.

- Айни пайтда мамлакат ахлоқни тузатиш муассасаларида сил касаллиги билан хасталанган маҳбуслар жазо ўташмоқда, - деди Ҳ. Мисайзод. – Улар дори-дармон билан ўз вақтида таъминланиб, дўхтурлар назоратида туришади.

Вазир ўринбосарининг маълумотига кўра, айни пайтда мамлакат ахлоқ тузатиш муассасаларида 10 минг нафар атрофида маҳбуслар бўлиб, улардан 237 нафарини аёллар ва 353 нафарини хориж фуқаролари ташкил этади. Шу билан бирга, ахлоқ тузатиш муассасаларида 80 нафар бир умрга қамалган маҳбуслар жазо ўташмоқда. 1 минг 548 маҳбус эса, терроризм ва экстремизм учун озодликдан маҳрум этилган. 

Ўз мухбир.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

2019-2021 йиллар самарали бўлади

 

Миллат пешвоси ўзининг навбатдаги Паёмида таъкидлаганидек, 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида мазкур йўналишлар аҳамиятини англашга жиддий туртки берди.

Зикр этилган масалалар ҳал этилишини тезлаштириш ва қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда, 2019-2021

Муфассал...

Миллат пешвосининг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб…

 

Тожикистон ичимлик сувига бойлиги билан дунё мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сув бор жойда ободлик ва тараққиёт бўлади. Парвардигор томонидан бандаларига неъмат қилиб берилган сув ва унинг хусусиятлари тўғрисида асрлар оша гапириб келинади. Айни замонда, дунёнинг турли ҳудудларида сув танқислиги кузатилаётир, айниқса, Африка қитъаси мамлакатларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101136

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214209
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2101
2279
9515
8185301
63729
89570
8214209

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.217
Бугун: 22-05-2025 18:19:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015