Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 12 Феврал 2015 Кӯришлар: 2077
Печат

oila 1

Оила-жамиятнинг мустаҳкам негизидир…

Оила инсон ҳаётига тўкислик бағишлайди, унга бахт келтиради, лекин ҳар бир оила, айниқса, фуқаролик жамиятидаги оила, энг аввало, давлат аҳамиятига эга, унинг назорати ва ғамхўрлиги остида бўлмоғи керак.

Қурилаётган ёш оилаларнинг ҳар жиҳатдан мустаҳкам бўлиши жамиятнинг маънавий, ижтимоий-иқтисодий мукаммаллигини таъминлайди.

 

Шунинг учун ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, мамлакат Президенти томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсат замирида ҳам оилага нисбатан ўзига хос ва махсус эътибор борлиги ҳеч кимга сир эмас.

Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида, айниқса, бу нарса янада ёрқинроқ кўзга ташланади.

Давлатимиз сарвари ўз чиқишида оилаларга кўрсатилиши лозим бўлган ғамхўрликларнинг кўлами, оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш, улардаги камбағаллик сатҳини пасайтириш, маънавий савияни ошириш ҳақида алоҳида урғу бериб гапирди.

Жорий, 2015 йилнинг «Оила йили» деб эълон қилинганлиги Тожикистонда оилага муносабат давлат сиёсатидаги етакчи масалалардан бири эканлигининг далилидир.

Президентимиз ўз Паёмида оиладорликнинг муаммоларини атрофлича таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш борасида ҳам доно маслаҳат ва кўрсатмалар берди.

Янги бунёд этилаётган оилаларнинг арзимас сабаблар билан бузилиб кетаётганлиги, фарзанд тарбиясига қаратилган диққат-эътиборнинг сусайганлиги давлат бошлиғининг эътирозларига сабаб бўлди.

Оиладорликнинг юқорида қайд этилган иллатлари туфайли кўплаб гўдаклар етим қолмоқда, айрим ёшлар бузғунчи-террористик ва экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетишмоқда.

Оиладорлик масаласида Президентимиз олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, умумтаълим муассасалари ўқув дастурларида оиладорлик тарбиясига бағишланган дарс соатларини қайта тиклаш, тарбия жараёнининг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган янги, замонавий усулларини ҳаётга татбиқ этиш даврнинг долзарб талабларидан бирига айланди.

Ёшлар онгига оиладорликнинг том маънодаги тушунчасини сингдириш мақсадига йўналтирилган тарбиявий соатлар ҳамда синфдан ташқари ишлар ҳажмини кенгайтириш фурсати етган кўринади.

Амалга ошириладиган таълим-тарбия жараёнларига никоҳни қайдга олиш ва диний идоралар ходимларини таклиф қилиш, ёшларнинг оила бунёд қилиш билан боғлиқ саволларига улардан жонли жавоб олишнинг ҳам зарарли томони бўлмайди.

Ахлоқ-одоб дарси саналган адабиёт таҳсили жараёнлари оиладорлик тарбияси билан узвий боғлиқ тарзда олиб борилса, дарсларда амалиётга эътибор кучайтирилса, яъни намунали оилалар бошлиқлари ва аъзолари таклиф этилса, улар билан малакаю тажрибалари юзасидан мазмунли суҳбатлар ўтказилса, фойдадан холи бўлмайди…

Донолар таъбири билан айтганда, оила табиатнинг шоҳ асарларидан биридир. Ана шу шоҳ асарнинг мазмундорлиги ҳамда таъсир кучини ошириш биз маориф ва илм ходимларининг зиммасига даврнинг энг масъул вазифаларини юклайди…

 

Меҳринисо ШЕРМАТОВА, ўқитувчи,

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Мен элимнинг юрагида яшайман…»

 

1993 йилнинг эрта кузи. Далаларда пахта қийғос очилган. Иш қизғин. Ҳовли четидаги азим чинор япроғи «чирт» этиб узилди-ю, майин шабада қанотида оҳиста-оҳиста қалқиб ерга тушди. «Хазонрез ҳам бошланди. Келаси йил шу кунларда, Худо хоҳласа, Равшаналим келиб қолади. Эҳ-е, келса-чи, қишлоққа тўй бериб, ўғлим яхши кўрган қизни келин қиламан».

Нонуштага ҳозирланаётган Анзират ая самоварга ўтин ташларкан

Муфассал...

Умри узоқ ва боқий кўприк

 

ёки Шоир Одил Икромнинг яна бир хайрли иши

Бадиий асар таржимони бировнинг томорқасида меҳнат қилаётган деҳқонга ўхшайди. Мен уни, ҳатто, мардикор ҳам дегим келади. Ўзини аямай чеккан машаққати, заҳмати учун. 

- “Расул ўзимиз қатори, фақат унинг Масковдаги таржимонлари зўр”, – дея ёзғиришади ўз вақтида шоир ғанимлари. Бу Ҳамзатовнинг ғашини келтиради. Чунки у чиндан ҳам зўр эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101036

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214158
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2050
2279
9464
8185301
63678
89570
8214158

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.62
Бугун: 22-05-2025 18:00:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015