Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 31 Август 2018 Кӯришлар: 2177
Печат

 

dilshod-nazarovИндонезия мезбонлик қилаётган «Осиё ўйинлари-2018» турнирида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш бўйича мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган босқончимиз, Рио олимпиадаси чемпиони Дилшод Назаров 74,16 метрлик натижа қайд этиб, «кичик олимпиада»нинг кумуш медалини қўлга киритди.

Бронза медали 74,06 метрни забт этган, ўзбекистонлик Суҳроб Хўжаевга насиб қилди.

Ижтимоий келиб чиқиши мисрлик, Қатар терма жамоаси вакили Ашраф Элсайфий 76,88 метрлик натижа билан «Осиё ўйинлари» чемпионига айланди.

 

--------   Футбол   --------

ЧОРАК ФИНАЛДА МЕҲМОНЛАР УСТУН

Республикамизнинг бир қатор шаҳру ноҳиялари стадионларида «Тожикистон кубоги» мусобақаси чорак финал босқичининг илк учрашувлари бўлиб ўтди.

Бохтардаги «Пахтакор» стадионида маҳаллий «Хатлон» жамоаси меҳмони бўлган Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» клуби майдон эгалари дарвозасига учта жавобсиз гол киритиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Ҳисор шаҳрида «Барқчи» жамоасига қарши майдонга тушган Хўжанд шаҳрининг «Хўжанд» клуби мезбонлар устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Душанбенинг «Истиқлол» ҳамда «Локомотив-Памир» клублари ўртасидаги учрашув 2 сентябр куни бўлиб ўтади.

 

--------   Футзал   --------

«НОҲИЯ РАИСИ КУБОГИ» МУСОБАҚАСИ

Шаҳритузда мини-футбол бўйича «Ноҳия раиси кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Беллашувларда ноҳия ҳудудида фаолият юритаётган 18та ташкилот, идора ва муассасалар жамоалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қизғин кечган куч синашишлар натижасида, 0305 ҳарбий қисми футзалчилари муваффақият қозондилар.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Ички ишлар вазирлиги ноҳия бўлими ва прокуратура вакиллари ишғол этишди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад: аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

 

=======   Жаҳонда   =======

-------   Оғир атлетика   -------

«ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ»НИНГ ЯНГИ РЕКОРДИ

XVIII «Осиё ўйинлари» турнири ўз авж нуқтасига кўтарилиш баробарида, ҳаяжонли лаҳзаларга бойиб бормоқда.

Айни пайтда мухлислар шундай онларни бошларидан кечириб, шунга муносиб кўрсаткичларга гувоҳ бўлишмоқда.

Оғир атлетика бўйича 105 килограмм вазн тоифасидаги тош кўтарувчилараро беллашувлар якун топди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов икки кураш - даст ва силтаб кўтаришда 421 килограммлик залворни ўзига бўйсундириб, «Осиё ўйинлари»нинг янги рекордини ўрнатди.

Ушбу вазнда иккинчи ўрин ироқлик Жасим Салмон (405 килограмм)га, учинчи жой эса, эронлик Али Ҳошимий (403 килограмм)га тегишли бўлди.

 

---------   Хоккей   ---------

«ТЎРТ МИЛЛАТ» ТУРНИРИ ҒОЛИБИ

Швецияда шайбали хоккей бўйича ёшлар ўртасида «Тўрт миллат» турнири бўлиб ўтди.

Ғолиб тақдирини ҳал қилган учрашувда Россия ёшлари финляндияликларга қарши музли майдонга тушишди ва 3:2 ҳисобида устунликка эришиб, мусобақада тенгсиз эканликларини исботлашди.

Финалгача Россия ёшлари чехларни 3:1, швецияликларни эса, 4:3 ҳисобида доғда қолдиришди.

«Тўрт миллат» турнири Европа қитъасидаги энг нуфузли турнирлардан бири саналиб, унда Россия Федерацияси, Финляндия, Чехия ҳамда Швеция давлатлари вакиллари қатнашишади.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

УЛ ГАВҲАРИ ЯКТОДУР…

 

Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги узоқ тарихий илдизларга бориб тақалади. Бу икки қондош, жондош бўлган халқ бир дарёдан сув ичиб, бир ҳудудда яшаб, бир қориндан тушган оға-инилардек эт билан тирноқ бўлиб кетишган. Бу икки қадимий халқнинг урф-одатлари, расм-русумлари, миллий анъаналари шундай умумлашиб кетганки, уни асло фарқлаб бўлмайди. Мирзо Турсунзоданинг қадрдон дўсти академик шоир Ғафур Ғулом бу икки ажойиб

Муфассал...

Балоғат (Қиссадан парча)

 

Таниқли ёзувчи, А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Юсуф Акобировнинг ижодида «Балоғат» қиссаси алоҳида ўрин тутади. Унда ҳаёт мавзуси замондош тасвири, ёшларнинг интилиши, илк муҳаббат, инсон ва унинг тақдири ҳикоя қилинади.

Бемор чол уй бурчагида кўрпага ўралиб ётарди. У етмишдан ошган бўлса ҳам, бардам эди. Нима сабабдандир касал бўлиб, оёқдан қолди. Мана бир ойдан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101004

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214135
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2027
2279
9441
8185301
63655
89570
8214135

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.119
Бугун: 22-05-2025 17:54:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015