Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 08 Август 2017 Кӯришлар: 1511
Печат

 

kishovarzi 2017Аксарият журналистларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш усуллари ва шу бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги саволларига мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири И.Сатторий қуйидагича жавоб берди:

 -Ҳақиқатдан ҳам, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш омилларидан бири - турли хил касалликлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Сўнгги йилларда ноқулай об-ҳаво шароити ва бошқа сабабларга кўра, экин майдонларимизда зарарли ҳашаротларнинг кўпайганлиги аянчли ҳолдир. Жорий йилнинг бошида вазиятни бартараф қилиш мақсадида вазирлик қошида Қишлоқ хўжалик экинларини зарарли ҳашоротлардан ҳимоя қилиш комиссияси ташкил этилиб, бу гуруҳ жойларда семинар ва амалий машғулотлар ўтказди. Қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси билан ҳамкорликда экин майдонлари ва боғу токзорларни зарарли ҳашаротлардан сақлаш ишлари бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, 96 219 гектар экин майдонларида чигиртка ва бошқа зараркунандаларга қарши химиявий усуллар асосида кураш ишлари олиб борилди. Бу ишни амалга оширишда халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги, хусусан, Япониянинг шу соҳа бўйича мутахассислари билан биргаликда «Чигирткага қарши экспедиция» ташкил этилиб, дори сепиш ускуналари билан жиҳозланган 19та «Тайота» русумли автомашина, 5та  МТЗ-82 русумли трактор, қир-адирлардаги ғаллаларни ювиш мақсадида 37та мотоцикл республика хўжаликларига тақсимланди. Ана шу  амалий топшириқлар натижасида дастлабки 6 ойликда 47084 гектар ғалла, 7090 гектар маккажўхори, 86 гектар нўхот, 7240 гектар сабзавот, 363 гектар картошка, 7496 гектар полиз экинлари, 12215 гектар боғ, 12912 гектар узумзор, 30590 гектар пахта, 283 115 гектар чорвачилик озуқаси майдонларида 127 4 миллион сомонийлик зарарли ҳашоротларга қарши кураш ишлари амалга оширилди.

Республикамиз бозорларидаги картошка нархининг баландлиги ҳақидаги саволга вазир атрофлича жавоб бериб, Тоғли Мастчоҳ, Мўминобод ва Ғарм минтақасида янги ҳосил йиғиштира бошланганлигини айтиб, аллақачон, дастлабки маҳсулотлар бозорларга чиқариш арафасида эканлиги ҳақида маълумот берди.

Вазирнинг хабар беришича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларининг тез-тез  ташкил этилиши шаҳар ва  ноҳия марказларида бу маҳсулотларнинг нархи арзонлашувига анча ёрдам бермоқда, шунингдек, Тожикистон Ҳукумати дастурлари асосида пойтахт ва унинг ноҳияларидаги «Меҳргон», «Сада» ва бошқа байрамлар арафасида ярмаркалар ташкил  қилиниб, 1582 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозордан 30-40 фоиз арзон нархда аҳолига тақдим этилганлиги айтиб ўтилди.

Ердан самарали фойдаланиш мақсадида 55943  гектар майдонга такрорий экинлар экилди. Бу жорий йилнинг 1 июлигача бўлган маълумот, йиллик дастурнинг 75 фоизини ташкил этади.

Чет мамлакатлар билан ҳамкорликлар ҳақидаги саволга қишлоқ хўжалик вазирлигининг 17-19 май кунлари Белорус Республикасининг пойтахти Минск шаҳрида ҳукуматлараро биринчи йиғилиш ўтказилиб, икки давлат қишлоқ хўжалик вазирликлари ўртасида 2017-2018 йилларда ўзаро ҳамкорлик  протоколи имзолангани маълум қилинди. Шунингдек, ҳисобот даврида Қувайт давлати, Латвия Республикаси ҳамда Тайванд қишлоқ хўжалиги вазирликлари билан  ўзаро манфаатли ҳужжатлар имзоланганлиги ҳақида ахборот берилди.

Шу кунларда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 3та ташқи инвестиция лойиҳаси, «2012-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш» дастури замирида 4697 миллион сомонийлик амалий ишлардан 1 июлгача 1269 миллион сомонийлиги ўзлаштирилганлиги бу соҳа тараққиётига катта ҳисса қўшади.

Вазирлик мутахассислари журналистларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам атрофлича жавоб беришди.

Ҳайтали БОЕВ,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

Муфассал...

Шифо ёғдуси-ла нурафшон маскан…

 

Ҳар бир жамиятнинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий равнақ топишида соғлом инсон омили етакчи манбалардан ҳисобланади. Зеро, соғлом одам жамият механизмини ҳаракатга келтирувчи, унинг обод бўлишида, ривожу равнақ топишида муҳим рол ўйнайдиган асосий кучдир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг етакчи йўналишларидан бири соғлом турмуш тарзи яратиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101020

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214145
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2037
2279
9451
8185301
63665
89570
8214145

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.183
Бугун: 22-05-2025 17:57:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015