Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 1394
Печат

 

j ahmadzoda 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети томонидан жорий йил биринчи ярмида республика қурилиш соҳасида барча манбалар ҳисобидан қарийб 4 миллиард сомонийлик сармоядан фойдаланилди. Бажарилган қурилиш-монтажлаш ишлари ҳажми 3,5 миллиард сомонийга яқинни ташкил қилди.

Бу муддат ичида умумий майдони 418 минг 995 квадрат метрни ташкил қилувчи турар жой бинолари фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ҳисобот даврида 9 минг 179 ўқувчи ўрнига эга ўрта умумтаълим муассасалари, 620 ўринли мактабгача муассасалар, 164 ўринга эга касалхона ва бир сменада 152 кишини қабул қила оладиган даволаш масканлари фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда, республика 65та шаҳру ноҳиясидан 45та шаҳар ва ноҳиянинг бош режасини ишлаб чиқиш тўлиқ охирига етказилганидан кейин Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланиб, амалга оширилишга киришилган.

Матбуот анжумани чоғида мамлакат парламенти янги биноси қурилишига доир саволга шундай жавоб берилди:

-Парламент биноси қурилиши молиявий таъминлаш бўйича Хитой билан тегишли шартномаларга эришилган. Хитой томонидан етказиб бериладиган грант маблағларининг умумий ҳажми доллар кўринишида 230 миллионни ташкил қилиши керак. Парламентнинг янги биноси тўрт қаватдан иборат бўлиб, лойиҳа тайёрланган ва дастлабки ишлар бошланган. Айни пайтда Хитой билан Душанбе шаҳридаги Ҳукумат биноси қурилиши учун грант ажратиш тўғрисида сўзлашувлар олиб бориляпти,- деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзода. –Бу маблағлар грант маблағлари. Қуринглар, сизларга маблағ етказиб берамиз дейишди. Бизга қайтарилмаслик шарти билан маблағ беришяпти. Фуқароларимиз ишга жойлашади. Мажмуаларни Хитой компаниялари қурган тақдирда ҳам, ишчиларнинг 80 фоизи Тожикистон фуқаролари бўлиши тўғрисида келишувимиз бор. Бу яхши-ку. Пойтахтимиз ободонлашади, иккита янги мажмуа пайдо бўлади. Бугун бизга маблағ етказиб беришаётган экан, бундан фойдаланиб қолишимиз керак,- деди комитет раиси.

Юртимизда кенг кўламда олиб борилаётган бинолар қурилиши ишларида хорижий компаниялар иштироки борасида ҳам маълумот берилди. Матбуот конференциясида қайд қилиб ўтилганидек, қурилиш ишларини олиб бориш юзасидан мурожаат этган 2443та ташкилотдан атиги 100тасини хорижий компаниялар ташкил қиларкан.

Замонавий уйларда қуёш коллекторларидан фойдаланиш имконияти борасидаги саволга қуйидагича жавоб берилди: «Мамлакатимизда биноларни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашга мўлжалланган қуёш коллекторларидан фойдаланиш учун ҳали етарлича имконият мавжуд эмас».

Шунингдек, мамлакатимизда турар жой манзилларининг нархи борасидаги савол ҳам ўртага ташланди.

-Айни пайтда мамлакатимизда турар жойлар ҳар квадрат метри 350-800 Америка долларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич бизга қўшни мамлакатларга нисбатан анча арзон. Уйлар нархининг пасайишига қурилиш материалларини хориждан келтириш ҳажми камайгани сабаб бўлди. Аввал цемент хорижий  давлатлардан келтирилган бўлса, бугунги кунда бу маҳсулотнинг чет давлатларга экспортини йўлга қўйдик. Агар арматура ҳам ўзимизда ишлаб чиқарилганида эди, уйлар янада арзонлашарди. Қурилиш соҳасида ғишт маҳсулоти ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг розилигида комитет жорий йилнинг 11-12 август кунлари Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда «Қурувчилар куни» муносабати билан Қўрғонтепа шаҳрида меъморчилик ва шаҳарсозлик соҳаси ютуқлари, импорт ўрнини босувчи маҳаллий қурилиш материаллари ҳамда «2017 йилнинг энг яхши ғишт ишлаб чиқарувчиси» республика ярмаркаси ўтказишни режалаштиряпти. Сизларни ҳам унда иштирок этишга таклиф қиламиз,- деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси.

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲАЙИТ АРАФАСИ ЭДИ ЎШАНДА…

 

  Воқеий ҳикоя

Ҳайит арафаси эди ўшанда. Бутун қишлоқ аҳли рўза ҳайитига катта тараддуд билан тайёрланаётган кезлар эди. Кўчалар супурилиб, уйлар оқланиб, дераза-ромларга бўёқ суркаларди. Биз ўқийдиган мактаб талабалари ҳам ҳайитни кутардик…

Муфассал...

Ободончилик ва бунёдкорликка интилиб…

 

Кўлоб шаҳри Кўлоб қишлоқ жамоатида ҳам минтақанинг бошқа қишлоқ жамоатлар ва ташкилоту муассасалари қатори Тожикистон давлат истиқлолияти 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун ободончилик ишлари кенг йўлга қўйилган.

Қишлоқ жамоатининг Тўдакавш қишлоғида аҳоли томонидан болалар спорт майдончаси қурилиб, айни пайтда унинг атрофини панжара билан ўраш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101102

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214180
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2072
2279
9486
8185301
63700
89570
8214180

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.158
Бугун: 22-05-2025 18:12:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015