Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 16 Май 2019 Кӯришлар: 1416
Печат

 

galaba 2019(Истаравшанлик Меҳри Содиқова урушга кузатган турмуш ўртоғи Саидмурод Шукуровни салкам етмиш йил кутган… Айтишларича, ёрининг келиб қолиши умидида ҳар куни дарвозаси олдини супурар экан…)

Ҳа, кузатди ёрини,

Олти ойлик келинчак.

Ҳали тонгги шабнами,

Қуримаган гул-чечак.

Ҳали, ҳали келинлик

Гажаги бузилмайин.

Ҳали чимилдиғининг,

Ипи ҳам узилмайин.

Ҳали пардоз қутисин,

Бир чеккага қўймайин.

Ҳали, ҳали ёрининг

Бўсасига тўймайин.

Кузатди йиғлаб, йиғлаб,

Орқасидан қараб зор.

Кейин, кейин бир умр,

Кутди уни интизор…

Бир йил, беш йил эмас, йўқ

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Сен бунчалик тоқатни,

Қайдан олдинг, шўрлик дил!..

Кутди келиб баҳорлар,

Ўрик оппоқ гулласа.

Ҳовлида мусичалар,

Қувлашиб, «ку-ку»ласа.

Кутар эди кун санаб,

Кутар эди ёз бўйи.

Ҳандалаклар пишганда,

Ёрида хаёл-ўйи.

Куз келса, уй шифтига

Беҳи, нок осар эди.

Келиб, ўз қўли билан,

Зораки, олса, дерди.

Кутар эди қишларнинг

Совуғида, қорида.

Олти ойлик келинлик,

Кунларин хуморида.

Бир йил, беш йил эмас, йўқ.

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Бунчалар қаноатни,

Қайдан олдинг экан, дил!..

Ёлғиз қолгач, қўлини

Сўраганлар кўп бўлди.

Нечаларнинг умиди

Интизорликда сўлди.

Қандайин ҳам, ҳа, десин,

Ёрин қандай унутсин…

Чирқиратиб юрагин,

Ўзганинг қўлин тутсин.

Кетар экан, йиғлама,

Қайтаман, деган, ахир.

Бўлар фарзандларимиз,

Қуёшу ойга татир.

Назарида, сочини

Силаб турган кафти бор.

Лабларида лабининг

Ҳарорати, тафти бор.

Қулоғида жаранглар

Ҳамон унинг сўзлари.

Кўрингандай ортига

Қараб кетган кўзлари.

Сарғайган хатларини

Ўқирди такрор-такрор.

Уларда бир умрлик

Муҳаббат изҳори бор.

Бошқанинг ёстиғига,

Қандай қўйсин бошини.

Яратибсан, эй Худо,

Тоғданми бардошини…

Бир йил, беш йил эмас, йўқ,

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Сен бунчалик бардошни

Қайдан олдинг, суйган дил!..

Кутар эди ёрини,

Бош ювиб, соч тараса.

Турарди кўз олдида,

У қаерга қараса.

Кўрпача тикар эди,

Келганда ўтқазгани.

Янгилар эди сочиқ,

Қўл ювса, тутқазгани.

Супурарди ҳар куни,

Дарвозаси олдини.

«Тиқ» этса, югурарди,

Дебки, келиб қолдими…

Ҳа, ёрининг йўлига

Зор-интизор боқарди.

Кута-кута қоп-қора,

Мум сочлари оқарди.

Беҳол бўлди ўсмадан,

Сув ичмаган қошлари.

Очаверди ажинлар,

Юздан оққан ёшлари.

Хина ҳам қўймас эди,

Ёр кўрмаса, нега, деб.

Байрамларни ўтказди,

Безанишни кўрмай эп.

Оппоқ, момиқ қўллари,

Айланди қоқ суякка.

Наҳотки, шунчалар ғам,

Бечора бир юракка…

Бир йил, беш йил эмас, йўқ,

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Сен бунчалик қудратни

Қайдан олдинг, буюк Дил!..

 

Султонмурод Ҳожибоев.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ваҳдат – ибрат намунаси

 

«Мамлакатда миллий бирликка эришиш юртимиздаги барча тараққийпарвар кучларни бирлаштириш ва Тожикистоннинг дунёга юз тутиб, ривожланишига йўл очди. Бу тарихий воқеанинг амалга ошиши учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари беқиёс бўлди». Бу гапларни Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода мазкур олий ўқув юртида Миллий бирлик кунига бағишланган илмий конференцияда айтди.

Муфассал...

СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?

 

Бугунги кунда дунё тиббиёти тез суръатда ривожланиб, илгари шифоси бўлмаган дардларга даво топилмоқда. Жумладан, юртимиз мустақилликка эришиб, бошқа соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилди ва бу борадаги ишлар давом этмоқда. Шунга қарамай, аҳолининг  ҳалигача баъзи касалликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, ўз танасидаги дардга эътиборсизлиги, инсон учун энг катта бойлик саналмиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100428

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213917
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1809
2279
9223
8185301
63437
89570
8213917

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.53
Бугун: 22-05-2025 16:38:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015