Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 2185
Печат

 

h goyibБирлашмаган эл доим хор бўлар, талош бўлар,

Бундай элнинг бағри доғ, кўзларида ёш бўлар.

Бўлар элнинг фарзанди ўн бешида бош бўлар,

Эл дардини тинглаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини англаган инсонларга тасанно.

Юз йилда бир дунёга келар эмиш буюк зот,

Адолат бўлган мулкда кўнгиллар ҳам бўлар шод.

Мардлар йўлбошчи бўлса ватан ҳам бўлар обод,

Эл дардини тинглаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини кўзлаган инсонларга тасанно.

Сиз юрган бу тупроқда буюкларнинг изи бор,

Ортингизда миллатнинг минглаб қора кўзи бор.

Ҳасанбекнинг дилида сизга айтар сўзи бор:

Эл дардини тинглаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини кўзлаган инсонларга тасанно.

 

ТУМОР

Олисларга кетиб қолган ҳумо қушим

Сизнинг бирла учиб кетди ақлу ҳушим

Умрлик ёр атаганим ширин тушим,

Севгимизнинг чинлигини билиб қўйинг,

Чимилдиққа ундан тумор илиб қўйинг.

Минг тасаддуқ ишққа содиқ қолганларга,

Жазо бордир муҳаббатдан тонганларга,

Аҳд паймонлар айландиму ёлғонларга?

Севгимизнинг чинлигини билиб қўйинг,

Чимилдиққа ундан тумор илиб қўйинг.

Гарчи сизни мос кўрмади, менга тақдир,

Бахтим қаро бўлса ҳамки, кўнглим оқдир.

Унинг билан бирга яшаб бўлинг бахтли,

Севгимизнинг чинлигини билиб қўйинг,

Чимилдиққа ундан тумор илиб қўйинг.

 

КЕЛМАДИНГ

Баҳор келди қишдан, аёздан ўтиб,

Насимлар эсдилар майин ва енгил.

Баҳор келди яна сени эслатиб,

Фақат сен келмадинг сочлари сунбул.

Қирларни қоплади яшил майсалар,

Ариқлар бўйида уйғонди ялпиз.

Сувлар тўйиб ундан олди бўсалар,

Фақат сен келмадинг соҳибжамол қиз.

Баҳор осмонига тикмоқ бўлиб дор,

Турналар олисдан келдилар омон.

Йўлингга кўз тутдим тунлари бедор.

Фақат сен келмадинг қошлари камон.

Интизор ҳовлимда гуллади бодом,

Кузатдим, гуллари кетди тўкилиб.

Мен - умид гуллари тўкилган одам,

Сенинг йўлларингга қолдим тикилиб…

 

ТИЛАК

Бу кун тақдир тугунлари ечилади,

Сизга бахтнинг эшиклари очилади.

Пойингизга ишқ гуллари сочилади,

Сизга булар - бу дунёнинг имконлари.

Уйингизга тўлар қувонч чечаклари,

Қўлида гул табрик айтар дўстлар бари.

Маст қилади бу гулларнинг мушк, анбари,

Гулга тўлар бу дунёнинг осмонлари.

Ҳавас қилар, сизга дунё ошиқлари,

Янграганда илк бор алла қўшиқлари.

Тебранганда, илк бор гўдак бешиклари

Унут бўлар бу дунёнинг армонлари.

***

Сен борасан, шамоллар ўйнар

Сенинг ҳарир кўйлакларингни.

Менинг эса, ўтмоқда умрим,

Пойлаб сенинг йўлакларингни.

Сен борасан, жонланар ерлар,

Жозибали қадаминг бўйлаб.

Мен ёзаман ғамгин сатрлар,

Йўлларингда келишинг пойлаб.

 

МУҲАББАТ КЕТМАДИ…

Баҳор ўтиб кетди, ёз ўтиб кетди,

Умрим – барги хазон, куз ўтиб кетди.

Дўстлар юрагимни муз этиб кетди,

Муҳаббат кетмади, кетмади.

Юлдуз каби сўлди умидим дилда,

Баъзан омад қуши кетганда қўлдан.

Телбадек адашдим мустақим йўлдан,

Муҳаббат кетмади, кетмади.

Бугун руҳим синиқ, порадир жисмим,

Бир қисмим умиддир, армон - бир қисмим.

Дилимда яшайди муборак исминг,

Муҳаббат кетмади, кетмади.

Сут билан кирса, не жон билан чиқар,

Аммо ишқ савдоси йиқитар, йиқар.

Умрим боғларига куз чодир тикар,

Муҳаббат кетмади, кетмади.

 

ОНАМНИ СОҒИНИБ

Қабрингизда очилибди райҳон, она,

Юрак бағрим изтиробдан вайрон, она.

Сизсиз умрим - боғи сариқ, хазон она,

Кўз ёшимдан тўлди сою сайҳон, она.

Боғбон қирга яна баҳор қайтиб келди,

Қалдирғочлар қўшиғига олам тўлди.

Йўлингизга икки кўзим гирён бўлди,

Наҳот, энди сизни кўрмоқ армон, она.

Бир сиз билан қаро тупроқ тўярмиди?

Мен йиғласам бирор инсон куярмиди?

Мени сиздек бирор инсон суярмиди?

Пойингизга бўлай ўзим қурбон, она.

Энди менинг бошларимни силайди ким?

Саҳарларда менга оқ йўл тилайди ким?

Бир кун ўлсам, «ўғлим» дея йиғлайди ким?

Сиз эдингиз бошимизга посбон, она,

Айтган билан битмас дардим, ожиз тилим,

Ҳасратларга тўлган менинг оҳ, бу дилим.

Соғинчлардан бағрим бўлди тилим-тилим,

Кўз ёшимдан тўлди сою сайҳон, она.

 

Ҳасанбой Ғойиб, Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Бир парча ҳалол нон – менга бир дунё!

 

Неъмат Муҳаммад Саид кўпқиррали ижодкор. У назмда ҳам, насрда ҳам ҳамиша кўзлаган мақсадига ета олган. Форс-тожик тилини яхши билиши, форс-тожик адабиётидан хабардорлик, классик жанрларда шеър битиш иштиёқи ва бу борадаги тинимсиз изланиш унинг ижодиётини янада юксалтирди. Унинг ижод кўлами ранг-баранглиги, мисралар қуймалиги, вазнлардаги тенглик айтаётган шеър-сўз салмоғини янада ошириб, шеърхон қалбига ўрнашиб қолишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

Миллат пешвоси Паёми ва давлат тараққиёти масалалари

 

Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100547

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213946
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1838
2279
9252
8185301
63466
89570
8213946

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.181
Бугун: 22-05-2025 16:50:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015