Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 15 Август 2017 Кӯришлар: 1564
Печат

 

sportchilar 2017Спортни тинчлик элчиси, дейдилар. Зеро, спорт азалдан халқларни бирлаштириб, улар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга, тинчлик барқарорлигини, соғлом турмуш тарзини таъминлашга хизмат қилиб келган.

Ижтимоий ҳаёт соҳаларидан ҳеч бири миллатни спортчалик дунё ҳамжамияти саҳнасига тез олиб чиқиб, кенг таништира олмайди.

Шунинг учун ҳам, мазкур жабҳанинг энг муҳим хусусиятларидан бири- у дунё халқларини бир мақсад йўлида бирлаштирувчи асосий восита.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритгач, мамлакатда етакчи ижтимоий соҳалардан бўлган спорт ҳам янгича мазмун-моҳият касб этди.

Аниқроғи, истиқлолият тожик спортининг ривожу равнақига равон ва ойдин йўл очиб берди.

Рости гап, собиқ Иттифоқ даврида тожикистонлик спортчилар жабҳа йўналишлари бўйича Шўролар терма жамоалари таркибларига даъват қилинмасдилар.

Таркибга киритилганлари ҳам ўз иқтидорларини тўла рўёбга чиқариш имкониятларидан маҳрум эдилар…

Ўтган давр - мустақилликнинг чорак асри давомида тожик спортчилари дунё миқёсида ўзларининг ижобий томонларини кўрсатишга, жаҳон спортида ўзларининг муносиб ўринларини топишга муваффақ бўлдилар.

Бу даврда мамлакатимизда спортнинг енгил атлетика тури ривожланишнинг мисли кўрилмаган  самарали йўлини босиб ўтди.

Таниқли босқон ирғитувчи Дилшод Назаров Тожикистоннинг донғини етти иқлимга таратди, десак мутлақо муболаға қилмаган бўламиз.

У Европа ва жаҳон чемпионатларининг совриндори. Бразилияда бўлиб ўтган «Рио-2016» ёзги олимпиада ўйинлари ғолибидир.

Дилшод Назаров ўтган 2016 йилда Осиё қитъасининг энг яхши енгил атлетикачиси, деб тан олинди.

Республикамизда чарм қўлқоп усталари бўлган маҳоратли спортчиларни тарбиялаётган бокс мактаби ҳам амал қилмоқда. Ана шундай маҳорат мактабида сабоқ олган боксчи Мавзуна Чориева 2012 йилда Лондонда уюштирилган ёзги олимпиада ўйинлари мусобақаларида бронза медалини қўлга киритиб, ғолиблик шоҳсупасининг учинчи поғонасига кўтарилди.

Курашнинг дзюдо тури аллақачон мамлакатимизда оммалашган спорт турларидан бирига айланган. Нафақат, оммалашган, балки давлатимизни дунёга танитишга улгурган йўналишларидан биридир.

Иқтидорли курашчимиз Расул Боқиев Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида ўтказилган ёзги олимпиа ўйинлари бронза медалини қўлга киритиб, олам аҳлини юқори савияли тожик дзюдо мактаби амал қилаётганидан огоҳ қилиб қўйганди.

Қолаверса, дунё миқёсидаги турнирларда Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган Комроншоҳ Устопириён эришаётган ютуқлари билан фикримизни исботлаб қўйган. Дзюдочи Европа чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлиш баробарида, икки марта Осиё чемпионлигини ҳам уддалаган.

Бугунги кунда белбоғли кураш Ватанимизда жадал суръатлар билан ривож топаётган спорт турларидан бири саналади.

Асосий базаси республика шимолида бўлгани учун ҳам, Суғд вилоятида белбоғли кураш федерациясининг таъсис этилиши, унинг тараққиётида «пойдевор» вазифасини бажарди.

Айни пайтда оламшумул аҳамиятга эга бўлган халқаро турнирларда қатнашиб, Тожикистон байроғини баланд кўтараётган суғдлик Хуршид  Шарипов, Маҳмад Миров сингари полвонларни дунё танийди.

Шаҳмат тожик спортининг юксалиб  бораётган нуфузли турларидан биридир. Тожикистонда биринчи бўлиб халқаро гроссмейстер даражаси меъёрларини бажарган Фаррух Амонатов байналмилал мусобақаларда давлатимиз байроғи остида зафарли «юриш»лар қилмоқда. 

Яқинда ташкил этилган минтақавий саралаш беллашувларида иккинчи ўринни ишғол этган Муҳаммад Ҳусейнхўжаев эса, шаҳмат бўйича жаҳон кубоги турнирида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

«Миллионлар ўйини» - футбол сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон чемпионати беллашувлари айни қизғин палласида. Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» ва Душанбенинг «Истиқлол» жамоалари нуфузи жиҳатидан Осиё қитъасида иккинчи ҳисобланган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги» турнирида бир неча бор ғолиб чиққан.

Шарқ яккакурашининг таэквондо ҳамда каратэ турлари бўйича спортчиларимиз жаҳон ареналарида чиқиш қилиб, ўзларининг муносиб натижаларини қайд этишмоқда.

Тожикистон Ҳукумати, хусусан, унинг  Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг энг асосий қирраларидан бири- мамлакатимизда спортни янада оммалаштиришга қаратилган.

Айни пайтда, қишки, сув ва велосипед спорт турларини равнақ топтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Варзоб ноҳияси ҳудудида «Сафеддара» тоғ-чанғи спорти мажмуасининг фойдаланишга топширилиши, Суғд вилоятидаги халқаро мусобақалар ўтказилишига мўлжалланган велотрекнинг қайта тикланиши, сув спортини ривожлантиришга хизмат қиладиган ҳавзаларнинг бунёд этилиши, айнан шу хайр ниятга қаратилгандир…

Нима бўлганда ҳам, Ватанимизда спортнинг халқаро талабларга жавоб берадиган даражада ўсиб бораётганининг асосий турткиси давлат мустақиллиги бўлди.

Дарҳақиқат, истиқлолият спортимиз ва унинг иқтидорли намояндалари камолотининг бош омилидир…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

СОҲА ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ

 

Инсон ҳаётининг бош мезони – ҳар бир шахснинг яшашдан мақсади билан белгиланади. Чунки фойдали томонни ўзлаштириш учун интилмоқ, ҳақиқий инсоний  фазилат ҳисобланади. Зеро, донишмандларимиз айтишганидек, инсон икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни ҳам уддалай олмайдиганлар  орамизда бор. Шундай экан, ҳаётимизнинг тўлақонли ва мукаммаллигини  ўтган вақт эмас, бажарган ишларимиз ўлчайди.

Муфассал...

Тириклар сафида ҳамиша борсиз…

Ўлмас Жамол (илоҳо охиратлари обод бўлсин) улкан тоғ бағридан ҳар қандай хасу хашаклардан покланиб чиқаётган, барча тирик мавжудотга ҳаёт бағишлайдиган муқаддас булоққа ўхшарди.

Булоқларда биз инсонлар ҳамиша ҳам эътибор беравермайдиган ажиб фазилат бор. Ҳаммага – шоҳга ҳам, гадога ҳам тенг, баравар хизмат қилиш фазилати. Ўлмас ака ҳам ана шундай беминнат, одам танламайдиган, каттага ҳам,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100985

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214127
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2019
2279
9433
8185301
63647
89570
8214127

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.32
Бугун: 22-05-2025 17:49:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015