Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 19 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1663
Печат

 

yakkakurashЖанубий Кореяда жанг санъати бўйича халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди.

Тожикистон Республикаси Миллий олимпиада қўмитасидан тарқатилган хабарга кўра, мазкур халқаро спорт тадбирида яккакурашнинг 15 тури юзасидан беллашувлар ўтказилган.

Халқаро турнирда жанговар самбо бўйича икки нафар спортчи: Сайриддин Шоев (74 килограмм вазн тоифаси) ва Муҳаммадризо Қурбонзода (100 килограмм вазн тоифасида) Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Ҳар икки самбочи ҳам мусобақаларнинг ҳал қилувчи босқичигача етиб боришди. Аммо ғолиблик учун кечган жангларда омад улардан юз ўгирди.

Сайриддин Шоев ўзбекистонлик Шербек Рўзиевга, Муҳаммадризо Қурбонзода эса, мўғулистонлик Абиунерден Батбаярга имкониятни бой бериб қўйишди.

 

------------    Футзал    ------------

«ИСТИҚЛОЛ» КУБОГИ - «ФФТ-1»ДА

Душанбеда мини-футбол бўйича «Истиқлол» клуби кубоги турнирига якун ясалди.

Соврин фонди 70 минг сомонийни ташкил этган бу мусобақада республика вазирликлари, идора ва ташкилотларининг 25дан ортиқ жамоалари қатнашди.

Дастлаб учинчи жой учун Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Динамо» ҳамда «Миллий банк» жамоалари майдонга тушди.

Қизғин кечган беллашувда кичик устунлик ҳуқуқ муҳофазаси ходимлари жамоаси томонида бўлди. Бу ҳолат ҳисобда ҳам ўз аксини топди-3:2. 

Асосий ғолибни аниқлаб берувчи учрашувда мамлакат футбол федерацияси ва «Амонатбонк» футзалчилари ўзаро куч синашишди.

Бу ўйинда ҳам кичик фарқдаги-3:2 ҳисоби қайд этилди ва Футбол федерацияси вакиллари фойдасига ҳал бўлди.

Шундай қилиб, мамлакат футболининг бош ташкилоти жамоаси учинчи бор «Истиқлол кубоги» турнирининг ғолибига айланди.

 

========    Жаҳонда    ========

------------    Хоккей    ------------

«ЖАҲОН КУБОГИ» ТУРНИРИ

Жорий йилнинг 17 сентябрида Канаданинг Торонто шаҳрида шайбали хоккей бўйича «Жаҳон кубоги» турнири старт олади.

Бу нуфузли мусобақада дунё давлатлари терма жамоалари қуйидаги гуруҳларда музли майдонга тушадилар.

«А» гуруҳи: Европа, Канада, Америка Қўшма Штатлари, Чехия;

«В» гуруҳи: Россия, Шимолий Америка, Финляндия, Швеция.

Олег Знарок устозлик қилаётган Россия Федерацияси терма жамоаси «Жаҳон кубоги» мусобақаларига тайёргарлик доирасида Чехия давлати термаси билан бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказди.

 

------------    Футбол    ------------

НЕЙМАРНИНГ САВДОСИ ҚИЗҒИН, АММО…

Испаниянинг «Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Неймар ёзги трансфер бозори(футболчи савдоси)да энг юқори баҳоланган футболчилардан бири бўлди.

Неймарнинг агенти Вагнер Рибейронинг маълум қилишича, Франциянинг ПСЖ футбол клуби ярим ҳимоячи учун «Барселона»га 190 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган. 

Борди-ю ушбу шартнома имзоланганида эди, бразилиялик футболчи йилига 40 миллион евро маош оларди.

Аммо Неймар бошқача йўл танлади: у «Барселона» жамоаси билан 2021 йилгача бўлган келишувга имзо чекди. Унинг Испания клубидан оладиган маоши 15 миллион еврони ташкил этади.

Шунингдек, Неймарнинг хизматидан фойдаланишга Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди. 

 

------------    Бокс    ------------

«ТРОЯ»НИНГ ҲИМОЯ ЖАНГИ

Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида «Мир бокса» («Бокс дунёси») промоутерлик компанияси томонидан касбий бокс кечаси уюштирилди.

Кечанинг марказий учрашуви касбий бокснинг IBF (Халқаро бокс федерацияси) ва IBO (Халқаро бокс ташкилоти) йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони, россиялик Эдуард Трояновскийнинг ҳимоя жанги бўлди.

«Троя» лақабли чарм қўлқоп устаси ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун япониялик Кейт Обарага қарши рингга кўтарилди.

Амалдаги чемпион рақибини муштлашувнинг иккинчи раундидаёқ техник нокаут ҳолатига туширди ва чемпионлик камарини муваффақият билан ҳимоя қилди.

 

БОШ МУРАББИЙ ИСТЕЪФОСИ

Россия бокс федерацияси маъмурияти спортнинг ушбу тури бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Александр Лебзякни истеъфога чиқарди.

Буни бош мураббийнинг ўзи тасдиқлаб шундай дейди:

-Мени эгаллаб турган вазифамдан четлаштиришди. Шахсан мен бу истеъфони қонунга зид, деб биламан…

Соҳа мутахассисларининг фикрича, истеъфонинг асосий сабаби: Россия термасининг «Рио-2016» XXXI ёзги олимпиада ўйинларида кутилганидек чиқиш қилмагани бўлган.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Гилам тўқиш – қадимий миллий ҳунар

 

Тўлиқ ҳуқуққа эга ҳар бир миллатни тарихи ва маданияти, ҳунар ва санъатлари бошқа элларга танитади. Кулолчилик, заргарчилик, тақачилик, кандакорлик, кигиз босиш, гилам тўқиш, наққошлик халқимизнинг қадимий ҳунарлари жумласидан ҳисобланиб, бугунги кунда Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан қайта тикланиб, ривожланмоқда.

Олдинги даврларда одамлар ўзларининг ҳовлисида гилам тўқиш

Муфассал...

Савринисо МИРҲАЙДАРОВА: - ЯНА 10 ФАРЗАНДИМ БЎЛСА, ВАТАН УЧУН ҚУРБОН ҚИЛАМАН

 

Восе ноҳиясининг Восе шаҳарчаси, Рустам Холалий кўчаси. Ватаннинг шижоатли фарзанди, генерал-майор Рустам Амакиев яшаган хонадон сари йўл олганмиз. Йўл-йўлакай фарзандини йўқотган онанинг йиғлаши кўзим олдига келиб, ўзимга-ўзим Рустамнинг онаси ҳозир йиғлаши ва унга тайёр туришим кераклигини айтаман. Менга ноҳия ёшлар билан ишлаш ва спорт бўлими мудири раҳбарлигидаги бир гуруҳ ёшлар ҳамроҳлик қилишмоқда. 18-рақамли уй ҳовлисига кирдик. Хоксоргина уй-жой, ток ишкоми тагида бир аёл ўтирибди. Бизни кўрган заҳоти тожикона одоб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101128

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214202
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2094
2279
9508
8185301
63722
89570
8214202

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 18:18:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015