Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 2190
Печат

 

vatannnТожикистон истиқлолияти - 25 йил

 Шеъримсан - Ватан...

 Оппоқ капалакнинг гулисан - Ватан,

Сайроқи қалдирғоч инисан - Ватан.

Шамолдек елгувчи учқур отимсан,

Асалариларнинг болисан - Ватан!

 

Тоғнинг чўққисида турган бургутсан,

Яйраб куйлаётган шўх булбулимсан.

Оллоҳим яратган нурли йўлимсан,

Ифорли гулимсан, гулимсан -Ватан.

 

Беғубор боласан, қадами қутлуғ,

Дилимда ноласан, ўчоқдаги чўғ.

Мен севган онамсан, онамсан - Ватан,

Энг гўзал достоним, шеъримсан - Ватан.

 

Оҳудек ёқимли сирли бир сўзсан,

Узугимга тушган бир нурли кўзсан.

Инсонга аталган сен нону тузсан,

Ватан, Ватан, Ватан!

 

САВОЛ

Сўқир дунё инсонни алдаб,

Етаклайсан, айтгин қаерга?

Синовингдан турибман титраб,

Нима ёзиб қўйдинг тақдирга?

Кўзларимдан оқди қанча ёш,

Тугаб қолди: сабр ва бардош.

Сўқир дунё, битта сўз айтгин,

Мен ўзимни ишонай кимга?

Дўст деганим отди менга тош,

Яшаяпман ўзимни излаб.

Сўқир дунё, битта сўз айтгин,

Мен ўзимни ишонай кимга?

Умид мени қўлимдан ушлаб,

Етаклайди дунё қаерга?

Орзулар - кўп, умидлар - буюк,

Мен ишондим дўстлар, Оллоҳга…

 

МУҲАББАТ

 

Куйдирди, кул қилди дилимни,

Муҳаббат, муҳаббат, муҳаббат.

Истамас у аччиқ ўлимни,

Муҳаббат, муҳаббат, муҳаббат.

Кимларга у омад, танҳо - бахт,

Кимларга у аччиқ тақдирдир.

Муҳаббат аслида ёруғ нур,

Инсонга аталган бир қисмат.

Муҳаббат бир далли девона,

Кимларга бу туйғу бегона.

Севги - бу аслида афсона,

Муҳаббат эски дард, эски дард.

Муҳаббат соф туйғу кимгадир,

Муҳаббат кимларга бегона

Дилига қувончлар беролса,

Муҳаббат нурли бахт, нурли бахт…

 

Мусаллама Қаршиева,

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МАҚСАДИМИЗ – ЁШ СОҲИБКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

 

Тожикистон Республикаси Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Қаҳҳорзода Файзиддин Саттор 2017 йилнинг биринчи ярмида комитет фаолияти ҳақида ахборот бериб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, Тожикистон Республикаси Президенти  ижроия аппаратининг қарор ва топшириқлари асосида  мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий тараққиётини таъминлаш мақсадида, ташқи ва ички сармоядорликни,  шунингдек,

Муфассал...

Бу кўзларни қаердан олгансиз?

 

Газетага Ҳожи Содиқ домла, Мухтор Баҳриддинов, Музаффаржон Солиҳов, Исмоилжон Муҳсинов, Абдусаттор Аҳмадалиев ва Тоштемир Жўрабоевлар турли йилларда бош муҳаррирлик қилганлар. Газетанинг обрў-эътибори, ўқимишли бўлиши учун ўз даврларида муҳаррирлар анчагина қаттиққўл ҳам бўлишган.

Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Абдусаттор ака Аҳмадалиев бош

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100860

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214053
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1945
2279
9359
8185301
63573
89570
8214053

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.209
Бугун: 22-05-2025 17:32:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015