Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 17 Апрел 2015 Кӯришлар: 2922
Печат

      press-relizУмумий жарроҳлик бўлими урология, гинекология ва юрак жарроҳлиги бўлимлари билан ҳамкорликда республикамиздан ташқарида ҳам танилгану эътироф этилган бўлимлардан ҳисобланади. Бу бўлим мутахассислари ўта мураккаб ва нозик жарроҳликларни олий даража, юқори сифатда ўтказиб, юзлаб беморларни умидли ҳаётга қайтарганлар!

Юқори сифат ва халқ розилигини шунчаки қўлга киритиб бўлмайди: Ибн Сино касалхонаси хусусий тарзда ташкил этилган ортиқча чиқимларсиз муассаса ҳисобланиб, аҳолига халқаро меъёр ва даражаларда хизмат кўрсатади! Хориж касалхоналари билан фойдали ҳамкорлик ҳамда касалхона раҳбарияти саъй-ҳаракатлари натижасида, энг яхши маҳаллий ва хориж мутахассислари бу ерда фаолият юритишади. Янги замонавий тиббий ускуналар, арзон дори ва материалларни хориждан олиб келиш сабабли касалхонанинг барча филиалларида (Хўжанд, Фархор, Панжакент) хизмат кўрсатиш табобатнинг камхарж ва арзон бўлиши шароитида ўтади.

Биз билан суҳбатда умумий жарроҳлик бўлими мудири Акрамжон Самадов, фақатгина сўнгги бир ойда 4 нафар беморнинг ўтидаги тошни видео-эндоскопик усулда жарроҳлик қилинганлигини айтиб берди. “Илгарилари бундай амалиёт беморнинг бадани кесилиши йўли билан амалга ошириларди ва жуда қийин ҳамда ўта хавфли ҳисобланарди. Зеро, бундай усул билан жарроҳлик қилишда беморнинг касал юқтириш хавфи сақланиб қолар ҳамда бу амалиёт тўрт-беш киши иштирокида ўтказиларди. Ва бемор жарроҳликдан сўнг 10-12 кун ўтгач, уйига жавоб бериларди. Энди бундай жарроҳликлар Европадан келтирилган ускуналар ёрдамида видео-эндоскопик усул билан тез ва хавфсиз ўтказилади. Бемор эса, жарроҳлик ўтказилгандан 1-2 кун ўтгач, одатдаги ҳаётга қайтиб, фаолиятини давом эттира олади!”

Бу ёш докторнинг айтишига кўра, янги йилдан сўнг, урология ва гинекология бўлимлари мутахассислари билан биргаликда бачадон юқори қисмини кесиш, пластик жарроҳлик (вагинопластика), қорин аъзолари бўшлиғида амалиётлар ўтказилган. 

“Биз жигар эхинококи, жигар гемангиомаси, ичак ва меъдага боғлиқ хасталиклар, ўсимталарни олиб ташлаш, жигар ўнг ёки чап қисмини кесиш, буқоқ (зоб) хасталиги каби жарроҳликларни ўтказиш имкониятига эгамиз. Бизда терининг йиринглаши, флегмона (тери ички қисми йиринглаши), фрункул (халтачасида пайдо бўлган сув туфайли терида йиринг пайдо бўлиши), карбункул (бир неча тук халтачасида пайдо бўлган сув туфайли йиринглаш)”, гидроденит (тер ишлаб чиқарадиган без ва ёғлар атрофида сув йиғилиши натижасида йиринг пайдо бўлиши), баданда пайдо бўлган шиш ва ўсимталар ҳамда яна ўнлаб жарроҳликлар ҳам ўтказилади. “Қайд этиб ўтганимиздек, бу жарроҳликларнинг аксарияти модерн ускуналар орқали амал оширилиб, улар амалиёт сифати ва натижасига ижобий таъсир кўрсатади”.

Доктор Акрамжон Самадов суҳбатимиз сўнггида таъкидлашича, касалхона раҳбарияти тезкор жарроҳлик бўлими очиш арафасида турибди. Барчага маълум бўлганидек, бундай беморлар зудлик билан ташхисдан ўтказилиб, унинг натижа ва кўрсаткичлари ҳам тезда аниқланиши зарур. Ибн Сино касалхонаси ана шундай комил ва мақтовга лойиқ шароитга эгадир.

Нарх-наво ва имтиёзлардан сўз очилгач, доктор Самадов, жарроҳлик турига қараб, унинг нархи ҳам фарқ қилишини қайд қилиб ўтди. Бизнинг нархларимиз беморлар қўли етадиган ва мураккабликларига нисбатан қабул  қилса бўладиган даражададир. Касалхона раҳбарияти барча аҳолининг бизга мурожаат этишига имкон яратиш учун “Суғуртаи миллї” ташкилоти билан биргаликда беморлар сарф ва харажатларини комилан пасайтирадиган дастурни йўлга қўйган! Бизнинг бўлимимизда сарфланадиган харажатларнинг 20 фоиздан 30 фоизигача маблағини “Суғуртаи миллї” ташкилоти тўлайди.

Бу хайрли иш қўлланилиши зарур, деб ўйлайман! Зеро, касалхона раҳбарияти буни аҳоли ижтимоий мушкулликларини ҳал этиш илинжида йўлга қўйган ва уларнинг мақсади аҳолининг кўпчилиги сифатли табобат ҳамда илғор тиббий хизмат кўрсатишдан фойдалана олишларини кўзлайди!

Зарурий ва кенг маълумотни Ибн Сино касалхонасининг  http://ibnisino.tj/ сайтидан олишингиз мумкин.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Давлат истиқлолиятининг 30 йиллигига

 

Спитамен ноҳиясида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги санасигача камида 120та иншоот бунёд этилади. Жумладан, хизмат кўрсатиш, саломатлик марказлари ва уйлари, кутубхоналар, тикувчилик цехлари, ҳаммомлар, спорт майдончалари фойдаланишга топширилади.

Ноҳиядаги ҳар бир қишлоқ ва маҳаллада шонли санани муносиб кутиб олиш учун ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Бу гуруҳлар олдига ҳар бир аҳоли

Муфассал...

ТАРКИ ОДАТ ҚИЛОЛМАЙДИ

 

Ким бўлса нафсига қарам,

Фарқ қилмайди ҳалол-ҳаром,

Заққум есада, дам-бадам,

Тарки одат қилолмаскан.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100993

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214131
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2023
2279
9437
8185301
63651
89570
8214131

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.31
Бугун: 22-05-2025 17:51:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015