Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 19 Май 2016 Кӯришлар: 1803
Печат

 

metellurgФутбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида мамлакат XXV чемпионатининг 6-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Турнинг марказий ўйини Турсунзода шаҳридаги "Металлург" стадионида бўлди.

Унда маҳаллий "Регар-ТадАЗ" ва Фархор ноҳиясининг "Ҳосилот" жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Ўйин майдон эгаларининг унча катта бўлмаган устунликларида ўтиб, улар Ромиш Жалилов ва Комрон Турсуновлар киритган голлар эвазига икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса-да, Маъруф Рустамов шогирдлари жавоб тўплари киритиб, нурсиз дуранг натижани қайд этишга муваффақ бўлдилар.

Турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан тугади: "Парвоз"-"Барқчи"-1:2, ЦСКА "Памир"-"Равшан"-3:1, "Истиқлол"-"Вахш"-6:3, "Хўжанд"-"Хайр"-1:5.

Турнир жадвалида ўзининг мағлубиятсиз "юришини" давом эттираётган "Истиқлол" клуби 18 очко билан ягона пешқадам бўлиб турибди. Навбатдаги 7-тур ўйинларини 21-22 май кунлари ўтказиш режалаштирилган.

 

МУХЛИСЛАР ИШОНЧИ ОҚЛАНМАДИ

Тўрт карра Тожикистон чемпиони, пойтахтнинг "Истиқлол" жамоаси "Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2016" турнирининг гуруҳ босқичида қолиб кетди.

Душанбеликлар босқичнинг сўнгги 6-турида Ливаннинг "Триполи" клубини қабул қилдилар ва 1: 3 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

Ўтган мавсумда мазкур турнирнинг финал босқичигача борган жамоадан мухлислар бундан-да юқори натижани кутишган эди. Афсуски, ундай бўлиб чиқмади.

Гуруҳ босқичининг охирги турида Иорданиянинг "Ал-Файсали" клубини 1:0 ҳисобида енгган Ироқнинг "Нафит ал-Васат" жамоаси "В" квартетидан плей-офф босқичига йўлланма олди.

 

---------------    Бокс    ---------------

ТОЖИК СТУДЕНТЛАРИ - ЧЕМПИОН

Илгари эслатиб ўтганимиздек, Ватанимиз пойтахти - Душанбе шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича студентлар ўртасида биринчи Осиё чемпионати ўтказилди.

Қитъа биринчилигида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Япония ва Эрон сингари давлатларнинг 100 нафардан ортиқ спортчиси ғолиблик учун рингга кўтарилди.

Мусобақалар эркаклараро 10та, аёллар ўртасида эса, учта вазн тоифасида ўтказилди.

Энг яхши натижа қайд этган, яъни 6та олтин, 10та кумуш, 6та бронза медалларига сазовор бўлган тожикистонлик студентлар Осиё чемпионлиги унвонини қўлга киртишди.

Тожикистон терма жамоасининг Бахтиёр Мирзомуҳаммад, Шаббос Неъматуллаев, Шаҳром Афсахов, Диловаршо Абдураҳмонов, Мавзуна Чориева ва Шоира Зулқайнарова каби аъзолари олтин медаллар соҳиби бўлишди.

 

=======    Жаҳонда    =======

---------------    Футбол    ---------------

"БАРСЕЛОНА" - ЛА ЛИГА ҒОЛИБИ

Испания Ла лигаси биринчилиги мусобақаларига якун ясалди. Чемпионат давомида мавжуд 38 имкониятдан 91 очко жамғарган "Барселона" жамоаси жорий мавсумдаги мамлакат чемпиони, деб тан олинди.

Шунингдек, Испания чемпионатида фаол иштирок этган Мадриднинг "Реал" (90 очко) ва "Атлетико" (88 очко) жамоалари ҳам кучли учликдан жой олди.

Ла лига тўпурарлиги "Барселона" жамоасининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга насиб этди. У мавсумда 35та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 40 марта аниқ нишонга олган.

Кези келганда эслатиб ўтиш жоизки, Европа клубларининг нуфузли мусобақаси - Чемпионлар лигаси турнирининг финал босқичида Мадрид дербиси бўлади, яъни "Реал" ва "Атлетико" жамоалари бош соврин учун рақиблик қилади. Финал учрашувини 28 май куни Италиянинг Милан шаҳрида ўтказиш белгиланган.

 

---------------    Шаҳмат    ---------------

РОССИЯЛИК - ГРАН-ПРИ ҚАҲРАМОНИ

Грузиянинг Батуми шаҳрида FIDE (Халқаро шаҳмат федерацияси)нинг Гран-при мусобақалари якунига етди.

Турнирда россиялик Валентина Гунина муддатидан олдин ғолибликка эришди. У 10-турда хитойлик Чжао Сюэга қарши оқ доналарда ўйнаб, ғалаба қозонди ва жамғарилган очколари сонини еттитага етказди. Бу унинг ғолиблигини таъминлади.

Гран-при мусобақалари қатнашчилари грузиялик Нино Бациашвили, россиялик Александра Костенюк, украиналик Анна Музичуклар ўз ҳисобларига 5,5 очкодан тўплаб, ўзаро иккинчи-учинчи ўринларни тақсимлаб олдилар.

 

------------    Енгил атлетика    ------------

БОШ СОВРИН ХОРВАТИЯЛИКДА

Хитойнинг Шанхай шаҳрида енгил атлетика бўйича "Биллур лига" туркумига кирувчи мусобақалар бўлиб ўтди.

Енгил атлетиканинг диск ирғитиш тури юзасидан ўтказилган беллашувларида хорватиялик Сандра Перкович снарядни 77,88 метрга ирғитиб, мавсумдаги энг яхши натижани кўрсатди.

Иккинчи ўринни эса, австриялик Дани Самюэлс ишғол этди. У эришган кўрсаткич 66,77 метрга тенг бўлди.

Дискни 66,14 метрга улоқтирган кубалик Дения Кабалерога ҳам фахрли учинчи ўринни эгаллаш насиб этди.

Эслатиб ўтиш жоизки, ҳар йили енгил атлетико турлари бўйича ўтказиладиган "Биллур лига" туркумидаги мусобақалар "спорт маликаси" деб юритиладиган спортнинг мазкур тури бўйича жаҳон миқёсида янги-янги иқтидорларни "кашф этиш" имконини беради.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Паём ва ташқи сиёсат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Миллат пешвоси жаҳон ҳамжамиятининг бугунги вазиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб, республикамизнинг миллий манфаатларни татбиқ этиш асосида танлаган

Муфассал...

Олис бўлса ҳам тўғри йўлдан бор

 

ёхуд шогирднинг устоз ҳақидаги битиклари

Ривоят қилишларича, бир донишманддан сўрабдилар:

- Ҳақиқатга элтувчи неча йўл бор? У:

- Ҳақиқатга элтувчи йўлларнинг сони дунё халқлари нуфузичадир. Ҳар кишининг ҳақиқат йўлини топиши эса, алоҳида ҳикматдир, - дея жавоб берган экан…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101139

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214209
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2101
2279
9515
8185301
63729
89570
8214209

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.217
Бугун: 22-05-2025 18:19:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015