Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 29 Март 2017 Кӯришлар: 1593
Печат

 

nurmuhammad ashurov 2017Одам боласига ато қилинадиган ноёб фазилатлардан бири - истеъдод… Борди-ю, қобилият туғма бўлса, унинг маҳсули сифатида кишиларни ҳайратга соладиган мўъжизалар яралади. Айниқса, бу ҳолатни санъатнинг турли йўналишларида тез илғаш, чин қалбдан ҳис этиш мумкин.

Нурмуҳаммад ҳали ёш, эндигина ўн етти баҳорни қаршилаган. Аммо унинг мўйқаламида чизилган суратлар зингил солиб кузатилса, шубҳасиз, ёш рассомнинг фавқулодда истеъдод эгаси эканлигига амин бўлади, киши.

Кўргазмалар залига қўйилган тасвирий санъатнинг наққошлик, миниатюра, натюрморт, манзара сингари жанрларига хос бўлган картиналар ўта жонли тасвири билан томошабин диққатини ўзига тортади.

nurmuhammad ashurov 2017 2Лаганларга ишланган жозибали нақшлару миниатюралардан нигоҳини узолмай қолган мухлиснинг кўнглидан: -Йигитга Аллоҳнинг назари тушган экан, деган фикр ўтади, беихтиёр…

Яқинда Турсунзода шаҳрининг марказий музейи кўргазмалар залида ўтказилган тадбирда намойишга қўйилган ижод намуналарини кузатганлардан аксарияти шундай хулосага келган бўлиши, табиий.

Ёш мусаввир Нурмуҳаммад Ашуровнинг ижоди республика ҳамда халқаро миқёсдаги синовлардан ўтиб, таҳсинга сазовор бўлишга улгурди.

Хусусан, 2015 йилда Турсунзода шаҳридаги 18-ўрта умумтаълим муассасаси янги биносининг очилиш маросимида унинг мўйқаламига мансуб бўлган ижод намуналари кўргазмаси ташкил қилинганди. Тантаналарда иштирок этган Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам навқирон ижодкор иқтидорининг самарасини кузатиш жараёнида таҳсинлар айтган эди.

Ўша йили Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети томонидан "Сув - ҳаёт учун"-2005-2015 амалиёт ўн йиллигига бағишлаб, танлов уюштирилди. 

Нурмуҳаммад ҳам олий неъмат - сув мавзусига бағишланган асарлари билан иштирок этди.

nurmuhammad ashurov 2017 1Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан унинг асарларига энг юқори баҳо берилиб, ғолиб, деб топилди.

Ўтган 2016 йил ҳам Нурмуҳаммад ҳаётида ўчмас из қолдирди. Қозоғистон Республикасидаги Олмаота шаҳрининг 1000 йиллигига бағишлаб, ЮНЕСКО томонидан "Болалар тинчликни тасвирлайдилар", халқаро кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов иштирокчиси тожикистонлик ёш рассом Нурмуҳаммад Ашуров ижодининг намуналари эътибордан четда қолмади. Фахрли ўринлардан бирини ишғол қилиб, нуфузли ташкилот дипломи билан тақдирланди.

Нурмуҳаммад ҳали ёш, Турсунзода шаҳридаги 101-ўрта умумтаълим муассасасининг 10-синфида таҳсил олмоқда.  

Унинг орзулари - бир жаҳон. Келгусида Мирзо Турсунзода номли Тожикистон Давлат санъат ва дизайн олийгоҳига кириб, ўз истеъдодига сайқал бериш, она-Ватанининг келажаги ҳақидаги долзарб мавзуларда ёрқин асарлар яратишдек, ижоднинг юксак чўққиларини кўзлаган...

-Нурмуҳаммад - шаҳримизнинг ноёб истеъдодларидан бири. Санъат мактабига келганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Қисқа муддат - олти йил давомида у ўз қобилиятининг янги-янги қирраларини "кашф" қилди. Унинг борлиққа ижодкор назари билан боқиши, рангларни тўғри танлай олиши, ёшига нисбатан бой бўлган дунёқарашга эгалиги чизган картиналарнинг ҳаётийлигини таъминлайди. Нурмуҳаммаддан бизнинг умидимиз катта…- дейди ёш ижодкорнинг устози, Тожикистон маданияти аълочиси Тилавмурод Каримов.

-Иқтидорни олий нуқтага кўтаришнинг тўқсон тўққиз фоизи меҳнат,- дейилади донишмандларнинг панд-насиҳатларида.

Нурмуҳаммад қобилиятини комиллик даражасига етказиши учун ҳали кўп меҳнат қилиши, заҳмат чекиши керак. Шундагина ижодининг уфқи нурли бўлиши турган гап.

У ижоднинг машаққатли йўлини сабр-тоқат билан босиб ўтиб, ўзи танлаган соҳанинг етук мутахассиси мақомига эга бўлишига, ўткир зеҳни ва қобилияти билан кишиларни ҳайратга соладиган мўъжизалар яратишига ишонамиз…

Қолаверса, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсати бунинг учун зарур бўлган барча шароитларни яратиб қўйибди.

Давлатимиз сарвари ташаббуси билан 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилиниши фикримизнинг ёрқин далилидир.

Ёшларга ғамхўрлик шунча бўлар, бундан фойдаланганлар эса, ҳеч қачон кам бўлмайди.

Ижодкорнинг олий мақсади: ўзидан кейинги авлодга арзигулик мерос қолдириш. Бу эса, осонликча бўладиган иш эмас. Фақат машаққатли меҳнатгина уни холис муроду мақсадига эриштириши мумкин.

Инсон қачонки, ўзи танлаган касбни софлик ва ҳалоллик майдони, деб англаса, бутун борлиғини шу ғояга бағишласа, унинг эзгу ниятлари, албатта, ушалади…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози".

Суратларда: 1. Нурмуҳаммад Ашуров иш устида. 2.Ёш рассом ижодидан намуналар.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қор ёғса…

       Қор ёғишини энг гўзал табиат ҳодисаларидан бири сифатида кимлардир жуда интизорлик билан кутадилар. Бунинг боиси шундаки, қор улар учун қандайдир, фақат ўша кишиларнинг ўзигагина маълум бўлган бир мўъжизага сабаб ёки туртки бўлади.

Агар бошқа фасл бўлганда, балким, улар баҳор келиб, илк дарахтлар гуллашини, ёзнинг иссиқ кунлари тезроқ етиб келишини, куз фасли келиб, пахта терими бошланишини ёки бошқа кўплаб воқеа-ҳодисаларни кутган бўлишармиди?

Муфассал...

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз…

 

Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101141

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214210
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2102
2279
9516
8185301
63730
89570
8214210

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.217
Бугун: 22-05-2025 18:20:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015