Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 01 Феврал 2018 Кӯришлар: 2583
Печат

 

x ikromiy 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига биноан, 2018 йилдан республика ўрта ва олий касбий таълим муассасаларига марказлаштирилган кириш имтиҳонлари тизимида давлат тили фанидан эссе (ёзма иш) ёзилиши жорий қилинади. Шу билан боғлиқ ҳолда, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази чора-тадбирлар

режасини тайёрлаб, шу асосда, марказлаштирилган кириш

имтиҳонлари тизимида ёзма ишга доир иш гуруҳи фаолияти янгидан йўлга қўйилди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази директори Хуршед Икромий ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

Шунингдек, Миллий тест маркази имтиҳон материалларини тайёрлаш бўлими бошлиғи Жамшед Азимов: -Аввалги йилларда абитуриентлар 5-6 саҳифа ҳажмида иншо ёзиб, уларни текшириш мушкулликларни келтириб чиқарарди. Шу сабабли, бу мушкулликни орадан кўтариш учун марказлаштирилган тест имтиҳонлари тизимига ёзма иш ёки эссени жорий этиш қарорига келдик,- дея қўшимча қилди.

Унинг айтишича, марказлаштирилган кириш имтиҳонларига ёзма ишни жорий этишдан мақсад: ўқувчи ўз фикрини адабий тожик тилида ва хатосиз баён эта олишини таъминлашдан иборат. Абитуриентлар гапларни такрорлаш, чўзиш (беҳуда сўз юритиш) ва мавзуга мувофиқ бўлмаган далилларни келтиришдан ўзларини тийишлари керак.

Абитуриент ё ўқувчи ёзма ишни «А4» ҳажмида икки саҳифа  ёзиши, яъни таклиф этилган мавзуга доир фикрини қисқа, мазмунли ва тўғри баён эта олиши талаб қилинади.

Ўқувчиларни марказлаштирилган кириш имтиҳонлари ёзма иши(эссе)га тайёрлаш мақсадида, 2017 йилнинг 15 октябрида шаҳру ноҳиялар таълим муассасалари заминасида ташкил этилган 23та имтиҳон марказида ёзма иш синови ўтказилди.  Унда республиканинг 33 шаҳру ноҳияси ўрта умумтаълим муассасаларининг 11-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Синовда иштирок этиш учун 10 минг 162 нафар ўқувчи қайддан ўтиб, шундан 8 минг 571 нафари қатнашган. Шунча иштирокчидан 8278 нафарининг таҳсил тили тожикча, 178 нафари русча ва 115 нафариники эса,  ўзбекчадир.

Ўқувчиларни ёзма иш синовига тайёрлаш учун аввалдан шаҳру ноҳиялардаги ҳар бир танланган таълим муассасасига «Ёзма иш ёзишга доир тавсиялар» буклетлари етказиб берилди. Унда ёзма иш ёзиш тарзи ва бир ўқувчи томонидан ёзилган эссе намунаси бор эди. Шунингдек, ёзма иш юзасидан 20та мавзу мамлакат Маориф ва илм вазирлигига таклиф қилинган.  Синовда улардан 3таси танланди:

1.Вақтнинг қадрига етайлик.

2.Ёлғон гапириш мумкинми?

3.Ёшлар ва замонавий техника-ю технологиялар.

Синов натижаси таҳлилидан келиб чиқишича, таклиф этилган 3та мавзудан 2813 нафар ўқувчи биринчи, 2993 нафари иккинчи ва 2303 нафари учинчи мавзуни танлаган.

 

Г. Аюпова,

 «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим - Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…

 

Боғи ошиқондаги манзара

Куз.

Чирт-чирт узилади барглар шохидан,

Хазонрезлар оқа бошлар боғларда,

Йўлакларда эргашади ортимдан –

Муфассал...

Мазмунли кечган дамлар

 

Давлат ҳокимияти Темурмалик ноҳияси маориф ва илм бўлими масъуллари ноҳия ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида талайгина ишларни амалга оширишди. Бу йўналишда мактаблар қошида таътил жараёнида ташкил этилган ёзги мавсумий лагерлардан ташқари, ўқувчиларнинг мамлакатимизнинг сайёҳларбоп мавзеларига сафарини уюштиришда ҳам мутасаддилар саъй-ҳаракат қилишди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100873

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214069
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1961
2279
9375
8185301
63589
89570
8214069

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.182
Бугун: 22-05-2025 17:35:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015