Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 1662
Печат

 

ona 2019Онажоним - юрагимнинг қуввати, кўзимнинг нури, дуогўйим. 

Бизни ташлаб кетганингиздан буён, юрагимни армонлар, аламлар қамраб олган.Босган изларингизга, меҳрли нигоҳларингизга зорман, онажон! Сизнинг ҳикматли сўзларингиз қулоғим остида жаранглайди, жаранглайверади. Рўмолингизни ўпиб, кўзга суртиб йиғлаб оламан. Онасини йўқотиб қўйганларда қўмсаш ҳисси, нақадар, ўзгача бўлар экан-а!

Онасиз уй файзсиз, қуёшсиз, зим-зиё экан. Жиндек сўз ҳам тиғдек қаттиқ ботаркан.

Чин дунёга равона бўлган онагинам, дуоларингиз ҳар қадамда, мени ўтдан, чўғдан асраб турибди.

Бошимдаги офтобим, ойим, қуёшим, дардкашим. Набираларига меҳр бериб, тарбия бериб, бешик тебратган мунисгинам. Ҳар биримизга қувониб, шукр қилиб яшашни ўргатган - онажоним.

«Бир-биридан чиройли набираларим вояга етмоқда. Буларнинг тўйларини кўриш, чимилдиқлари ёнида ўтириш менга насиб қилармикан-а?» - деганингизда, мен нодон ҳеч нарсани англамай, гапингизни ҳазилга йўйибман. Вақт эса, югурик экан. Сиз эркалаган неваралар олий даргоҳларда таҳсил олиб, бахтли-саодатли бўлиб, ҳаётда ўз ўринларини топишмоқда.

Ҳаммаси ўрнида, рисоладагидек, фақат сиз йўқ онажоним, ғамхўрим менинг. Онасиз уй фариштасиз бўлар экан.

Оллоҳга шукр, давлатим, савлатим, сарватим отажоним бор. У кишининг атрофида гирдикапалак бўлиб, дуосини оламан. Сизни тез-тез гапириб, эслайди бузрукворим. Баъзи тошюраклар ота-онасини хўрлаб, хизматидан «уҳ» тортиб, малол олади. Қариялар уйига жойлаб қайтади.

Ажабо, баъзилар уларни йўқотиб, қабр бошида зор гирён бўлади.

Менинг онажоним - ҳаётимнинг қуёши эди.

Барча қадрдонлар, жигарлар, даврадош онахонлару таниган-билганлар волидамни гўзал хислатлари, эзгу-савоб ишларини меҳр билан хотирлашади. Мен эса, улардан онамнинг ўзини, сўзини излайман, ўхшатаман.

Кўзимда ёш билан онамни қўмсайман. Тақдирга тан бериб, билган дуоларимни тиловат қиламан. Бешафқат ўлим сизни биздан жудо қилди, онагинам…

Синфдошу тенгқурларингиз менинг кўнглимга таскин бермоқчи бўладилар: -Ёш эди, қанийди, бизга қўшилиб юрганларида. Бу омонат дунё, кўп ҳам куйинаверманг. Бу Худонинг иродаси, унга тан бермасдан илож йўқ. Раҳматли онангиз зикрда-ю, шукрда бўлганлардан. Умри, ризқи тугаган экан, Аллоҳ сизга сабр берсин. Кўз ёшингиз дарё бўлгани билан у киши қайтмайди, аммо сиз эса, дардманд бўлиб қоласиз. Онажоним, сиз борлигингизда мендан кўра, бахтли киши йўқ эди. Сиз билан фахрланиб яшардим. Дардингизни билдиму, аммо малҳам бўлолмадим, соддагинам. Бир мартагина: «Мен ҳам омонатман, мен ҳам ғанимат,- демадингиз онажон.

Она меҳр-муҳаббатидан муқаддасроқ ҳеч нарса йўқ экан.

Ҳой, ота-онаси борлар, уларнинг тириклигида дуосини, ризолигини олинг! Пойига тиз чўкинг! Меҳр беринг, бир оғиз ширин сўзингизни дариғ тутманг!..

Азиз волидам, жаннатлардан жой олинг, Оллоҳ раҳмат қилсин!

 

Зулфия Усмонова,

Душанбе шаҳридаги 42-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Туркманистонга иш сафари

 

24 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистонга иш сафари билан борди.

Шу куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Оролни қутқариш халқаро фонди таъсисчи давлатлар бошлиқлари кенгаши мажлиси доирасида Туркманистон

Муфассал...

Ваҳдат: миллий бирликдан умумбашарий бирликка

 

Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100696

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214004
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1896
2279
9310
8185301
63524
89570
8214004

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.52
Бугун: 22-05-2025 17:07:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015