Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 2054
Печат

 

fut 2018Илгари хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1-11 феврал кунлари Хитой Тайпэйда мини-футбол бўйича "Осиё чемпионати-2018" турнири бўлиб ўтади.

Қитъа биринчилигининг финал қисмида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббий Ҳусейн Шодиев раҳбарлигида тайёргарликнинг сўнгги босқичи - ўқув машғулотларини бошлаб

юборди.

Айни пайтда, машғулотларда 16 - 2 нафар дарвозабон,14 нафар майдон ўйинчилари иштирок этмоқда. Тайёргарлик ниҳоясига етгач, уларнинг 14 нафари асосий таркибга жалб этилади.

Тожик футзалчилари турнир финал босқичининг "В" гуруҳида Ўзбекистон, Япония ва Жанубий Корея намояндаларига қарши майдонга тушишади.

 

---------    Яккакураш    ---------

ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТ ОМАДЛИ КЕЧДИ

Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳрида Шарқ яккакурашининг каратэ-до тури бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати беллашувлари ниҳоясига етди.

Турнирда Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Қозоғистон сингари давлатларнинг 500 нафардан ортиқ вакиллари ўзаро ғолиблик учун курашдилар.

Мусобақалар икки - ката ва кумитэ йўналишларида 14 ёшгача ҳамда 18 ёшдан юқори бўлган спортчилар ўртасида йўлга қўйилди.

Ўз таркибида 24 нафар каратэчини бирлаштирган Тожикистон миллий терма жамоаси омадли чиқиш қилиб, 9та олтин, кумуш ва бронза медалларига эгалик қилди.

Ўтган 2017 йилда каратэчиларимиз Европа очиқ чемпионати ва Чехияда ўтказилган Жаҳон кубоги турнирларида ҳам муносиб натижаларга эришишган эди.

 

---------    Футбол    ---------

ЭСТОНИЯЛИК ДАВОЗАБОН "ХЎЖАНД" КЎРИГИДА

Олий лига жамоалари ўртасида "Футбол-2017" мавсумининг кумуш медали совриндори Хўжанд шаҳрининг "Хўжанд" клуби 26 ёшли эстониялик дарвозабон Алексей Матросовни кўрикдан ўтказмоқда.

Алексей Матросов илгари "Левадия", "Норва Транс" ва "Локомотив" каби футбол жамоаларининг дарвозасини қўриқлаган.

Мамлакат вице-чемпиони жорий мавсумдаги биринчи расмий учрашувини 13 феврал куни "Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2018" турнирининг плей-офф босқичи доирасида "Дордой" (Қирғизистон)- "Аҳал" (Туркманистон) жуфтлиги ғолиби билан сафарда ўтказади.

 

======    Жаҳонда    ======

---------    Бокс    ---------

"ҚАСОС" ЖАНГИ ЎТКАЗИШГА КЕЛИШИЛДИ

Ўрта вазнли спортчилар орасида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси), WBC (Бутунжаҳон боксчилар кенгаши), IBF (Халқаро бокс федерацияси) йўналишлари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкин ва чемпионликка даъвогар, мексикалик Саул Алвареслар жамоалари "қасос" жанги ўтказишга келишиб олишди.

Муштлашув 2018 йилнинг 5 май куни Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас ёки Ню-Йорк шаҳарларидан бирида ўтказилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, боксчилар ўртасида илгари ташкиллаштирилган жангда дуранг натижа қайд этилиб, қозоғистонлик "чарм қўлқоп" устаси чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолган эди.

WBC ўтган мавсумга якун ясаб, Геннадий Головкинни йилнинг энг яхши боксчиси, деб эълон қилди.

---------    Шаҳмат    ---------

ВЕЙК-АН-ЗЕЕДА АНЪАНАВИЙ ФЕСТИВАЛ

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида анъанавий шаҳмат фестивали бўлиб ўтмоқда.

Супер турнирда дунёнинг 14 нафар энг кучли "дона сурувчи"лари иштирок этишмоқда. Улар орасида амалдаги шаҳмат тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен, шунингдек, Сергей Карякин, Владимир Крамник (Россия Федерацияси), Фабиано Каруана, Уэсли Со (Америка Қўшма Штатлари), Шаҳриёр Мамадёров (Озарбайжон) сингари машҳур гроссмейстерлар бор.

Анъанавий шаҳмат фестивали 26 январга қадар давом этади.

Ғолиблар 2018 йилнинг 10-28 март кунлари Берлинда ўтказиладиган жаҳон чемпионлигига даъвогарлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

---------    Теннис    ---------

ШВЕЙЦАРИЯЛИК - КЎРГАЗМАЛИ ТУРНИР ҒОЛИБИ

Теннис бўйича Куйонг шаҳрида старт олган кўргазмали турнир ўз якунига етди.

Унда аёллараро кечган курашда швейцариялик Белинда Бенчичнинг қўли баланд келди.

Жаҳоннинг 77-ракеткаси, 20 ёшли Белинда Бенчич мусобақанинг бош соврини тақдири ҳал бўлган учрашувда германиялик теннисчи Андреа Петкович (101- ракетка) ни 3:6, 6:4, 10:4 ҳисобида доғда қолдирди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувлар ғолиблиги испаниялик Пабло Каррено-Бустага насиб этди.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Дилларга қувонч бағишловчи айём

 

Байрамга бой юртимизга яна бир шукуҳли байрамқутлуғ Наврўзи Ажам кириб келди. Бу байрамни ёшу қари бирдек севади, унинг ўлкамизга кириб келишини ҳамма интизорлик билан кутади. Наврўз ўзининг эзгулик нурига йўғрилгани, ўзида гўзал ва такрорланмас урф-одатларимизни мужассам этгани учун ҳам барчага бирдек қадрлидир. У баҳор байрами бўлиши билан, инсоннинг табиатга бўлган меҳру муҳаббатини акс эттирувчи, асрлар бўйи давом этиб

Муфассал...

Сув – тириклик омили

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2017 йилда Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Давлатимиз бошлиғи ўз нутқида бутун дунё аҳлини тоза сув билан таъминлашни йўлга қўйиш, яъни 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тарақиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этишни таклиф этди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101165

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214227
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2119
2279
9533
8185301
63747
89570
8214227

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.225
Бугун: 22-05-2025 18:24:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015