Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 2293
Печат

 

tatil 2019Ўқувчиларнинг ёзги таътилларини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

Шу боис ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 1 мартда қабул қилинган 103-қарори талабаларнинг ёзги дам олиш мавсумини самарали ташкил этишга қаратилган.

Шаҳринав ноҳиясида мазкур қарор ижросига алоҳида эътибор берилиб, уни ҳаётга татбиқ этиш учун бир қатор тадбирлар ишлаб чиқилган.

Мамлакат Ҳукуматининг қарорига мувофиқ, ноҳия раисининг 401, Маориф ва илм бўлими мудирининг 67-қарорлари асосида истироҳат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Дам олиш мавсуми қўшимча таълим муассасасида марказлаштирилган бўлиб, ноҳиянинг 8, 10, 14,15, 19-ўрта умумтаълим муассасаларида оромгоҳлар ташкил қилинган, уларда 350 нафар, жумладан, 167 нафар қизлар ёзги дам олишмоқда.

- Бу йил Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ноҳия бўлимининг 21 хонадан иборат собиқ биноси Маориф ва илм бўлими ихтиёрига берилгач, ўқувчиларнинг ёзги дам олиш мавсумини ўтказишда бир қатор қулайликларга эга бўлдик,- дейди маориф ва илм ходимлари касаба уюшмалари иттифоқи раиси Абдулоиқ Саидов. - Бунинг учун ноҳия ҳукумати томонидан 12 минг 344 сомоний маблағ ажратилган.

Шу билан бир қаторда, республикамизнинг сўлим оромгоҳларидан «Варзоб»да 17, «Қаратоғ»да 12, «Обшорон»да 6, «Лаби жар»да 34 нафар фаол ўқувчиларимиз мириқиб дам олишмоқда.

Ноҳияда дам олишнинг турли шакллари, хусусан, сайёҳлик кўринишидаги истироҳат ҳам йўлга қўйилган. Ҳар куни 11, 15-таълим муассасаларининг 30 нафардан ортиқ вакиллари Қаратоғ дарасининг энг сўлим гўшаларига саёҳат уюштириш йўли билан ҳордиқ чиқаришмоқда.

Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирининг фармони бу йил дам олишнинг яна бир янги усули, яъни таълимий-истироҳат тажрибадан ўтказилмоқда.

Бундан 20-25 нафар ўқувчидан иборат гуруҳ табиатнинг хушманзара минтақаларида дам олиш баробарида, бадиий асарларни таҳлил қилиш, математика, физика, химия ва бошқа аниқ фанлардан мисол ҳамда масалалар ечиш билан машғул бўлади.

Шаҳринавда талабаларнинг ёзги дам олиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказишда, ноҳия қишлоқ хўжалиги бошқармаси касаба уюшмалари иттифоқи маориф бўлимига яқиндан кўмаклашмоқда.

Шу ўринда маориф ва илм ходимлари касаба уюшмалари иттифоқи раисига бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Муҳтарам раис, илгари меҳнат-роҳат оромгоҳлари ташкил қилинарди. Ва улар мутахассисларнинг фикрича, ёшларда меҳнатга ижобий муносабат ҳиссини уйғотишда муҳим рол ўйнарди. Ҳозир нега ана шундай оромгоҳлар фаолияти йўлга қўйилмаяпти?

- Тўғри қайд қилдингиз. Олдинлари давлат ва жамоа хўжаликлари амал қиларди. Ва улар ҳомий сифатида оромгоҳларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминларди. Турли маданий тадбирларни ўтказишга, саёҳатлар уютиришга маблағ ажратарди.

Ҳозир эса, давлат ва жамоа хўжаликлари кичик-кичик деҳқон хўжаликларига бўлиниб кетди. Уларнинг ҳаммаси ҳам илгаригидек, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қодир эмас.

Лекин шундай бўлса-да, биз бу йўлда изланишлар олиб бормоқдамиз. Ажаб эмас, ҳомийлар топилиб, шартномалар имзолашга муваффақ бўлсак…

- Кейинги йилларда ёшларни халқаро оромгоҳларга жалб этиш сусайгандек, назаримда. Бу тўғрида нима дея оласиз?

- Аслида, ёшларнинг халқаро оромгоҳларда дам олиши – кони фойда. Уларнинг дунёқараши ўсади, бошқа халқларнинг илм ва маданиятидан хабардор бўлади, тил ўрганади ва ҳоказолар.

Агар имкониятлар бўлганида, жон деб, қабул қилган бўлардик. Афсуски, ҳозирча биз ана шундай имкониятларга эга эмасмиз.

Масалан, жорий йилда ҳам қўшни Қирғизистон Республикасининг бир қатор оромгоҳларидан мактублар олдик. Бироқ улардаги нарх-наво бизни унчалик қониқтирмади. Жуда қиммат…

Ёшлар – миллат ва давлатнинг келажагини белгилайдиган қудратли куч. Улар маънан қанчалик етук, маданияти юксак бўлса, эртанги кунимиз шунчалик порлоқ бўлади.

- Ўқувчиларнинг ёзги дам олиш мавсумини қанчалик қизиқарли ва самарали ўтказсак, уларнинг руҳи тетик бўлади. Руҳан тетик ўқувчи билимнинг барча чўққиларини осонлик билан эгаллаши мумкин. Билими ўткир ёшлар эса, бугунги кунда бизга сув ва ҳаводек зарур. Чунки XXI аср ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ривожланишлар давридир. Замонавий билим, техника ва технологияларни пухта эгалламаган ёшларсиз ёрқин келажакни тасаввур этиш мумкин эмас,- дейди давлат ҳокимияти Шаҳринав ноҳияси ижроия органи Маориф ва илм бўлими мудири вазифасини ижро этувчи Мурсал Раҳимов.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.        

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ватан ишқини кўнгилларга жойлай олсак…

 

Бугун юртимиз - тинч, халқимиз - фаровон. Аммо шу кунларга етиш осон кечмаганлигини ҳар бир ақли соғлом киши яхши билади. Математика тили билан айтганда, нолдан бошланган Қуролли кучларимиз бугун ҳамма томонлама кучли армиялардан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шонли Армиямиз навқирон 26 ёшда. Бутун республикада бу шонли санага бағишлаб улкан тадбирлар ўтказилаётган бир пайтда, шу юртнинг бир фуқароси сифатида мен ҳам

Муфассал...

АЙНИЙ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯТЛАР

 

Муқаддима

Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган бўлади – улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тўқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат, ўзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто, жаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳангомалар ичида, айнан, ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий таҳайюли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100901

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214085
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1977
2279
9391
8185301
63605
89570
8214085

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.185
Бугун: 22-05-2025 17:38:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015