Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 1833
Печат

 

suv 2018СОҲИР ШЕЪРИЯТ

Кўзимиз осмонида

Ёғду сочар ишқ кавкаби...

Эй фоний дунё!..

 Мен чекиндим, эй фоний дунё,

Ортга томон қадам ташладим.

Назарингда, мен мағлуб гўё –

Сен устимдан кула бошладинг.

 

Тисарилдим – қалбимда имон,

Вақт қолмади ортиқ кутмоққа.

Тап-тайёрман мангулик томон

Мен устингдан сакраб ўтмоққа!..

 

ДАРВЕШ ХИРГОЙИСИ

Азизим, ёлғизим, эй менинг ўзим,

Кўзинг менинг кўзим, сўзинг-да сўзим,

Илло, ўзи берсин жонингга тўзим,

Бу дунё дегани ёлғондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Тонгни истаб эдинг, чўкаётир тун,

Еру кўкни босиб келмоқда тутун,

Бўлмагай маконинг гулзору гулгун,

Бу дунё дегани тўзондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Дунё сендан аввал тузилиб бўлган

Ва сендан буруноқ бузилиб бўлган,

Кўнглинг боғланмасдан узилиб бўлган,

Бу дунё дегани вайрондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Кўтаргил дунёдан кўчу кўронинг,

Ўзинг-ла олиб кет орзу-армонинг,

Сенга кераги йўқ пуч бу дунёнинг,

Бу дунё дегани арзондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Дунёга – ҳалокат, сенга – омонлик,

Қўлингдан келмайди, ахир, шайтонлик,

Ё, Оллоҳ, деганга йўқдир ёмонлик,

Бу дунё дегани шайтондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Боргил ҳузурига ул Биру Борнинг,

Бошингни фидо эт васлига ёрнинг,

Эслама исмини дунё – ағёрнинг,

Бу дунё дегани илондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

Оқ илон

 

«Оқ илон, оппоқ илон,

Ойдинда ётганинг қани?

Ман ёмондан айрилиб

Яхшини топганинг қани?.. »*

 

Ҳеч қачон этма гумон

Ул ҳам унутди, деб мани.

Бир умр сарсон бўлиб

Излаб юрибман-ку, сани.

Чирмашиб бўйнимга сан,

Бўл тасбеҳу хочу санам.

Ўй-хаёлим сандадир,

Олгил яна жисмимни ҳам.

Қилса рашк сандан мани

Мандан умидвор ҳар сулув,

Қилмагил парво, илон,

Музлатмасин шубҳа, ғулув.

Кўзимиз осмонида

Ёғду сочар ишқ кавкаби.

Ҳеч сулув истаб мани

Қабримга кирмас сан каби!..

Оқ илон, жонон илон…

—–

*Ўзбек халқ қўшиғидан

 

Аҳли Расул Муҳаммад, Зафаробод ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Маориф равнақи – оқилона сиёсат самараси

 

Маориф ижтимоий ҳаёт тараққиётини таъминловчи етакчи соҳалардан саналади. Зеро, у миллат ва давлат келажагини яратувчи ёшларни тарбиялаб, вояга етказади. Шу боис ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатда маорифни истиқболли соҳага айлантириш

Муфассал...

Жаннатмакон ўлка фарзандларимиз

 

2018 йилда Шаҳритуз ноҳиясидан 91 нафар фуқаро ҳаж сафарида бўлиб қайтди. Махсус дастур орқали ноҳия жоме масжидининг имом хатиби Ҳисомиддин Муродов уч ой давомида бўлажак ҳожилар билан ўқув ва амалий машғулотлар ўтказди. Ҳисомиддин домла ҳаж сафарида йўл бошловчи бўлиб фаолият кўрсатган.

Жорий йил 13 август, тун ярмида ноҳия раиси Рамазон Оймаҳматзода

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2567112

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10147248
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
782
7797
27719
10082592
44341
138877
10147248

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.170
Бугун: 11-10-2026 03:56:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015