Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 24 Октябр 2019 Кӯришлар: 2854
Печат

 

kuz 2019КУЗ

Куз ҳам келди ҳаш-паш дегунча,

Чимирибди офтоб қошини.

Кузатади сарғайган ғунча,

Булутларнинг жулдур лошини.

 

Ўтар қушлар галаси оқиб,

Поёни йўқ мискин хаёлнинг.

Пойидаги хазонга боқиб,

Йиғлагиси келади толнинг.

 

МЕН КАРВОНМАН

Мен - карвонман, юким кўп оғир,

Йўлда ўтар ёзим ва қишим.

Ҳураётган қопағон, олғир,

Итлар билан йўқ зарра ишим.

 

Мен - карвонман, минг бора рози,

Ташрифимни қутлаган элдан.

Фақат бахил, лайча ва този

Итлар мени қизғанди йўлдан.

 

Мен - карвонман, тинмадим бир пас,

Саҳроларда қолгандир изим.

Ҳураётган итлар кўролмас,

Олисларга қадалган кўзим.

 

Мен - карвонман, менинг юкимдан,

Тузиш билан қуриш қолади.

Итдан эса (сир бўпти кимдан)

Итдан фақат ҳуриш қолади.

 

***

Сўлар экан одам гул мисол,

Кетар экан умридан омад.

Лекин бунга бўлма хастаҳол,

Чекма бундан зарра надомат.

 

Ёмон эмас ғуссадан толиб,

Бир гул каби бевақт сўлганинг.

Ёмон лекин уятга қолиб,

Ё номусга қолиб ўлганинг.

 

ОЙНИНГ ЎН БЕШИ

Ўн беш куни бўлса қоронғу,

Ёруғ дерлар ойнинг ўн беши.

Яъни бахтин топади, ёҳу

Аввал хешу кейин дарвеши.

Фарёдимни тинглагил бирров,

Ёруғ куннинг бўлмадим хеши.

Сочларимга қўндирди қиров,

Ойнинг ўша қора ўн беши.

 

АВТОПОРТРЕТ

Бўйсинмадим қасдим - ўчимга,

Кулиб турдим гарчи кўзда нам.

Ғазабимни ютдим ичимга,

Томоғимга тиқилди алам.

 

Минг бир куйга соларкан турмуш,

Жуфтлар ичра ёлғизман - тоқман.

Гоҳ - ғазабдан тугилган бир мушт,

Гоҳ - ғилофда ётган пичоқман.

 

ОЗГИНА ОҒРИҚ

Ҳеч не бўлгани йўқ, хазон фаслида,

Озгина оғриди кўнгил гул учун.

Оғримоқ одатдир унга аслида,

Зоғлар ичидаги бир булбул учун.

 

Унга бўла билмас шодлик нўшдору,

Ўзи хабар берар дард борлигидан.

Озгина оғриди баъзида ёру,

Баъзида ағёрнинг ағёрлигидан.

 

Шунингдек, урушни қилмасдан канда,

Киприкка илдириб томчи-томчи нам,

Озгина оғриди укам кетганда,

Озгина оғриди кетганда онам.

 

Қоладиган гап йўқ, дўстим, ўзингдан,

Энди кор қилмайди, дам урма, дум ур.

Шунчаки ўқ каби отган сўзингдан,

Озгина оғриди бу кўнгил қурғур.

Бу бориш-келишнинг қизиғи бўлмас,

Карвон орқасидан итлар ҳурмаса.

Мен соғлиқ қадрига етмасдим, хуллас

Бу кўнгил озгина оғриб турмаса.

 

ПОРТРЕТ

Наталя Шабановага

 

Менга Беҳзод сурати марғуб,

Сенга Ван Гог ва "Кунгабоқар".

Сен шимолсан, мен эса жануб,

Менга Шарқу сенга Ғарб ёқар.

 

Сенга қандай гулларни терай,

Кўрпа солай қисқами, узун?

Сенга қандай куй чалиб берай,

Дилхуш оҳанг бўлсинми, дилхун?

 

Сен - шимолда - узоқсан ойдан,

Шарқда туриб кўнгил ёрайми?

Ё кўнгил деб аталган жойдан,

Сен томонга учиб борайми?

 

Кел, яхшиси чизай расмингни,

Шакл ва ранг завқини татиб.

Унда моҳтоб дейин исмингни,

Чизай сени ойга ўхшатиб.

 

Наталя, сен ром ичра жосан,

Иккимизни мен чиздим ёндош.

Мана бу сен - бир бўлак ойсан,

Мана бу мен - бир бўлак қуёш!

Сайфулло Қулаев,

Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ - МИЛЛИЙ АРМИЯ АСОСЧИСИ

 

Қуролли кучларимиз 25 ёшга тўлди. Йигирма беш йил муқаддам эндигина мустақилликка эришган давлатимиз ўз қуролли кучлари - миллий армиясига жуда-жуда эҳтиёж сезарди. Эндигина бошидан мудҳиш воқеаларни кечирган мамлакат ва давлат учун кучли ҳимоячи лозим эди. Шунинг учун ҳам, 1992 йилнинг 18 декабрида мамлакат Олий Кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон "Тожикистон Республикаси Қуролли кучларини таъсис этиш борасида"ги қарор

Муфассал...

Воседа бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2402572

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9589216
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2043
3589
5632
9537691
88352
140751
9589216

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.169
Бугун: 19-05-2026 09:11:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015