Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 30 Июн 2017 Кӯришлар: 1770
Печат

 

futzal 23Тожикистон мини-футболи тарихида биринчи марта клублар ўртасида "Осиё чемпионати- 2017" турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Душанбенинг "ДИСИ Инвест" клуби мусобақаларда қатнашувчи дастлабки таркибини эълон қилди.

Унда 3 нафар дарвозабон ва 13 нафар майдон ўйинчиси рўйхатга киритилган.

Шулар қаторида жамоа легионерлари бразилиялик Бруно Сантяго Жонатан ва эронлик Амин Насруллозодалар ҳам бор.

Жорий йилнинг 20-30 июл кунлари Ветнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказиладиган турнирнинг "В" гуруҳида футзалчиларимиз Ироқнинг "Нафит ал-Васат", Индонезиянинг "Вамос Матарал" ва Қатарнинг "Ал-Райан" жамоаларига қарши тўп суради.

"ДИСИ Инвест" жамоаси эронлик бош мураббий раҳбарлигида 3-4 июл кунлари Суғд вилоятининг Гулистон шаҳрида ўқув-машғулотларида бўлади ва шу даврда Бишкекнинг "Олға" (Қирғизистон) клубига қарши назорат учрашуви ўтказади.

 

------------    Футбол    ------------

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДАГИ ҒАЛАБА

Илгари хабар берганимиздек, Тожикистон ёшлар (U-19) терма жамоаси "Осиё чемпионати-2018" турнирига ҳозирлик кўриш доирасида қўшни Қирғизистонда ўқув-машғулотлари йиғинини ташкил этди. Машғулотлар режасида белгиланганидек, ёш тўптепарларимиз қирғиз тенгқурларига қарши иккита назорат ўйинида майдонга тушдилар.

Биринчи учрашувнинг дастлабки қисми тўлиқ юртдошларимиз устунлигида ўтди.

Дастлабки 45 дақиқаликнинг 6 ва 30-минутларида Ахтамжон Абдуллаев ҳамда Далер Ёдгоровлар муаллифлик қилган голлар ёш футболчиларимизга ғалаба келтирди.

Иккинчи учрашувда ҳам 1:2 ҳисоби қайд этилиб, тожикистонлик ёшлар ҳисобига ҳал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг саралаш босқичи  "В" гуруҳи мусобақалари 31 октябрдан 8 ноябргача мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

 

------------    Енгил атлетика    ------------

ХАЛҚАРО ТУРНИР МЕДАЛЛАРИ

Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро "Ўзбекистон кубоги" очиқ турнири ниҳоясига етди.

Унда Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларининг 350 нафардан ортиқ енгил атлетикачилари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Тожикистон Республикаси енгил атлетика федерациясидан маълум қилишларича, 200, 400 ва 800 метрлик масофага югуришда Александр ва Кристина Пронженколар, шунингдек, Одилшоҳ Исматов турнирнинг олтин медалларига сазовор бўлишди. 

Тўсиқлар оша 400 метрга югуришда Алишер Пўлатов, баландликка  сакрашда Ҳусниддин Зарипов, диск ва босқон ирғитишда Фаридун Ашуров ҳамда Абдурауф Мусоевлар кумуш медалларини қўлга киритишди.

Даврон Атабоев (100 метрга югуриш), Ҳасан Ёқубов (800 метрга югуриш), Зоир Шералиев (босқон ирғитиш), Зафаржони Ҳасанбой (10 километрга спортча юриш)лар бронза медаллари соҳибига айланишди.

 

======    Жаҳонда    ======

------------    Бокс    ------------

УКРАИНАЛИК КУЧЛИ БЕШЛИКДА

Касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши бўйича ўрта вазнли спортчилар орасида амалдаги жаҳон чемпиони, украиналик Василий Ломаченко рейтингидан қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчилари бешлигидан ўрин олди.

Шу пайтгача украиналик чарм қўлқоп устаси 9та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 8тасини ғалаба билан тугатган, биттасида дуранг натижа қайд этилган.

Энг кучли боксчилар рейтингини америкалик Андре Уорд бошқариб келмоқда.

Ундан кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: Геннадий Головкин (Қозоғистон), Роман Гонсалес (Никарагуа), Теренс Крауфор (АҚШ).

Василий Ломаченко навбатдаги жангини мексикалик Орландо Салидога қарши ўтказади.

 

------------    Футбол    ------------

РОНАЛДУ "ПСЖ"НИ ХОҲЛАМОҚДА

Дунёнинг энг кучли футбол клубларидан бири Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси, португалиялик Криштиану Роналду ўз фаолиятини Франциянинг "ПСЖ" клубида давом эттиришни хоҳлаётганлигини маълум қилди.

Россияда ўтаётган "Конфедерациялар кубоги- 2017" турнири ниҳоясига етгач, клуб президенти Флорентино Перес билан бу масалада атрофлича гаплашиб олиш нияти борлигини айтиб ўтди.

Франция клуби футболчининг трансферини 150 миллион еврога баҳолаб, йилига 30 миллион евро маош беришни ваъда қилмоқда.

Маълумки, илгари солиқ тўлаш билан боғлиқ жанжаллардан кейин, Криштиану Роналду "Реал" жамоасини тарк этиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

 

------------    Баскетбол    ------------

"ОЛИМПИАКОС"ДА ЯНГИ  ҲИМОЯЧИ

Пирей шаҳрининг "Олимпиакос" баскетбол клуби Латвия терма жамоаси ҳимоячиси Янис Стрелниексни ўз таркибига қўшиб олди.

Жамоа ҳимоячи билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

Илгари, яъни 2017 йилгача баскетболчи Германиянинг "Бамберг" жамоасида фаолият олиб борган.

Ниҳоясига етган Евролига мавсумида латвиялик баскетболчи 11,7, Германия чемпионатида эса, 10,5 очко жамғарган эди.

Айрим манбаларнинг қайд этишича, Россиянинг "Химки" баскетбол  клуби ҳам унинг хизматидан фойдаланишга қизиқиб кўрган.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.  

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Дилмурод ДАВЛАТЗОДА: - Республикада нафақанинг ўртача ҳажми 305 сомоний 30 дирамни ташкил этади

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги раиси Дилмурод Давлатзода ҳисобот даврида ижтимоий суғурта ва нафақа бюджети 1 миллиард 366,2 миллион сомонийни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,4 миллион сомоний ёки 9,6 фоиз зиёдлигини агентликнинг 2019 йил ярим йиллик фаолияти жамбастига бағишланган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

Муфассал...

Касбига фидойи инсон

Гўзал Тожикистонимизда барча соҳалар ривожи йил сайин ошмоқда. Яратилаётган шарт-шароитлар эса, бунинг учун имконият вазифасини ўтаяпти. Соҳалар орасида қишлоқ хўжалиги алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, она-замин инсониятни тўйдиради ва ўз бағрига олади. «Оқ олтин» республикамизнинг миллий бойликларидан бири саналади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси ҳурматли Эмомали Раҳмон 2018 йили мамлакат Олий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101167

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214227
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2119
2279
9533
8185301
63747
89570
8214227

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.225
Бугун: 22-05-2025 18:24:41

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015