Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 19 Январ 2017 Кӯришлар: 1662
Печат

 

a abdullozoda 2017Ўз фаолиятида уч соҳани жамлаган Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитетининг матбуот анжумани ҳам комитет раиси Аҳтам Абдуллозоданинг ўтган йил давомида мазкур соҳаларда эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар ва келажакдаги режалар хусусидаги ҳисоботи билан бошланди.

Бугунги кундаги муҳим масалалардан бири бу, албатта, ёшларни иш жойлари билан таъминлаш бўлиб турибди. Бу борада комитет томонидан ўтган йилда ишсиз ёшларга имконият яратиб бериш мақсадида Ёшлар меҳнат биржаси ва Ижтимоий ҳимоялаш, иш билан таъминлаш ва  муҳожирлик агентлиги Душанбе шаҳри  бошқармаси билан биргаликда15700 нафарни қамраб олган ҳамда  мамлакат ичкарисида бўлган 3100 ва хориж мамлакатларидаги мавжуд 310 бўш иш ўрни таклиф этилган 28 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилган.

Бундан ташқари, ёшларни ватанпарварлик ҳиссида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  касб танлаш, уларнинг мамлакат сиёсий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида турли чора-тадбирлар ўтказилган.

Юртимизда спорт соҳасига берилаётган катта эътиборни қуйидаги рақамларда кўриш мумкин. Масалан, статистик маълумотларга кўра, ҳисобот даврида республика бўйича 111 стадион, 6056 спорт майдончалари, 1610 спорт зали, 83 сузиш ҳавзаси ва 730 спорт мажмуаси, жумладан, боулинг, фитнес ва ихтиёрий клублар фаолият олиб бормоқда.

-Шу боисдан бўлса керак, 2016 йил давомида 614286 нафар ёшлар ва ўсмирлар спорт мажмуалари ва соғломлаштириш гуруҳларига қамраб олинди,- деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси Аҳтам Абдуллозода.

-Сайёҳлик эса, юртимизни дунё давлатларига танитиш ва мамлакат иқтисодиётига сезиларли ёрдам берувчи соҳалардан бири саналади. Шундан бўлса керакки, ўтган йил давомида мамлакатимизга 312602 нафар хорижлик ташриф буюрган. Юртимизга келган сайёҳлар ҳисобидан эса, мамлакат иқтисодиётига 156 миллион 301 минг АҚШ доллари келиб тушган,- деди комитет раиси.

Матбуот конференцияси давомида журналистлар  ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Зуҳриддин Умаров,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Эл саломатлиги – давлат бойлиги

 

Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.  

- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд  топган кун кенг нишонланади.

Муфассал...

Кўкдан инганида осмоний ҳислар…

 

ҲОЛАТ

Маҳзунли кечалар, майин кечалар,

Сиёҳранг дардлардан ғамбода кўнгил.

Бир бора «оҳ» уриб дил ўзанига,

Бу ғаддор дунёга қўл силтаб қўйгил.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100832

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214046
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1938
2279
9352
8185301
63566
89570
8214046

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.83
Бугун: 22-05-2025 17:28:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015