Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 1958
Печат

 

suv 2017 1Сув инсон ҳаёти учун энг муҳим манбадир. Бугун атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, тоза ичимлик суви таъминоти дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал экологик муаммолардан бирига айланган. Ер юзининг 71 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, асосий қисмини шўр денгиз  сувлари ташкил қилади. Атиги 3 фоизи ичимлик сув захирасидир.

Сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Шу боис экологик саводхонликни, яъни сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш кўникмасини ёшларга оиладан, қолаверса, таълим муассасаларидан шакллантириб бормоқ зарур.

Аҳолини гигиеник талабларга жавоб бера оладиган тоза ичимлик суви билан таъминлаш, инсон саломатлигини муҳофаза қилишнинг асосий омилларидан.

Дунё халқларининг бу муаммосини юракдан ҳис этган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг инсонпарварлик ташаббуси билан дастлаб 2003 йил «Тоза ичимлик суви» йили, 2005-2015 йиллар «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиётлари ўн йиллиги доирасида оламшумул чора-табдирлар амалга оширилди.

Статистик маълумотларга қараганда, Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси аҳолисининг олтидан бир нафарининг ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти мавжуд экан. Бу вазиятнинг олди олинмаса, 2025 йилга бориб, дунёда ҳар 10 кишидан 5 нафари ёки 5,5 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан фойдаланишда қийинчиликларга рўпара кела бошлайди.

Навбатдаги «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги даврида, авваламбор, ичимлик сувидан тўғри фойдаланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, турли амалий фаолиятларни ўтказиш ишлари йўлга қўйилиши керак.

Тожикистон ўз ҳудудидаги тоза сув захиралари бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу азиз неъматни авайлаб-асраш, келажак авлодларни ҳам бу бойликдан баҳраманд қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. «Сув устувор тараққиёт учун» фаолияти доирасида амалга оширилажак ишлар турмушимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи лозим. Ўқув-таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш борасида суҳбатлар, танловлар ўтказиш ва бу борадаги тажрибаларни кенг ўрганишни йўлга қўйиш керак. Чунки Тожикистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам алоқада бўлиб, ташаббускор давлат сифатида алоҳида мавқега эга.

Сувни эъзозлаш келажакни асрамоқ демакдир. Аҳолининг ичимлик сувидан фойдаланиш маданияти қанчалик юксак бўлса, сарф-харажатлар ҳам шунчалик камайиб, соҳани техник ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга имкон яратади. Шундай экан, ичимлик сувини асрайлик. Шу йўл билан она табиат мусаффолигига ҳам, юртимиз тараққиётига ҳам ўз ҳиссамизни қўшайлик. Зеро, тожик шоири Саидали Маъмур таъкидлаганидек:

Тоғлар бағридан оққан чашмаман,

Дарёга қўшила олгум, кўнглим тўқ.

Ташналарга дармон бўлмоқ ниятим,

Йўл усти кир-чири таркибимда йўқ.

 

Ҳайтали Боев,

«Халқ овози» .

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Умр – бебаҳо неъмат

 

Аллоҳ бор мавжудотлар орасида инсонни алоҳида меҳр-муҳаббат билан яратган. Дунёдаги ҳалол неъматларнинг ҳаммасини унга насиба айлаган. Ҳатто, фаришталарда бўлмаган ихтиёрни азиз ва мукаррам инсон учун бериб қўйган. Лекин афсуски, Яратганнинг бу марҳаматини тушунмай, ўзи қоралаган ишларни қилаётган одамлар ҳам учраб туради.

Муфассал...

Обод бўлсин шу Ватан, халқим…

 

Муҳаммад  Исо (Маматисо Абдуллоев) узоқ йиллардан буён Қабодиён ноҳиясининг «Тахти Қубод» рўзномасида фаолият юритиб келмоқда. Кўплаб ҳикоя ва шеърлари республика нашрияларида чоп этилган.

Иқтидорли шоир Муҳаммад Исо бу йил муборак 60 ёшни қаршилаётир. Шоир акамизга камолот ёшида комёблик тилаймиз.

Сутдай оқ субҳидамда,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2103314

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8221547
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2779
3072
16853
8185301
71067
89570
8221547

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.19
Бугун: 24-05-2025 10:17:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015