Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 2150
Печат

 

ТОЖИКИСТОН

zulayho bonuВатан десам,

Кўз ўнгимда бўлар намоён,

Қишлоқдаги мен соғинган уй.

Ватан десам,

Қалбимдагин этади баён,

Юракни титратган мумтоз куй.

Ватан десам,

Димоғимга шу зум урилар,

Жаннатмисол боғларнинг иси.

Ватан десам,

Ғурур солар дилга ҳар сафар,

Осмонўпар тоғларнинг саси.

Тожикистон!

Бору йўғим сенга пайваста,

Кенг бағрингда қолай, Ватаним.

Камолингга жаҳон ҳавасда

Кўз туморинг бўлай, Ватаним!

 

МУҲАББАТ ВА АЁЛ

Муҳаббатни аёл кашф этган,

Лек ўзи севгига яшайди муштоқ.

Садоқатни аёл кашф этган,

Вафога интизор яшайди бироқ.

 

Жасоратни аёл кашф этган,

Мардонафеъл бўлиб яшар у.

Назокатни аёл кашф этган,

Латофатга тўлиб яшар у.

 

Шеърни ўқиб сиз, йигитжонлар,

Отманг таъна тошларин бизга.

У қанчалар бўлмасин буюк –

Аёл яшар суяниб сизга.

 

КЎНГЛИМ

Кўнглим – дашти биёбон,

Ёмғирлар берсайди ҳут.

Сен ўзингни қийнама,

Мени тамоман унут.

 

Ғуруринг ўтида, ёр,

Ёндим, куйдим, бўлдим кул.

Титкиламоқ на ҳожат?

Оловланмас энди дил.

 

Даштим ҳувилласа-да,

Чорламам сени асло.

Қурбонинг бўлсам бўлай,

Мени овутар сабо.

 

Мен шундайин ҳотамтой,

Сен-чи, арзимас бир зот.

Ҳажринг ўқи кўксимда,

Лек халоскорим – ҳаёт!  

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

Қазо

 

Куз охирлашиб бораётганида...

Дарахтлар сўнгги  заъфарон баргларини ерга тўшаётганида...

Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида...

Шу вақт…

У ўлим нафасини эшитди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100545

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213946
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1838
2279
9252
8185301
63466
89570
8213946

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.181
Бугун: 22-05-2025 16:50:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015