Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 16 Январ 2020 Кӯришлар: 2169
Печат

 

orasta 2020Ҳар йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаётган паёмларини интиқлик билан кутиб, жамоа ҳолда томоша қиламиз. Бу йил ҳам шундай бўлди – устоз ўқитувчилар ҳамроҳлигида Паёмни томоша қилдик. Президентимиз айтаётган ҳар сўз, ҳар бир нуқта халқ кўнглидан ўтган ва амалга ошишини истаб юрган орзу-истаклар эди, ростданам.

Дарҳақиқат, озод диёримиз – Тожикистон кундан-кунга яшнаб бормоқда. Кўркам ҳамда осмонўпар бинолар, муҳташам ўқув марказлари бирин-кетин қад ростлаётганига гувоҳ бўлар эканмиз, мусаффо осмон остида, тинчлик ва ҳурлик нафаси гуркираб турган даврда яшаётганимизга яна бир бор шукрона айтамиз. Бу ҳам бўлса, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг одилона сиёсати натижаси эканини қайд этиб ўтиш лозим. Шу билан бирга, Президентимиз юртимиз келажаги бўлган ёшларга, маориф соҳасига алоҳида эътибор қаратиб келаётгани диққатга моликдир. Бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчилар зиммасига масъулият юкламоқда.

Айниқса, бу йилги Паёмда муҳтарам Президентимиз табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ўрганишни янада яхшироқ йўлга қўйиш ва ёш авлод техник тафаккурини кенгайтириш мақсадида 2020-2040 йилларни "Тожикистон Республикасида табиатшунослик, аниқ ва математика фанларини ўрганиш ҳамда ривожлантиришнинг йигирма йиллиги", дея эълон қилиниши биз ўқитувчиларга қанот бағишлади, десам, муболаға бўлмас.

Аслида, муҳтарам Президентимиз бошлиқ Тожикистон Ҳукумати мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ ушбу фанларга катта эътибор бериб келмоқда. Бу фанларни ривожлантиришга бағишлаб 20 йиллик эълон қилиш ташаббуси эса, чинданам уларнинг кундалик ҳаётимизда нечоғлик муҳим эканлигини англатади.

Бу ҳақда ёзар эканман, мухтарам Президентимизнинг 2017 йили Суғд вилоятига ташрифи ёдимга тушди. Хўжанд шаҳрида жойлашган лаёқатли ўқувчилар учун мўлжалланган Президент муассасаси очилишида ҳамқишлоғимиз Абдурасул Ўринбоев яратган "Квадрат тенгламасини ечиш" дастурига муҳтарам Эмомали Раҳмон мамнуният билан: «Ватан келажаги учун мана шундай кадрлар керак»,- деганида биз ўқитувчиларнинг бошимиз кўкка етди. Зеро, Давлат бошлиғи томонидан бундай ишончнинг билдирилиши, нафақат, Абдурасулга, балки ўқитувчиларга ҳам ўзгача куч бахш этди, билим олиш, изланиш борасида шиддат ва куч-ғайрат билан олға интилишга ундаб келмоқда.

Ҳа, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Абубакр ар-Розий ва яна ўнлаб буюк аждодларимиз ҳам аниқ фанлар билимдони сифатида донг таратганлар. Зеро, бу фанларсиз техник-технологик тараққиёт юз бермаслиги аниқ. Шунинг учун ҳам, тараққиёт, ривожу равнақда бошқа мамлакатлардан ортда қолмаслигимиз учун ушбу фанларга алоҳида эътибор қаратмоғимиз лозим.

Муҳтарам Президентимиз илгари сурган ташаббус доирасида, келгуси 20 йил ичида азиз Ватанимиздан ал-Хоразмийлару Берунийлар чиқишига ҳеч бир шубҳа йўқ. Зеро, юртимиз азалдан донишмандлар бешигини тебратган юрт санаб келинган.

Ораста АБДУКАРИМОВА, Спитамен ноҳияси Куруш қишлоқ жамоатидаги

23-умумтаълим муассасасининг физика фани ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛДИРҒОЧОЙ, КЕЛ, БИТАЙИН ҚАНОТИНГГА БАЙТ…

 

Ижод аҳли орасида Султон Чори тахаллуси билан танилган Нодирсултон Махатов бетакрор овози, нафис шеърияти билан ўз ўрни, мақомига эга. Султон Чори шеърлари дарё каби тўлқинланиб, кишини ҳайратга солади. Шунинг учун ҳам, унинг шеърларини қайта-қайта ўқигингиз келаверади. Шоир шеърлари кўнгилларга қуйилиб, руҳиятга олам-олам қувонч, соф туйғу, орзу бағишлай олишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

Илғор пахтакорларга – енгил автомашиналар

 

Суғд вилояти пахтакорлари янги йилни ёруғ юз билан кутиб олишмоқда. Улар 2018 йил учун белгиланган пахта етиштириш режасини 112 фоиздан орттириб ижро этишди. Гарчи жорий йилда айни ғўза ҳосил тугиши пайтида ҳаво қаттиқ исиб кетиши, сув етишмовчилигига қарамасдан, агротехника қоидаларини моҳирона ишга солган вилоят пахтакорлари мўл ҳосил етиштиришга ва уни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга муваффақ бўлишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2426551

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9682768
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3040
9468
28159
9632917
49851
132053
9682768

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.102
Бугун: 13-06-2026 07:47:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015