Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2176
Печат

 

yaxshibekov 2019Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмини Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси коллективи ҳам тинглаб, ундаги муҳим ўринларни ён дафтарларига ёзиб ҳам олишди.

Зеро, муҳтарам Президентимизнинг йиллик Паёми ўтган йил таҳлили ва жорий йил режаси учун муҳим ҳужжат саналиб, ҳар қандай ташкилоту муассаса ходимлари ушбу ҳужжатни чуқур ўрганиб, ўз иш режасини ҳам шунга мувофиқ тузиб олсалар, нур устига аъло нур бўлади.

Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси жамоаси буни тажрибадан ўтказган ва ўтган йиллар давомида аҳолига маърифат тарқатиш масаласида анчайин илгарилаб кетган.

Ўзининг кунлик вазифаси - хат-мактуб, бандерол, посилка, пул маблағларини қабул қилиш ва кўрсатилган манзилга етказиб бериш, нафақалар, шунингдек, газета-журналларга обуна масаласини бажариб келаётган почта алоқа хизмати бугунги ахборот-коммуникацион ресурсларнинг ўта тезкор ва шиддатли равишда ўсиб, ривожланиб бораётганига қарамай, ҳали-ҳануз сусайгани йўқ. Ҳалиям ўз вазифасини бекаму кўст бажариб келмоқда.

Шундай хизматлардан бири - республика ҳамда маҳаллий газета-ю журналларга обуна қилиш. Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси коллективи эса, 2019 йил учун халқ маънавиятини бойитувчи газета-журналларга обуна режасини тўлиқ бажара олдилар.

Почта алоқаси муассасасининг ноҳиядаги 16 қишлоқ жамоатлари ҳудудида 21 бўлинмаси мавжуд бўлиб, улар ҳам шу кеча-кундузда давлат сиёсатига айланган муҳтарам Президентимизнинг Паёмида қайд қилинган барча масалалар, жумладан, қишлоқ аҳлига газета-журналлар ва нафақахўрлар нафақаларини ўз вақтида етказиб бериш, улар оғирини енгил қилишдек шарафли ишни бажариб келмоқдалар.

Почта алоқаси муассасаси бошлиғи Абдумажид Яхшибеков сўзларига кўра, ўтган 2018 йилда ноҳияда газета-журналларга обуна бўлиш маъракаси самарали ўказилиб, белгиланган режа 100 фоиз ижро этилди. Бу ишда Рўдакий ноҳияси раиси вазифасини ижро этувчи Рустам Акрамзода ва у кишининг идеология бўйича ўринбосари Фирўза Камолзодаларнинг ҳиссаси катта бўлган. Шунингдек, Турсунзода номли шаҳарча жамоати, Россия, Зайнабобод, Султонобод, Чоргултепа қишлоқ жамоатлари ҳам ушбу маъракада анчайин фаоллик кўрсатишди.

Барча расмий ва норасмий газета-журналларга обуна бўлиш маъракаси изчил давом этган бўлиб, бу ишга мутасадди шахслар билан кунда-кунора мулоқот қилиб, иш жараёнини бевосита Фирўза Камолзоданинг ўзи кузатиб борди.

- Агар муҳтарам Президентимизнинг навбатдаги Паёмидан келиб чиқадиган бўлсак,- дейди Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси бошлиғи Абдумажид Яхшибеков биз билан суҳбатда,- ёшларнинг турли равия-ю мазҳабларга кириб кетишлари ва турли кўринишдаги жиноятларнинг олдини олмоғимиз лозим. Бу каби иллатни ўз вақтида даволамоқ шарт. Бунинг давоси эса, маънавиятни бойитишда, илм олишда, газета ва журналлар мутолаасидадир, албатта.

Халқ маънавиятини бойитишда ўзларининг раҳнамоликлари, бевосита иштироклари билан ёрдам қўлини чўзган Рўдакий ноҳияси раиси вазифасини ижро этувчи Рустам Акрамзода ва у кишининг идеология бўйича ўринбосари Фирўза Камолзода ҳамда юқорида зикр этилган жамоатлар раисларига таҳсинлар айтгинг келади, киши.

Мақсади аҳолига маърифат тарқатиш бўлган почта муассасасини узоқ йиллардан буён муносиб бошқараётган Абдумажид Яхшибеков ва ўз вазифаларини чин юракдан бажариб келаётган Қудратулло Азимов, Муҳаббат Халилова, Анвар Пиров, Ҳазратқул Ҳакимов, Майрам Шомаҳмадова, Қурбон Ражабовларнинг ўз касбларига бўлган муҳаббату фидойиликлари, улардаги аҳиллик қошида эҳтиром кўрсатмасдан бошқа илож йўқ. Офарин, маънавият фидойилари!

 

Абдулло Саидов,

"Халқ овози".

Суратда: Рўдакий ноҳияси Почта алоқаси муассасаси бошлиғи Абдумажид Яхшибеков.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«Ихвон-ул-муслимин» ва ИТП ТЭТ: экстремистик ва террористик амалларда ўхшаш умумийликлар

 

Аввал хабар берилганидек, Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан мамлакат ҳудудида «Ихвон-ул-муслимин» ё «Мусулмон биродарлар» террорчи-экстремист ташкилотининг (Тожикистонда фаолияти тақиқланган) 113 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш очилди.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон 28 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилишича, «Ихвон-ул-

Муфассал...

ШАРОФ РАШИДОВ: -ХУШ КЕЛИБСИЗ, ЖАЛОЛ ИКРОМИЙ!..

 

Машҳур тожик ёзувчиси Жалол Икромийнинг ўғли кимёгар олим Жонон Икромий билан жуда яқин дўст эдик. Ўзаро суҳбат чоғларида, у падари бузрукворининг ҳаётига оид ажойиб, ибратли воқеаларни завқ-шавқ билан сўзлаб берарди. Бугун мен ана шундай ҳикоялардан бирини сиз билан ўртоқлашмоқчиман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101162

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214225
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2117
2279
9531
8185301
63745
89570
8214225

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.55
Бугун: 22-05-2025 18:23:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015