Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 1800
Печат

 

j ganizoda 2017Тожикистон Давлат тасвирий санъат ва дизайн институти мамлакатимизда янги ташкил этилган олийгоҳлардан бири ҳисобланади. Унинг ўқитувчилар жамоасида профессору доцентлар, Тожикистон халқ рассомлари, Рўдакий номли Давлат мукофоти лауреатларининг борлиги таълим самарадорлигини ошириш ҳамда студентларнинг ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан пухта билим эгаси бўлишларига имкон беради.

Матбуот анжумани бошланиши олдидан институт йўлаклари ва аудиториялари деворларига осиб қўйилган талабаларнинг ижод намуналари ҳамда дизайн йўналишида таҳсил олувчи студентларнинг миллий ва ғарб услубида яратилган либослар чизмаларини кўриб, ёшлар ижодига таҳсин айтгинг келади, киши.

-Институтимиз тасвирий санъат ва дизайнга ихтисослашганлиги боис, бизда имтиҳонлар махсус комиссия томонидан қабул  қилинади. Унда ҳар бир талаба ярим йиллик ўқиш давомида яратган асари билан қатнашиб, комиссия аъзолари томонидан баҳоланади,-деди Тожикистон

Давлат тасвирий санъат ва дизайн институти ректори Жамшед Ғанизода журналистлар ҳузурида.

Унга кўра, ўтган йил давомида институт ўқитувчи-ю талабаларининг  яратган тасвирий санъат асарлари халқаро Наврўз, Миллий бирлик байрамлари ва Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган турли кўргазмаларда намойиш этилган.

- Тожикистон Давлат тасвирий санъат ва дизайн институтида иккита: тасвирий санъат ва дизайн факултетлари бўлиб, уларда 26та ихтисос бўйича мутахассислар тайёрланади. Шу билан бирга,  баъзи ихтисосларга қўшимча тарзда ўқитувчилик мутахассислиги ҳам берилади. Масалан, тасвирий санъат йўналишида ўқийдиган талабалар бир вақтнинг ўзида ўқитувчилик ихтисослигини олиб, ўрта умумтаълим муассасаларида тасвирий санъат фанидан дарс бериш имконини қўлга киритадилар. Бу йил эса, институтимизни биринчи битирувчилар тамомлайди,-дейди Жамшед Ғанизода.

Институтнинг яна бир қулай томони шундаки, бу ерда махсус галерея ташкил этилган бўлиб, унда талабалар ўз ижод намуналарини кўргазмага қўйишлари ҳамда сотишлари мумкин.

Тожикистон Давлат тасвирий санъат ва дизайн институти ўқитувчилари ва талабалари буюртма ишлар олиш-олмаслиги ҳақида тўхталган ректор: -Биз яқинда Ёшлар йили рамзини яратишга буюртма олдик,-деди.- Бундан ташқари студентларимиз ҳам буюртма ишлар олиб туришади.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, "Халқ овози".

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

«ЎРГИМЧАК ТЎРИ»ГА ИЛИНИБ…

 

Аёл киши дунёга келибдики, бахтли бир хонадоннинг бекаси бўлишни орзу қилади. Кичкина қизалоқлардан: «Катта бўлсанг ким бўласан?»- деб сўрасангиз, уларнинг аксариятидан: «Келин бўламан»,- деган жавобни олишингиз тайин. Яъни, келажакда турмушга чиқиш, фарзандларни дунёга келтириш туйғулари ҳар бир қизалоқ қалбида кичкиналигиданоқ жойланган бўлади. Лекин ҳаёт қизалоқлар ўйлаганидек беғубор, ғаму ташвишлардан холи бўлмайди.

Муфассал...

БУНЁДКОРЛИКДАН САЙЁҲЛИККАЧА МУҲИМ ЙЎНАЛИШ БЎЙЛАБ…

 

Жорий 2019 йил тўртинчи уч ойлигида турар эканмиз, йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракали ўтаётганига амин бўласан, киши.

Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Жаноби олийлари томонидан 2019-2021 йиллар «Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари»,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100845

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214049
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1941
2279
9355
8185301
63569
89570
8214049

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.157
Бугун: 22-05-2025 17:30:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015