Бойчечак қаддини кўтарар ердан,
Баҳорнинг нафаси сочилди ҳар ён.
Заминда жаннатий ҳаёт яратиб,
Кўкламнинг қадами етди биз томон.
Моможон, омонлик эсонлик тиланг,
Баҳорга етганлар омон бўлсинлар.
Диллардан арисин ғаму андуҳлар,
Ҳар ёнларга боқиб, бахтга тўлсинлар.
Атрофга боқаман ўзгача сурур,
Бахт нафаси кезар еру самода.
Олам чиройига маҳлиё бўлиб,
Дейман, кўклам келди яна биз томон.
ОНАМДЕК МЕҲРИБОН
Кўкси хазинага бой бўлган Ватан,
Пахта далаларинг чексиз бепоён.
Боғларинг қўйнида ўйнайди офтоб,
Қайси бир хислатинг этайин баён.
Шеърлар битай сенга жоним, Ватаним,
Баланд тоғларингга энтикиб боқай.
Лола-ю чучмома, наргиз, ялпизни,
Ардоқлаб-ардоқлаб чаккамга тақай.
Мен сенга муносиб фарзанд бўламан,
Дунёда тенги йўқ жоним жаҳоним.
Сен учун доимо жўшиб ёнайин,
Онамдек меҳрибон, Тожикистоним!
Шоира Пирматова.
Тожиклар маданияти қадим даврлардан бошлаб, табиат, коинот ва атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, тожик халқининг миллий байрамлари мавсумий характерга эга. Яъни йил фасллар ўзгаришини нишонлашнинг бир кўринишидир. Агар Меҳргон олтин куз келганидан дарак берса, Сада баҳор фаслига қайтишни ифодаласа, Наврўз нозанин баҳор келганини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, орийларга хос бу ва бошқа байрамлар ҳеч қандай диний-мазҳабий асосга эга эмас, балки чинакам миллий ва табиий байрамлардир.
Муфассал...
Дунёда шундай бир туйғу борки, бу туйғу лаззатидан кимдир татиб кўрган, яна кимдир бебаҳра… Уни бозордан харид қилиб бўлмайди. Ҳатто, нарху навоси, тузилиши, ранги, ҳажми ҳам йўқ. Унга кимлардир баъзида бепарволик билан аҳамиятсиз қарайди, кимгадир эса, олтину зарларга ҳам топилмайди. Бу инсон ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган ва ҳаётимизни янада гўзал қиладиган меҳр туйғусидир.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015