Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 01 Феврал 2018 Кӯришлар: 3049
Печат

 

qonunguzoriy 2018Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қонунчилик марказининг ўтган 2017 йил якунига бағишланган матбуот конференциясини идорага яқинда тайинланган янги раҳбар Файзали Идиев очиқ, дея эълон қилар экан, йил давомида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

-Марказимиз қонунлар сифатини юксалтириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва улардаги бўшлиқни

тўлдириш, мукаммаллаштириш ниятида, 130та қонун лойиҳаси, 700дан ошиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, халқаро келишув ва таклифларга ҳуқуқий хулоса берди.

Асли рисолати илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил этишдан иборат бўлган мазкур муассаса 2016-2020 йилларга мўлжалланган «Тожикистон Республикаси қонунчилигининг долзарб муаммолари» ва «Тожикистонда тадбиркорлар фаолиятини электронлаштириш ва тартибга солиш» борасида ҳам иш олиб бормоқда.

Марказ ўтган йили қонунчиликка доир 5 китоб ва уларнинг шарҳини тайёрлаган.

2009 йилнинг 17 мартида мамлакат Президенти фармони асосида таъсис этилган ушбу миллий қонунчилик идораси ўзининг фаолияти давомида жуда кўплаб ишларни амалга оширди. Буни ушбу йиллар давомида нашр этилган қонунлар шарҳи ва ҳуқуққа оид терминларнинг давлат тилида нашр этилганидан ҳам билса бўлади.

Айни пайтда, Марказда 3 нафар фан доктори, 10 нафар фан номзоди ва 12 нафар аспиранту докторантлар фаолият юритишмоқда.

Конференциянинг савол-жавоб қисмида журналистларни қизиқтирган масалалар, асосан, тиббиётга доир 600-фармоннинг суиистеъмол қилинаётгани, баъзи ерларда шахс ҳуқуқларининг поймол этилаётгани, шунингдек, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, умуман, ушбу қонун шарҳини тайёрлаш зарурати ҳақида бўлди.

Суҳбат сўнгида, Файзали Идиев иштироклари учун журналистларга яна бир бор миннатдорчилик билдирар экан: -Марказимизнинг асосий мақсади ҳуқуқий саводхонликни оширишдир, -деди.

Марказнинг янги раҳбари ҳуқуқ фанлари номзоди экан ва у журналистлар билан илк учрашувдаёқ ўзидан хуш таассурот қолдира олди. Бу эса, мамлакат қонунчилиги келажаги ишончли қўлларда эканлигига далолат қилади.

 

Абдулло Саидов, «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Ҳаёт ва йўл

 

Ҳаёт ва йўл. Бу икки сўз бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Ҳаёт йўли қийинчиликлардан, пасту баландликлардан иборат ва буларга тоқат қилиш лозим. Ёзувчи Анвар Аҳмаднинг таъбирича, «инсонга нохосдан келган муаммо ёки дард ундан истиғфор талаб қилади, кимки буларга сабр қилса, Аллоҳ таоло ажр мукофот беради».

Муфассал...

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2338321

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9272529
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
915
3719
17732
9230719
45544
109364
9272529

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.84
Бугун: 14-03-2026 04:13:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015