Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 1977
Печат

 

b gafurovИсфара шаҳрининг Навгилем қишлоғида 9-лицей филиали биноси тўлиқ таъмирдан сўнг, фойдаланишга топширилди. Таъмирлаш Россия Федерацияси ажратган маблағ ҳисобига амалга оширилди. Таъмир учун 107 минг сомоний маблағ сарфланди. Шу ўринда таъмирлаш ишлари БМТнинг Тожикистонда амалга ошираётган махсус дастури меваларидан бири эканлигини таъкидлаш жоиз.

Таъмирлангандан сўнг, чиройли, замонавий кўриниш олган бинода тўрт синфхона, иккита фан кабинети ва мактаб маъмурияти учун иккита хона жой олган. Ҳозирда 50 нафардан ортиқ ўқувчининг таълим олиши ва касб ўрганиши учун қулай шароит яратилди. Умуман эса, ушбу ўқув даргоҳида 320 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.

Лицей филиали биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок  этган Исфара шаҳар раиси Зоҳидзода Даврон Абдуқодир мамлакат тараққиётида таълим-тарбиянинг ўрни, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, вилоят ва шаҳар ижроия органларининг мактаб, маориф соҳасини ривожлантириш йўлидаги ғамхўрликлари ҳақида гапирди.

 Россиянинг Хўжанддаги бош консули Валерий Бондаренко келажакда мазкур ўқув даргоҳига трактор ва ўқув машинаси етказиб бериш назарда тутилганини айтди.

Суғд вилояти раиси матбуот марказининг хабар беришича, навгилемлик ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналарни қувонтирган маросимда БМТнинг Хўжанддаги идораси раҳбари Мақсуд Орипов ва бошқа расмий меҳмонлар қатнашишган.

Сиз етим эмассиз!

Бобожон Ғафуров номли Хўжанд давлат дорилфунунида таълим олаётган етим ва қаровчисиз, шунингдек, мажруҳ талабаларнинг ҳар бирига 1500 сомонийдан ёрдам пули берилди. Отаси ё онаси йўқ талабаларга эса, 1000 сомонийдан берилди. Мамлакат Президенти квотаси билан ўқиётган 700 нафардан ортиқ талабанинг ҳар бири эса, 165 сомоний миқдорида моддий ёрдам олди.

Мазкур олий ўқув юрти касаба иттифоқи бирлашмаси қўмитасининг раиси Аюбжон Усмоновнинг билдиришича, умуман олганда, 1200 нафар талабага 650 минг сомоний миқдорида кўмак берилган.

Суғд вилояти раиси матбуот марказидан хабар берилишича, бу хайрли амал мамлакат Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқлари доирасида амалга оширилган.

Дорилфунун ректори Анвар Мақсудов ўзи раҳбарлик қилаётган олий ўқув юртида таълим-тарбия сифатини янада яхшилашга интилиш билан бирга муҳтож талабалар ғамхўрлик билан қуршаб олинаётганликларини таъкидлади.

 

Марҳум ҳамкасблар хотираси

Спитамен ноҳияси ички ишлар бўлими раҳбарияти хизмат вазифасини бажариш пайтида қурбон бўлган милиция ходимларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатди. Спитаменлик милиция ходимлари марҳум ҳамкасблари оилаларига бориб, уларнинг руҳини шод этишди. Жамоат тартибини қўриқлаш, аҳоли осойишталигини сақлашдек муҳим ишда жонини аямаган инсонларнинг оилаларига озиқ-овқат етказиб берилди.

Суғд вилояти матбуот маркази билдиришича, айни бир пайтда спитаменлик милиция ходимлари ноҳиядаги мактаб-интернат тарбияланувчиларини ҳам совға-саломлар билан хушнуд этишган. 32 нафар болага қишки кийимлар, ширинликлар совға этилди.

Марҳум милиция ходимларининг оила аъзолари ҳам, мактаб-интернат тарбияланувчилари ҳам милиция подполковниги Шамсиддин Зуҳурзода бошлиқ Спитамен ноҳияси ички ишлар бўлими жамоасига чин юракдан миннатдорчилик билдиришди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Паёмдан руҳланган аёллар

 

Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими томонидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий Паёмини хотин-қизларга тушунтириш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлардан бири Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатидаги Гулбоғ қишлоғида ўтказилди. Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими

Муфассал...

Дарахт остидаги тилло

 

Болаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100960

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214105
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1997
2279
9411
8185301
63625
89570
8214105

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.154
Бугун: 22-05-2025 17:46:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015