Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2074
Печат

 

d nazarov 271020161Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси «Осиё ўйинлари-2018» турнири ниҳоясига етди.

Мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган вакилларимиз ўз жамғармаларига 7та- 4 кумуш ва 3та бронза медалларини тўплаб, умумжамоа ҳисобида 30-ўринни эгалладилар.

Совриндорлар орасида тожик енгил атлетикасининг лидери, олимпиада чемпиони, босқон ирғитувчи Дилшод Назаров, байдарка ва каноэда эшкак эшувчи Шаҳриёр Даминов, курашнинг дзюдо ҳамда самбо турлари бўйича гиламга чиққан курашчилар: жаҳон чемпиони Беҳрўз Хожазода, Комроншоҳ Устопириён, Шакармамад Мирмамадов, Умед Давлатбековлар бор.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Комроншоҳ Устопириён биратўла курашнинг дзюдо ва самбо турлари бўйича бронза медалларига эгалик қилди.

 

------------   Футбол   ------------

ХЎЖАНДДА ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

Суғд вилоятининг маъмурий маркази Хўжанд шаҳрида ўтказилаётган қардош Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти маданияти кунлари доирасида икки минтақанинг футбол клублари "Хўжанд" ва "Динамо" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Ўйин Хўжанддаги "Тожикистон мустақиллигининг ХХ йиллиги" стадионида 7 сентябр куни ташкиллаштирилиб, маҳаллий вақт билан 16.00да бошланади.

Икки қўшни вилоят футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш анъана тусини олиб бормоқда. Жорий йилнинг апрел ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ўйин дуранг кўринишдаги-2:2 ҳисобида якун топган эди.

 

------------   Футзал   ------------

ЯНГИ МАЙДОНДА МУСОБАҚА

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг бош шаҳри-Хоруғда янги қурилиб, фойдаланишга топширилган сунъий футзал майдонида мини-футбол бўйича дастлабки турнир - «ТФФ президенти кубоги» мусобақалари ўтказилди.

Унда мухтор вилоятнинг турли ҳудудларидан бўлган 24 жамоа 6 гуруҳга ажратилиб, ғолиблик учун кураш бошлади. Сўнгра мусобақалар плей-офф тизимида давом этди.

Турнир якунида ғолиб жамоалар ва энг яхши иштирокчилар турли номинациялар бўйича мукофотлар билан тақдирландилар.

 

=======   Жаҳонда   =======

------------   Футбол   ------------

МОНАКОДА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

Франциянинг Монако шаҳрида УЕФА (Европа футбол ассоциациялари бошқармаси) доирасида йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Спорт журналистлари, бош мураббийлар, терма жамоалар сардорлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Хорватия терма жамоаси ва Испаниянинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2017-18 йиллар футбол мавсумида Европанинг энг яхши тўптепари деб топилди.

Шунингдек, бу олий мақом учун Италиянинг "Ювентус" ҳамда Англиянинг "Ливерпул" жамоалари ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Муҳаммад Салоҳлар ҳам даъвогарлик қилишган эди.

 

------------   Волейбол   ------------

ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНИ ЯПОНИЯДА

Россия терма жамоасининг аъзоси, олимпиада чемпиони Дмитрий Мусэрский Япониянинг "Сантори Санбёрдз" клуби аъзосига айланди. Жамоа маъмурияти ва волейболчи ўртасида имзоланган шартнома икки йилга мўлжалланган.

Дмитрий Мусэрский кейинги 13 йил давомида Белгороднинг "Белогоре" клубида фаолият юритган.

У жамоа таркибида Россия чемпионати, Чемпионлар лигаси, Европа волейбол конфедерацияси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати сингари нуфузли турнирларда ғолиб чиққан.

Россия терма жамоаси аъзоси сифатида эса, олимпиада чемпиони (2012 йил) бўлган, Европа чемпионати, жаҳон кубоги ва лигаси мусобақаларида зафар қучган.

 

--------------   Теннис   --------------

ЮЛДУЗНИНГ ОМАДСИЗ ЧИҚИШИ

Дунёнинг биринчи ракеткаси, руминиялик Симона Халепнинг Америка Қўшма Штатлари очиқ чемпионати (US Open)даги дастлабки чиқиши омадли кечмади.

У турнирнинг биринчи даврасида WTA (Жаҳон аёллар теннис ассоциацияси) рейтингида 31-ўринни эгаллаб турган эстониялик Кайе Кенепига қарши кортга чиқди ва 6:2, 6:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу руминиялик теннисчи фаолиятидаги энг аламли мағлубиятлардан биридир.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ҳар баҳор қайтадан гуллайди юрак…

 

Ҳам наср ва ҳам назмда бемалол қалам тебратиб келаётган иқтидорли ижодкор Ҳуснинисо Аҳмедовани муштарийларга таништиришга ҳеч бир ҳожат йўқ. Зеро, унинг ўзига хос услубда битган қиссаю ҳикоялари ҳамда кўнгилнинг туб-тубидан садо бера оладиган, гоҳо ўйга толган, гоҳида жўшқин мисралари, дилбар шеърияти билан аллақачон халқ кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Муфассал...

МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Иккинчи суҳбат

Ассалому алайкум, азизлар!

Оила – муқаддас қўрғонни асраб турадиган, унинг бирон ери дарз кетмаслиги, ёрилмаслиги, ўпирилмаслиги учун катта, бақувват устунлари борлигини яхши биласиз. Ана шу устунларнинг энг қудратлиси ота эканлиги қадим-қадимдан буён ўз исботини топганлиги ҳам сизларга маълум.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101029

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214150
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2042
2279
9456
8185301
63670
89570
8214150

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 17:58:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015