Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 31 Август 2017 Кӯришлар: 2255
Печат

h roziqov2017

Азиз Тожикистонимизда мустақиллик йиллари йўлга қўйилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, дарҳақиқат, фахрланишга арзийди. Айниқса, коммуникация  соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз қувонарлидир. Ўлкамизнинг турли минтақаларини бир-бири билан боғлайдиган йўлларнинг замонавийлиги, йўл қурилиши барча талабларига жавоб бериши, шубҳасиз, тараққиётимизга хизмат қилиши табиий.

- Мустақиллик йилларида Суғд вилояти ҳудудида кўплаб замонавий истироҳат масканлари қурилиб, фойдаланишга топширилди, - дейди панжакентлик журналист Раҳимберди Бердиев. – Ана шундай замонавий истироҳат масканларидан бири Қайроққум шаҳрида фаолият юритаётган «Соҳил» санаторийсидир. Мазкур дам олиш масканида яратилган қулай шароитлар, нарх-навонинг нисбатан арзонлиги кўпчиликни ўзига жалб этмоқда.

Қайроққум сув омбори яқинидан ўрин олган санаторийга ташриф буюрган кишининг бу ердаги озодалик ва саранжом-саришталикни кўриб, кайфияти кўтарилиши, табиий. Дам олиш масканининг замонавий бинолари, дам олувчиларга хизмат кўрсатадиган тиб ходимларининг хушмуомалалиги, санаторий ошхонасида тайёрланадиган хилма-хил мазали таомлар – барчаси инсонлар ҳордиғи  ҳамда табобати учун яратилган шароитлар таҳсинга сазовор.

«Соҳил» санаторийси бошлиғи А. Абдуллоев ишчан, ташкилотчи ва замонавий раҳбар эканлиги бу маскан фаолиятини тўғри йўлга қўйганлигидан кўриниб туради.

***

Конибодом шаҳрида бунёд этилган замонавий тўйхоналар ободончилигимизнинг ёрқин далилларидан бири.

- Обод юртларда кўнгилочар масканлар қуришга эҳтиёж туғилади, - дейди суҳбатимиз жараёнида конибодомлик санъаткор Абдураззоқ Тўхтабоев. – Истиқлолият, юртимизда ўрнатилган тинчлигу осойишталик туфайли бугун ўлкамиз янада ободу хуррам бўлмоқда. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти   муҳтарам    Эмомали  Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсати Суғд вилояти, жумладан, Конибодомнинг тобора ободлашиб боришига имкон яратмоқда.

Дарҳақиқат, Конибодом шаҳрида турли кичик корхоналар, ишлаб чиқариш цехлари ҳамда савдо марказлари бунёд этилиши билан бир қаторда, турли маданий-ижтимоий масканлар ҳам барпо этилаётганлиги олқишга арзийди.

Ноҳиянинг Патар қишлоғида бунёд этилган «Тожи заррин» номли тўйхона фикримизнинг ёрқин исботидир. Бу ерда тўй-маъракалар ўтказилиши учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Энг асосийси, тўйхона ихчам, замонавий тарзда қурилган.  Тўйхона юксак дид билан қурилган бўлиб, миллий суннатларимиз руҳида безатилганлиги билан ажралиб туради. 

- Тўй-маъракаларимиз «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун талаблари асосида ўтказилади, - дейди суҳбатини давом эттириб Абдураззоқ Тўхтабоев. – Бундан ташқари, «Муроду мақсад», «Офтобак», «Карвон», «Шоҳона», «Висол», «Тожи кон» каби ўнлаб тўйхоналар аҳоли хизматида эканлигини таъкидлашни истардим. Энг асосийси, бу тўйхоналарда исрофгарчиликка йўл қўйилмай, барча маъракаларнинг қоидали ўтказилиши назорат остида бўлади.

***

Исфара шаҳрида ҳам бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Мустақиллик йилларида шаҳарнинг сиймоси ижобий томонга ўзгарганлигини бу ерда қурилган иншоотлардан ҳам билса бўлади.

- Исфара халқи қадимдан меҳмондўстлиги билан ажралиб туради, - дейди биз билан суҳбатда таниқли шоир Сайфуллахон Қорихонов. – Халқимизнинг бу фазилати тўй-маъракаларимизда яққол кўзга ташланади. Яқинда қабул қилинганининг ўн йиллиги қайд қилинган «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун ҳаётимизга татбиқ этилиб, тўйларимиз ихчам, мазмунли ва камхарж ўтаётганлиги янада қувонарли ҳолдир.

Исфара шаҳрининг Кулкент қишлоғида бунёд этилган «Бародарон» деб номланган тўйхонада бўлиб, бу ердаги хизмат кўрсатиш нархларининг арзонлиги, тўйхонанинг тозалиги, шинамлигининг гувоҳи бўлдик. Кулкентлик Абдуваққос номли йигитнинг ташаббуси билан бунёд этилган мазкур икки қаватли тўйхонанинг яна бир ажойиб томони шунда эдики, бу ерда қариялар, ёшлар ва гўдаклар учун алоҳида заллар ажратилган. Тўйхонадаги қулай шароитлар эса, ҳар қандай маъраканинг ихчам ва мазмунли ўтишига имкон яратади.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида ўлкамизнинг барча гўшаларида бунёдкорлик ва ободончилик ишлари кенг кўламда давом этаётганлиги тинчлигимиз ва миллий бирлигимиз самарасидир. Тожикистоннинг шарафли халқи Тожикистон Республикаси Ҳукумати, айниқса, давлатимиз сарвари олиб бораётган тинчликпарвар сиёсатнинг самараси ўлароқ, ёрқин келажакка шахдам одимлаётганлиги турмуш тарзимизда яққол намоён бўлмоқда.

 

Ҳакимжон РОЗИҚОВ, Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси,

Қабодиён ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шерали Жўраев: -Тожикистонликлардай меҳмондўст халқ дунёда топилмайди!..

 

Санъатга ҳеч қандай чегара ва тўсиқларни назар-писанд қилмайдиган қудратли куч, диллару элларни бир-бирига боғловчи сеҳрли ришта, дея баҳо беришади. Чиндан ҳам, санъат ва маданият халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарликни мустаҳкамлашда салмоқли ўрин тутади. Жорий йилнинг 9 март куни муҳташам “Борбад” қасрида тожик ва ўзбек санъаткорлари иштирокида бўлиб ўтган “Дўстлик оқшоми”да бу қадим ҳақиқатга яна бир карра имон

Муфассал...

Тамагир текширувчилар

 

ёхуд  тадбиркорлар  йўлидаги  тўсиқлар  хусусида

Сўнгги йилларда мамлакат олий раҳбарияти ташаббуси билан тадбиркорлик ҳамда хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш,  уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қулай шарт-шароит яратиб бериш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётганлиги барчага аён. Бу соҳага оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101005

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214136
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2028
2279
9442
8185301
63656
89570
8214136

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.119
Бугун: 22-05-2025 17:54:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015