Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 11 Июн 2015 Кӯришлар: 2137
Печат

 

shaharchaСпитамен ноҳиясида Куруш номли янги ҳунар ўргатиш ва ишлаб чиқариш маркази ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу марказ халқимизнинг миллий ҳунарларини қайта тиклаш ташаббуси билан ташкил этилиб, бу ерда 80 нафар маҳаллий хотин-қизлар касб ўрганишади.

Марказнинг очилиш маросимида Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий ва ноҳия раиси Ориф Хўжаев иштирок этди. Янги ташкил этилган мазкур марказга вилоят раҳбарияти томонидан 8 та атлас ва адрас тўқиш ускунаси тақдим этилди. Куруш марказига 20 та чок тикиш машинаси ва 5 та гилам тўқиш ускунаси ҳам ўрнатилган бўлиб, бу ерда аёллар атлас ва адрас тўқиш, дўппи тикиш, тикувчилик, гилам тўқиш ва бошқа ҳунарларни ўрганадилар.Ноҳиядаги ишсиз аёллар касбу ҳунар ўрганишлари ва улар орасида ишсизликни камайтиришда мазкур марказнинг ўрни катта бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, вилоят раиси ноҳия раҳбариятини келгусида шундай таълим ва ишлаб чиқариш марказлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишга чақирди

ШАҲАРЧА ҚАД РОСТЛАЙДИ

Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирий Ғончи ва Истаравшан ноҳияларига сафар қилиб, фаоллар билан мулоқот ўтказди.

Ғончининг Яхтан жамоатида бўлиб ўтган учрашувда ушбу мавзеда янги бунёд этиладиган Баҳористон шаҳарчасини қуриш ва обод этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят раиси минтақага жорий йил 1 сентябригача сув келтирилишини айтиб, бу янги шаҳарчани обод қилиш учун қулай имконият яратишини таъкидлади.

Баҳористон шаҳарчасида мактаб, боғча, шифохона, савдо марказлари, маданият боғи ва бошқа иншоотлар, жами 20 та ижтимоий муассаса қурилиши режалаштирилган.

Бунёд этилаётган янги Баҳористон шаҳарчасидан, асосан, Ғончи ва Истаравшан ноҳияларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга томорқа берилиши кутилмоқда.

ЙЎЛЛАР ОБОД – ЮРТ ОБОД

Бобожон Ғафуров ноҳиясида Исмоил Сомоний кўчасини асфалтлаш ишлари давом этмоқда.

Бу ноҳиянинг марказий кўчаси бўлиб, узунлиги 1 километр, эни эса, 12 метрни ташкил этади.

Мазкур кўчани асфалт қилиш учун давлат ҳокимияти Б.Ғафуров ноҳияси ижроия органидан маблағ ажратилган. Масъулларнинг айтишларича, бундан кейин ноҳиянинг Ёва ва Хистеварз жамоатлари кўчаларини асфалтлаш режалаштирилган.

Ўтган йили Суғд вилоятида  “Обод йўллар йили”, деб эълон қилиниши бараварида вилоят ҳудудида 2800 километрдан ортиқ йўллар ҳолати яхшиланганди. Жорий йил ҳам вилоят шаҳру ноҳияларида йўлларни обод қилиш ишлари давом этмоқда.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ХОТИРАМДА ИН ҚУРГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРИМ

 

Мен туғилиб-ўсган қишлоқ, кичкина Ватаним – Ҳулбек жарлик тагида жойлашган. Кечга яқин кунботар томондаги қия тепалик виқор билан қишлоққа соя ташлайди. Шунданмикан, маҳаллий лаҳжада қишлоғимизни «Таижар», деб ҳам юритишади.

Раҳматли онам болалигимда Ҳулбек сўзининг маъносини қуйидагича шарҳларди: - «Бу жойлар ўтган аср бошларида Қизилсув дарёсининг ўзани

Муфассал...

Ҳайитлар келди-ю, келмадинг болам…

 

Дўстим, ҳеч бандани фарзанд доғида куйдирмасин. Ота-она ўлими мерос, аммо ота-она кўз олдида чопқилаб юрган фарзандидан жудо бўлмасин экан. Буни мен ўз ҳаётимда англаб етдим.Бундан уч йил муқаддам, айни, рўза ойларида кенжа ўғлим Беҳзоджондан айрилиб қолдик…

Келинг, яхшиси бир бошдан ҳикоя қилиб берай. "Шарқи озод" мажмуасида жойлашган идорамизда одатдагидай кундалик ишлар билан машғул

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101127

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214200
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2092
2279
9506
8185301
63720
89570
8214200

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.224
Бугун: 22-05-2025 18:17:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015