Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 1361
Печат

 

nasbank 2017-Мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажми 2017 йилнинг биринчи ярмида 24 миллиард сомонийни ва унинг реал ўсиши 6,0 фоизни ташкил этди, - деди Тожикистон Миллий банк раиси биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев мазкур банк фаолияти борасида журналистларга маълумот берар экан. – Республика иқтисодиёти ўсиши, асосан, саноат (21,3 фоиз), қишлоқ хўжалиги (6,4 фоиз) ва чакана савдо айланмаси (3,6 фоиз) ҳисобидан таъминланди.

Матбуот конференцияси давомида, ўтган давр ичида инфляция даражаси 5,9 фоизни ташкил этиб, 2016 йилнинг олти ойи билан таққосланганда 2,8 фоизга кўплиги таъкидланди.  Инфляция бу давр мобайнида, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари (8,3 фоиз), ноозиқ-овқат маҳсулотлари (1,3 фоиз) ва хизмат кўрсатиш (4,9 фоиз) нархларининг ошиши ҳисобидан вужудга келган.

Ж.Нуралиев оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб бериш жараёнида, сомонийнинг АҚШ долларига нисбатан расмий қурби 2017 йилнинг бошидан 30 июнига қадар 11,9 фоизга пасайганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 10,8 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Миллий банк раиси биринчи ўринбосарининг билдиришича, АҚШ долларини бозор курсида сотиш қурби 11,7 фоиз юқорилаган. Бу эса, 2016 йилнинг биринчи олти ойи мобайнида 5,5 фоизни ташкил этган эди. АҚШ долларининг расмий ва бозор нархида сотиш қурби ўртасидаги фарққа тўхталган Ж.Нуралиев, айни пайтда бу фарқ 0,6 фоизни ташкил этишини билдирди.

Матбуот конференциясида, шунингдек, пул ва кредит статистикаси маълумотларига  мувофиқ, ҳисобот даври якунларида захира пуллари ҳажми 12,3 миллиард сомоний ва муомаладаги нақд пул ҳажми 9,9 миллиард сомонийни ташкил этганлиги таъкидланди.

Муомалада бўлган қоғоз пулларнинг эскиргани ва фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолганлиги борасида берилган саволга Миллий банк раиси биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев  1, 3 ва 5 сомоний қийматдаги қоғоз пулларнинг эскиргани боис, яқин келажакда Тожикистон Миллий банки улар ўрнига металл тангаларни муомалага чиқариш ниятида эканлигини маълум қилди. 

2017 йил биринчи ярмида банкоматлар ва электрон терминаллар сони 737 ва 2985тани ташкил этгани, буни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда, электрон терминаллар сони 690тага кўпайгани айтилди.

Шунингдек, матбуот конференцияси давомида журналистлар мамлакат банк тизими соҳасидаги мавжуд камчилик ва муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Ўз мухбир.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

Меҳрибонлик уйларидан

 

ФАРЗАНД МЕҲРИ

Суғд вилояти Хўжанд шаҳридаги кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш минтақавий марказида 53 нафар қарияга доимий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 20 нафари эркак, 33 нафари аёл бўлиб,  уларга барча яшаш шароитлари яратилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101122

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214196
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2088
2279
9502
8185301
63716
89570
8214196

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.224
Бугун: 22-05-2025 18:16:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015