Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 07 Май 2015 Кӯришлар: 1806
Печат

 

shabbos nematullaevҚозоғистон Республикасининг Тараз шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ниҳоясига етди.

Унда иштирок этган тожикистонлик боксчилар битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритдилар.

Рингга 75 килограмм вазн тоифасида кўтарилган Шаббос Неъматуллаев олтин медал совриндори бўлди.

У ҳал қилувчи финал босқичида ринг эгаси А. Толбой билан муштлашди.

Тожикистон намояндаси рақибини учинчи раундда нокаут ҳолатига тушириб, муддатидан илгари ғалаба қозонди.

Шунингдек, Файзен Раҳматшоев (49 килограмм) ва Акрамшо Мўминшоев (52 килограмм)лар ҳам ғолиблик шоҳсупасининг учинчи поғонасига кўтарилиб, терма жамоа жамғармасига биттадан бронза медали келтирдилар. 

МАРКАЗИЙ ЎЙИНДА ДУРАНГ НАТИЖА

Олий лига жамоалари ўртасида мамлакат XXIV чемпионатининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий учрашувларидан бирини футбол мухлислари Турсунзода шаҳридаги «Металлург» стадионида томоша қилишди.

Унда турнир жадвалининг юқори қисмидан жой олган «Регар-ТадАЗ» ва Ваҳдат шаҳрининг «Хайр» жамоалари ўзаро куч синашди.

Ўйин майдон эгаларининг сезиларли устунлигида ўтди, аммо улар ғалаба келтирадиган ҳисобни сақлаб қолишолмади.

 Гарчи «металлурглар» икки марта – матчнинг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса-да, ўз дарвозалари дахлсизлигини таъминлай олишмади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам меҳмонлар жавоб тўпи киритишга муваффақ бўлдилар. Натижада муроса йўли танланиб, ўйин 2:2 ҳисобида якун топди.

Турнинг қолган учрашувлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Равшан»-«Хўжанд»-1:3, «Далерон-Ўратепа»-«Вахш»- 1:1, «Барқи тожик»-«Парвоз»-1:0, «Истиқлол»-ЦСКА «Памир» - 5:1.

ТОЖИКИСТОН ВАКИЛИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ ЮТУҒИ

Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳрида Шарқ яккакурашининг каратэ-до тури бўйича клублар ўртасида II Осиё чемпионати якунланди.

Тожикистон Республикаси каратэ-до федерацияси раиси Муҳаммад Бодаковнинг маълум қилишича, қитъа биринчилигида аёллар ўртасида 61 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Юлдуз Исматуллоева фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳиби бўлди.

Умумжамоа ҳисобида эронлик каратэчиларга тенг келадигани топилмади.

Иккинчи ўринни мезбонлар – Ўзбекистон намояндалари ишғол қилишди.

Учинчи ўрин эса, қозоғистонликларга насиб қилди.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Минск шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Европа чемпионати мусобақаларига хотима ясалди.

Гуруҳ машқларини бажариш шарти юзасидан икки чиқишда 33,266 балл тўплаган россиялик спортчилар «кўҳна дунё» биринчилиги ғолиблигини қўлга киритишди.

Россия терма жамоаси таркиби қуйидаги гимнастикачилардан иборат эди: Ангелина Шкатова, Мария Кравцова, Анастасия Калабина, Екатерина Фёдорова, Ирина Шилохвост, Ксения Полякова.

Мусобақаларда мазмунли чиқиш қилган Белорус (32,733 балл) гимнастикачилари кумуш медал эгаси бўлишди.

Исроилликлар (32,366 балл) эса, кучли учликдан жой олиб, бронза медали совриндорига айланишди.

МАЙДОН ЭГАСИ – ТУРНИР ҒОЛИБИ

Чехиянинг бош шаҳри – Прагада теннис бўйича халқаро турнир поёнига етди.

Унинг ғолиблиги майдон эгаси Каролина Плешковага насиб қилди.

Финал ўйинида чехиялик теннисчи ватандоши Люция Градецкийга қарши кортга чиқди.

Ҳал қилувчи беллашув 1 соату 53 дақиқа давом этди. Қизғин ва шиддатли курашлар асосида ўтган учрашув 4:6, 7:5, 6:3 ҳисобида Каролина Плешкова ғалабаси билан тугади.

Бу ғолиб теннисчининг Бутунжаҳон теннис ассоциацияси (WTA) доирасидаги фаолиятида тўртинчи совринидир.

ЛАС-ВЕГАСДА «АСР ЖАНГИ» ЎТДИ

Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши), WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналишларининг бирлаштирилган чемпионлик жанги ўтказилди.

Унда юқорида зикр этилган йўналишлар бўйича турли вазнлардаги жаҳон чемпионлари – америкалик Флойд Мейвезер (47-0-0) ва филиппинлик Мэнни Пакяо (57-5-2)лар ўзаро муштлашдилар.

Мутахассислар томонидан «аср жанги» деб номланган муштлашув 12 раунд давом этди.

Ён ҳакамлар бир овоздан 118:110, 116:112, 116:112 ҳисобида америкалик боксчини ғолиб, деб топишди.

Шундай қилиб, Флойд Мейвезер касбий рингда 48-жангини ўтказди ва мағлубиятсиз фаолиятини давом эттирмоқда.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Рамазон – раҳмат ва баракат ойи

 

- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?

- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?

- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?

- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан

Муфассал...

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ – БУРЧИМИЗ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Мамлакат Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда Давлатимиз сарварининг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Рўдакий ноҳияси Маориф ва илм

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100828

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214044
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1936
2279
9350
8185301
63564
89570
8214044

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.84
Бугун: 22-05-2025 17:27:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015