Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 10 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1748
Печат

 

f.annaqulovАмерика Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида курашнинг эркин ва юнон-рим турлари бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли спорт манбаларининг маълум қилишича, мазкур турнирда мамлакатимизнинг олти нафар кучли полвонлари чиқиш қилишади.

Эркин кураш мусобақаларида Баҳодир Қодиров, Искандари Рустам ва Фарҳод Аннақуловлар гиламга чиқишса, Хусрав Облобердиев, Некрўз Мирхўжаев, Муроджон Тўйчиевлар юнон-рим кураши беллашувларида иштирок этишади.

Мусобақаларда 1-6-ўринларни эгаллаган курашчиларга келгуси 2016 йилда Бразилияда ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи йўлланма топширилади.

Жаҳон чемпионати мусобақалари 12 сентябргача давом этади.

МАВҚЕ ЎЗГАРМАЙ ҚОЛДИ

ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) дунё давлатлари терма жамоаларининг август ойи учун янги рейтинг-варақасини эълон қилди.

Ўз жамғармасида 155 очко тўплаган Тожикистон миллий терма жамоаси июл ойидаги 158-ўрнини сақлаб қолди.

Терма жамоамиз собиқ Иттифоқ таркибига кирган мамлакатлар ичида энг охирги жойда бормоқда. Осиё қитъасидаги 46 давлат орасида 29-ўринни эгаллаб турибди.

ФИФАда терма жамоалар мавқеини белгиловчи варақа 1993 йилда таъсис этилган бўлиб, мамлакатлар бош жамоаларининг кейинги тўрт йилда кўрсатган натижаларига қараб очко берилади.

Агар Тожикистон терма жамоаси "Жаҳон чемпионати-2018" турнирининг саралаш ўйинларида яхши кўрсаткичларга эришса, октябр ойида ўз мавқеини анча яхшилаб олиши мумкин.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИ КЎРИКДА

Мамлакатимиз чемпионатининг олий дивизионида тўп сураётган Хўжанд шаҳрининг "Хўжанд" клуби ярим ҳимоячиси Манучеҳр Аҳмедов Баҳрайннинг "Ал-Аҳли" жамоасида кўрикдан ўтмоқда.

Жорий йилда Баҳрайн чемпионатининг биринчи лигасида ғолиб чиқиб, премер-лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган "Ал-Аҳли" клуби маъмурияти ярим ҳимоячи хизматидан фойдаланишга қизиқиш билдириб, уни ўз кўригидан ўтказишга қарор қилган.

Агар Манучеҳр Аҳмедов қатарликлар талабларига тўлиқ жавоб бера олса, футболчи ва жамоа ўртасида шартнома имзоланиши мумкин.

Шуни таъкидлаш жоизки, Манучеҳр Аҳмедов Тожикистон миллий терма жамоасининг ҳам аъзосидир.

 

ЖАҲОН КУБОГИ ХИТОЙЛИКЛАРДА

Японияда волейбол бўйича аёллар ўртасида "Жаҳон кубоги" мусобақаларига якун ясалди.

Турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида майдон эгалари япониялик волейболчилар хитойликларга қарши майдонга тушдилар.

Меҳмонлар устунлигида ўтган беллашув 3:1 (25:17, 22:25, 25:21, 25:22) ҳисобида хитойлик волейболчи қизлар фойдасига ҳал бўлди.

Бу ғалабани ҳам ҳисоблаганда, улар тўртинчи бор жаҳон кубоги соҳибига айландилар.

Иккинчи ўрин эса, сербиялик волейболчиларга насиб этди. Улар ўн имкониятдан 27 хол тўплашга муваффақ бўлдилар.

Мусобақа низомномасига кўра, турнирда 1-2-ўринларни эгаллаган терма жамоаларга "Рио де Жанейро-2016" ёзги олимпиада ўйинларида тўғридан-тўғри иштирок этиш имконияти берилади.

ҒОЛИБ - АРМАНИСТОНЛИК ГРОССМЕЙСТЕР

Американинг Сент-Луис шаҳрида шаҳмат бўйича Grand Chess туркумига кирувчи халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Турнирнинг сўнгги - 9-турида болгариялик шаҳматчи Веселин Таполовга қарши қора доналарда ўйнаган арманистонлик гроссмейстер Левон Аронян дуранг натижага эришиб, жамғарган очколари сонини олтитага етказди ва турнир ғолиби бўлди.

Халқаро турнирнинг якуний натижасини белгилаб берувчи, сўнгги учинчи турини декабр ойида Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

КЛИЧКОГА ЯНГИ ДАЪВАТ

Шимолий Американинг Флорида штатида касбий бокс бўйича ўта оғир вазнли спортчилар ўртасида рейтинг жангги ўтказилди.

Унда икки нафар америкалик собиқ жаҳон чемпиони Шэннон Бриггс ва Майкл Марронелар чемпионликка даъвогарлик ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида рингга кўтарилдилар.

Жанг Шэннон Бриггс устунлигида бошланди ва иккинчи раунддаёқ, яъни муддатидан илгари тўхтатилди.

Собиқ жаҳон чемпиони биринчи раундда ватандошини нокдаун ҳолатига туширди.

Иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди ва чемпионликка даъвогар бўлди.

Бу унинг касбий рингдаги 59-ғалабаси бўлиб, унинг 52 тасини нокаутли ғалаба билан якунлаган.

Жанг тугаши биланоқ, овоз кучайтиргични қўлига олган Шэннон Бриггс жаҳон чемпиони унвонини эгаллаб турган украиналик боксчи Владимир Кличкони чемпионлик жангига даъват этди.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

Сен билан фақат мен яшашим мумкин

 

Ёхуд оиладаги зўравонликка қарши кураш хусусида

Бугун мамлакатда лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, жамият ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш, оилада зўравонликлар олдини олиш, оилани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун биринчи ўринда туради. Оила бузилиши аёлни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101131

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214203
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2095
2279
9509
8185301
63723
89570
8214203

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 18:18:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015