Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1993
Печат

 

standart 2017Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, сертификация, метрология ва савдо назорати - "Тожикистандарт" агентлиги ходимлари қуритилган ўрик халқаро стандартини ишлаб чиқиб, уни халқаро миқёсда ҳимоя қилишди.

- Тўрт йил давомида агентлигимиз ходимлари мамлакатимизда етиштириладиган қуритилган ўрикнинг халқаро сифат стандарти устида ишлаб,

Женева (Швейцария) шаҳрида уни муваффақиятли ҳимоя қилишди, - деди агентликнинг жорий йил биринчи ярим йиллигига бағишланган матбуот конференциясида "Тожикстандарт" агентлиги директори Ибодулло Қурбониён. - Айни пайтда биз экологик жиҳатдан тозаликда мислсиз табиий асалнинг халқаро миқёсда сифат стандартига эга бўлиши устида иш олиб бормоқдамиз.

Агентлик директорининг маълум қилишича, эндиликда бу маҳсулотимиз бирор-бир тўсиқларсиз хорижга, жумладан, Европа бозорларига чиқарилиши мумкин. Шунингдек, қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистонда етиштирилган ўрикнинг қуритилган маҳсулоти шу стандарт асосида чет мамлакатларга бемалол сотилиши мумкин.

- Жаннатмакон юртимизда етиштирилаётган табиий асал экологик жиҳатдан тоза бўлиб, сифати жуда яхши, - деди сўзини давом эттириб И. Қурбониён. - Тожикистон Бутунжаҳон савдо ташкилоти аъзосидир. Шунинг учун ҳам, халқаро миқёсда маҳсулотга сифат сертификати олиш учун айрим техник-меъёрий ҳужжатларни бу ташкилот билан мувофиқлаштириш лозим бўлади. Ишончим комилки, асалимиз рақобатга бардошли бўлиб, тез орада у жаҳон бозорларида ҳам тан олинади.

Матбуот конференцияси жараёнида журналистларга Тожикистонга олиб келиши тақиқланган айрим маҳсулотлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

- Мамлакатимиз бозорларига, асосан, истеъмол муддати тугаган ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар киритилиши тақиқланган, - деди И. Қурбониён.

Агентлик директорининг маълумотига кўра, фақатгина жорий йилнинг олти ойида Туркия, Эрон, Малайзия, Германия ва бошқа мамлакатлардан келтирилган 1 минг 10 тонна сифатсиз маҳсулот қайдга олинган.

- Жумладан, Туркияда ишлаб чиқарилган 9 тонна товуқ гўшти ва Малайзиядан келтирилган 109 тонна палма ёғи савдодан қайтариб олинди, - деди агентлик директори. - Эронда ишлаб чиқариладиган ва мамлакатимиз аҳолиси томонидан истеъмоли кенг йўлга қўйилган томат пастасининг истеъмол муддати стандарт талабларига кўра бир йил бўлишига қарамай, бу мамлакатнинг айрим ширкатлари унинг истеъмол муддатини икки йил белгилаб ишлаб чиқаришади. Ана шундай сифатсиз маҳсулотлардан истеъмол бозорини ҳимоя қилиш бизнинг биринчи даражали вазифамизга киради.

Бундан ташқари, "Тожикстандарт" агентлиги матбуот конференцияси жараёнида журналистларга истеъмол бозорларидаги маҳсулотлар сифати, савдони назорат қилиш, сифатсиз ёнилғи маҳсулотлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маърифати ҳамда стандарт талабини бузган тадбиркорларга нисбатан қўлланилган маъмурий жазо - жарималар ва бошқа мавзулар юзасидан кенг маълумотлар берилди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

"Халқ овози".

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲАЁТНИ СЕВИБ ЯШАГАН АЁЛ

 

Шаҳристон ноҳияси ўзининг такрорланмас манзараси, тоза ҳавоси, бағрикенг, меҳнаткаш халқи билан алоҳида ажралиб туради. Шоира, журналист, ёзувчи Тўтинисо Юсуфбекова ана шу гўзал юртнинг фарзанди. У 1948 йил 22 апрелда Юсуфбек Каримқул ўғли ва Хонпошшо Шодибек қизи оиласида дунёга келган. Уларнинг оиласида беш нафар фарзанд-тўрт ўғил бўлиб, Тўтинисо оилада ягона қиз эди.

Муфассал...

Шеърга сиғмаган туйғулар

 

Шеърга сиғмаган туйғулар

МЕН ГУЛЛАРНИ ҚАЛБИМГА ЭКДИМ

Кўнгил ичра гоҳ шам йилтирайди, гоҳ зимистон чодирини ёяди. Кўнгилни ғам-ғурбат, айрилиқ тоши эзади, хароб этади. Муҳаббат эса, унинг бошини силаб эркалайди, юпатади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2101069

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214168
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2060
2279
9474
8185301
63688
89570
8214168

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.77
Бугун: 22-05-2025 18:06:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015