Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 08 Октябр 2015 Кӯришлар: 9444
Печат

 

assitҚорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши тиббиётда асцит, деб юритилади. Турли касалликлар бу ҳолатни вужудга келтира олади.

Ибн Сино касалхонаси духтурларининг айтишича, асцитга йўлиққан беморлар 30-40 фоизининг умри 5 йилгача камаяди. Шунинг учун ҳам асцитга учраган пайтда, албатта, духтурларга мурожаат этиш тавсия қилинади.

Асцитни қўзғатадиган иллатлар

Асцит кўпинча жигар хасталиклари туфайли вужудга келади. Фиброз ёки жигар тўқималарининг “қотиши” портал йўғон томир (вена)нинг ички босими ошишига олиб келади ва бу қон таркибидаги суюқликнинг қорин бўшлиқларига ўтишига сабаб бўлади.

Хасталикнинг пайдо бўлиш сабаблари:

жигар циррози сингари иллатлари;

В ва С гепатити;

спиртли ичимликларинг меъёридан ортиқ истеъмол қилиниши;

тухумдон ва бачадондаги онкологик иллатлар;

     ошқозон ости безларидаги иллатлар;

панкреотит хасталиги;

сил хасталиги;

юрак ва буйраклар фаолиятлари етишмовчиликлари;

Асцит белгилари

Асцит белгилари кутилмаганда ёки тасодифан кўзга ташланиши мумкин. Бу асцит хасталигининг қўзғатувчисига боғлиқдир. Кутилмаганда семириб кетиш, қорин ҳажмининг катталашуви, узала тушиб ётганда нафас қисилиши, иштаҳасизлик, қорин оғриғи, қорин шиши, кўнгил айниши ёки қайд қилиш асцит касаллиги белгиларидандир.

Асцитнинг ташхиси

Асцит ташхиси турли босқичларни қамраб олади. Дастлаб духтур томонидан бу касалликка чалиниш имкониятини ўрганиш ҳамда ташхисни тасдиқлаш учун бемор ултратовуш ёки компютер томографияси ташхисидан ўтиш учун жўнатилади. Шунингдек, ташхисни тасдиқлаш учун турли лаборатория ташхислари ҳам талаб қилинади.

Асцитни даволаш

Асцитни даволаш ҳам уни қўзғатувчи иллатга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам асцит хасталигини аниқлаш ҳамда ташхис қўйиш учун тезлик билан духтурга мурожаат қилиб, ташхисда белгиланган барча кўрсатмаларни ўз вақтида бажариш лозим.

Асцитнинг олдини олиш:

спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш ёки тамоман ичмаслик;

В гепатитига қарши вакцинацияни тўлиқ тугатиш;

жинсий алоқа пайтида ҳимояланиш ва умумий фойдаланишда бўлган уколлардан фойдаланмаслик;

шўр ва жуда суюқ бўлган таомлар истеъмолидан чекиниш;

жигар хасталикларини ўз вақтида даволаш.

 Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, Ибн Сино касалхонаси қошида “Суғуртаи миллий” суғурта ташкилоти фаолият юритади. Бу ташкилот фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад мижозлар харажатини камайтиришга қаратилгандир.

Сиз тўлиқ маълумотни (+992 44) 640 - 01 - 02  (+992 44) 640 - 01 – 03 телефонлар орқали олишингиз ёки қуйидаги сайтлардан топишингиз мумкин: www.ibnisino.tj   ва  www.sugurta.tj.

Ўз мухбир. 

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

Булҳавасдай турфа дилбарҳажрида оҳлар чекиб...

 

Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,

Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.

 

Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,

Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100985

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214131
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2023
2279
9437
8185301
63651
89570
8214131

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.31
Бугун: 22-05-2025 17:50:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015