Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 27 Июл 2017 Кӯришлар: 1575
Печат

 

farhang-2017Тожикистоннинг 154 нафар фуқароси айни пайтда ҳукуматлараро квотага биноан Россия Федерациясининг маданият ва санъат таълим муассасаларида 27 хил соҳавий мутахассисликлар бўйича таҳсил олишмоқда. Бу ҳақда жорий йил ярим йиллик фаолият якунига бағишланган матбуот конференциясида мамлакат Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, айни пайтда республикада 96та маданият ва санъат таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларда 14 минг 528 нафар студент ва ўқувчилар таълим олишмоқда.

-Касбий кадрларни тайёрлаш ягона тизимини ўрнатиш ҳамда таълим муассасалари педагогик ва ижодий ҳайъати малакаси, санъат, маданият, нашриёт ва матбуот соҳаларида рақобатбардошлик ва сармоявий диққатжалбликни юксалтириш мақсадида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг "Тожикистон Республикасида 2018-2022 йилларда маданият, санъат, нашриёт ва матбуот соҳаларида касбий кадрлар тайёрлаш бўйича давлат дастури тўғрисида"ги қарори лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳа тегишли вазирлик ва идораларга кўриб чиқиш учун тавсия қилинган, - деди вазир.

Маданият вазирининг маълум қилишича, жорий йилда бир қатор маданий тадбирлар билан биргаликда, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги ҳамда Тожикистоннинг Туркманистондаги маданият кунлари юқори ташкилий даражада ўтказилди. Айни  пайтда Россия Федерациясининг Тожикистондаги ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги маданият кунларини ўтказишни ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тожикистоннинг Ўзбекистонда маданият кунлари октябр ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган сайёр клублар фаолияти ҳақида гап кетганида, вазир шундай жавоб берди:

-Бугун мамлакатимизнинг баъзи шаҳру ноҳияларида сайёр клублар номигагина фаолият юритяпти. Бу клубларга барҳам бериш ниятидамиз.

Бегона маданиятнинг миллийликка таъсири, жумладан, бошқа миллатлар либослари кийилиши масаласида савол берилганида, Шамсиддин Орумбекзода, жумладан, шундай деди: -Хоҳ мамлакат ичкариси, хоҳ ташқарисида бўлсин, санъаткорларимизнинг миллий либосларда чиқиш қилишларига интиламиз.

Мен маданият соҳаси намояндаси сифатида хотин-қизларимизга мурожаат қилиб, ўз миллий либосларини кийишга ҳаракат қилишларини сўраган бўлардим.

Г. Аюпова,

 "Халқ овози". 

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Армон

 

Норали телеграммани тонгда олди. Унда «Нозанин oғиp бетоб, тезроқ кел!» деб ёзилган эди. Норалининг кўз олди қоронғилашди. «Ой-куни яқин эди, соғ бўлсин-да!» Йигитнинг миясига яшин тезлигида урилган дастлабки фикр шу бўлди. Ётоқдош дўсти Қўлдош кўмагида апил-тапил тайёрланиб, ташқарига чиқдилар. Марказий кўчада учраган енгил машиналардан бирини тўхтатиб, тўғри аэропортга жўнашди.

Муфассал...

Қиёмат кун қўшнидан…

 

Қўшничилик муносабатлари ҳақида қоғоз қораламоқчи бўлдим. Кенг-тор, катта-кичик, пасту-баланд хонадонларда турфа хил тақдирга, дунёқарашга эга бўлган кишилар умргузаронлик қиладилар. Қадим-қадимдан қўшнининг уйи қўшнининг тўю азадорлигига яраган. Халқимизда тўй, азадорлик маросимларини ўтказишда қўшни қўшнидан маслаҳатлар сўрашган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101057

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214163
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2055
2279
9469
8185301
63683
89570
8214163

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.56
Бугун: 22-05-2025 18:02:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015