Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 03 Июл 2019 Кӯришлар: 1450
Печат

 

krtinki shkolyШАЙТОННИНГ ХУДДИ ЎЗИ

- Эҳ, «Икки»-я, эҳ, «Икки»,

Ўқувчи сендан безор.

Шармандасан мактабда,

Сендан ҳамма қилар ор.

 

Десам, деди «Иккивой:

- Асил мақсадим ҳам – шу.

«Икки»чилар кўпайса,

Ахир, менга мазза-ку.

 

«Икки»чига пичирлаб,

Дейман, «5»-у «4» олма.

Улар ёмон баҳолар,

«2» олишдан қолма.

 

Ахир, «5»-у «4» учун

Меҳнат қилишинг керак.

Ундан яхши эмасми,

Ухласанг, тортиб хуррак.

 

- Э, - дедим, - бўлди-бўлди,

Бобом айтганди бир кун.

Шайтон деган бало бор,

Ғирт душман одам учун.

Адаштириб сеними,

Ёмон йўлга тортади.

Унинг йўлига кирган

Нақ ботқоққа ботади.

Энди билдим, рост экан,

Бобожонимнинг сўзи.

Ҳаммага айтай, «2»

Шайтоннинг худди ўзи…

Ҳарфларнинг онаси

Бир она бор – серфарзанд,

Фарзанди ўттиз учта.

Бир – биров билан аҳил,

Баб – баравар, тенг кучда.

 

Чарчамасдан ишлашар,

Ёнма-ён туриб улар.

Уларнинг хизматидан

Одамнинг бахти кулар.

 

Бу серфарзанд номини

«Алифбе», деб атаймиз.

Ҳарфлар онаси, деб,

Улуғлаймиз, мақтаймиз.

Меҳмонлар

Меҳмонлар келаверсин,

Меҳмонлар яхши, бироқ,

Ростин айтсам, баъзиси

Бошқасидан яхшироқ.

 

Яхшиси, кел, болажон,

Биз билан ўтир, деса.

Меҳмонларга қўйилган

Қандлардан роса есанг…

 

БИТТАМИЗ

Бошқа-бошқа давлату

Бошқа, ҳатто, қитъамиз,

Бўлса ҳамки, эй дўстлар,

Осмон – Ери биттамиз.

Она – Ер, деганимиз,

Барчамизга ҳам она.

Эртаю кеч айланиб,

Бошимизда парвона.

 

Демак, битта Ерга-ю,

Бир Осмонга фарзандмиз.

Ер юзида кимки бор,

Жондошу жигарбандмиз.


ЎРТОҚ

Қандай яхши, овқатни

Ўртоғинг билан есанг.

Қандай яхши, ўртоқжон,

Тортинмасдан е, десанг.

 

Қандай яхши, яхши-я,

Ўртоқ билан ўйнасанг.

Ўртоғингни ҳеч қачон

Хафа қилиб қўймасанг.

 

Ёнингда бўлса ўртоқ,

Ўйнагинг келган чоғи.

Қандай яхши, одамнинг

Бўлса яхши ўртоғи!

 

Султонмурод Ҳожибоев,

Истаравшан шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Шаҳарлик бўлиш масъулияти

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам       Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг йўлга қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этилишида, Душанбе шаҳри маъмурияти рўёбга чиқараётган ишлар таҳсинга арзийди. Шаҳар раиси Рустами Эмомалининг Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб

Муфассал...

Нохуш SMSлар кимларнинг тегирмонига сув қуймоқда?

 

Интернет, уяли телефонлар кундалик ҳаётимизга тўлиқ кириб келди. Эндиликда бу матаҳлардан мактаб болалари ҳам бемалол фойдалана олишади, десак унчалик ҳам муболаға бўлмас.

Кундалик турмуш тарзимизнинг бир қисмига айланиб улгурган уяли телефонларнинг инсон организмига зарари ҳақида жуда кўп ва хўб айтилган ва айтилмоқда. Аммо инсоният ҳамиша тараққиёт сари интилиб яшаган ва яшайверади ҳам. Шу боис, ҳар қанча зарарли бўлмасин, тараққиётдан ортда қолгиси келмайди инсоннинг.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100566

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213948
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1840
2279
9254
8185301
63468
89570
8213948

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.72
Бугун: 22-05-2025 16:51:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015