Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 1929
Печат

 

ҲАМКОРЛИК - ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИТожикистондаги халқаро ҳамкорликка оид олмон жамиятининг директори Штефан Эрбер иш сафари билан Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Штефан Эрбер Суғдга сафари давомида вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий билан учрашди.

Вилоят раиси матбуот хизматидан берилган маълумотларга кӯра, мулоқот пайтида икки тарафлама ҳамкорликда халқ хӯжалигининг турли соҳаларини тараққий эттириш масаласи муҳокама этилди.

Мулоқот аввалида А.Қодирий вилоят ижроия органининг ӯз олдига қӯйган мақсадлари тӯғрисида, жумладан, қишлоқ хӯжалигидаги ислоҳотлар, енгил саноат соҳасини ривожлантириш, хусусан, гилам тӯқиш ва сӯзана тикиш ҳунарларини йӯлга қӯйиш борасида сӯзлади.

Тожикистондаги халқаро ҳамкорликка оид олмон жамиятининг директори Штефан Эрбер вилоят маъмурияти илгари сураётган соҳаларга катта қизиқиш билан қараб, қишлоқ хӯжалиги ва енгил саноат соҳасида бир неча лойиҳалар бӯйича ҳамкорликни йӯлга қӯйиш хоҳишини билдирди.

Мулоқот пайтида икки тарафлама ҳамкорлик ва бир мақсад сари биргаликдаги ҳаракат тараққиёт гарови эканлиги таъкидланиб, ушбу ҳамкорлик ишлаб чиқариш тараққиётига ижобий таъсир кӯрсатиши, хусусан, аёллар учун янги иш жойлари ташкил этиш имконини яратиши қайд қилинди.

  

МАҲСУЛОТ ҲАЖМИ ОРТИБ БОРМОҚДА

Чкалов шаҳрида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда.

Шаҳар ижроия органидан берилган маълумотларга кӯра, жорий йилнинг биринчи чорагида хизмат кӯрсатиш билан бирга шаҳарда ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати 11 миллион сомонийдан ошган. Бу кӯрсаткич, ӯтган 2013 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 26,2 фоиз кӯпдир.

Шаҳарда ишлаб чиқариш ҳажми ошиши баробарида бюджетнинг умумий даромадлар қисми ҳам ортиғи билан бажарилган. Уч ой давомида шаҳар бюджети умумий даромадлар қисмига белгиланган 6247,5 минг сомоний ӯрнига 7041,2 минг сомоний маблағ киритилган бӯлиб, бу режадагидан 13 фоиз зиёддир.

Шаҳар маҳаллий бюджети даромад қисми эса, йилнинг биринчи чорагида 111 фоизга бажарилган бӯлиб, шаҳар маҳаллий бюджети ортиқча даромадлари шу йилнинг 1 апрелида 385 минг сомонийни ташкил этган. Бу кӯрсаткич ӯтган 2013 йилнинг шу давридагига қараганда 366 минг сомонийга кӯпдир.

 

МАЪРИФАТГА ЭЪТИБОР

Давлат ҳокимияти Суғд вилояти ижроия органида маданият соҳасини таҳлил этиш, мавжуд камчиликларга барҳам бериш мақсадида иш кенгаши бӯлиб ӯтди.

Кенгаш пайтида маданият соҳаси таҳлил этилиб, бугунги кунда аҳолининг маданий маърифати сусайиб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, санъаткорлар фаолияти назоратсиз қолаётганлиги, миллий қадриятларимизга ёт бӯлган бегона маданият кӯринишлари кириб келиши, ҳатто телевидение ва радио орқали уларнинг тарғиб ҳам қилинаётганлиги танқид остига олинди.

Асли ушбу йӯналишни доимий назорат ва таҳлил қилиб, тартибга келтириш учун вилоят Маданият бошқармаси ҳузурида бадиий кенгаш таъсис этилган бӯлса-да, кейинги пайтда унинг фаолияти қониқарсиз эканлигига эътибор қаратилди.

Ушбу камчиликларни ислоҳ этиш мақсадида мазкур Кенгаш ҳайъатини янгилаш таклифи маъқул топилиб, янги ҳайъат сайланди.

Вилоят раиси ӯринбосари Раъно Бобожонова бошчилигидаги 10 нафарлик Кенгашга таниқли санъаткор, бастакор, драматург, шеършунос ва бошқа касбий мутахассислар киритилди.

Вилоят раиси халқ маданий маънавиятини юқори даражага кӯтариш ушбу бадиий кенгаш фаолиятига боғлиқ эканини таъкидлаб, кенгаш аъзоларини ӯз зиммаларига олган вазифалар бажарилишига катта масъулият билан ёндошишга чақирди.

 

Ӯз.мухбир

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Менинг кўргим келар СИЗни…

 

Ёмғирли куй, беором оқшом,

Тун қадаҳин тутар юлдузга.

Қутлар бу кеч кекса ойни ғам,

Мен ҳам кетгим келади Сизга!

Олисдаги яқиним, негадир дилим безовта!

Муфассал...

Матбуотчилар касбий байрами тантанаси

 

1912 йилнинг 11 мартида тожик тилидаги биринчи рўзнома – «Бухорои шариф» газетаси Когон чопхоналаридан бирида дунё юзини кўрди. Газета ўша вақтдаги жамиятда мавжуд муаммо, нуқсон ва оғриқли нуқталарни қўрқмасдан кўтариб чиққан, миллат ва халқ манфаатларини ўз саҳифаларида акс эттирганлиги билан ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга лойиқдир. «Бухорои шариф» газетасининг нашр этилиши тожик журналистикаси ибтидоси сифатида ҳам махсус

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101171

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214231
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2123
2279
9537
8185301
63751
89570
8214231

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.232
Бугун: 22-05-2025 18:25:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015