ҚАЛЪА АСРОРИ
Ҳисор қалъасининг 3000 йиллигига
Боқсангиз муқаддас кўҳна қалъага,
Олис мозийдан у унсиз сўзлайди.
Минг йиллик тарихдан ернинг қаърида
Аждодлар руҳлари сассиз бўзлайди.
Жангларда ўйлаган ўз юрт, шаънини,
Душманни қақшатиб жон қурбон этган.
Қилич, найзаларга тутиб тўшини,
Беаёв курашда лахта хун ютган.
Оловли ҳайқириқ, жангу жадаллар,
Отлар дупуридан ер ларза тутган.
Яловин кўтариб баланд навкарлар,
Шу юрт тупроғига юрагин тиккан.
Барча зулмларга дош берган қавм,
Қалъани асраган чин садоқатдир.
Ёвни таъқиб этиб турганлар қоим,
Момолар дуоси қалқон, саботдир.
Балки бунда ётар гадо, султонлар,
Шафқатсиз курашга бўлган шоҳидлар.
Не-не саркардалар мўмин инсонлар,
Эрта келажак-чун бўлган шаҳидлар…
Ўтиб кетди барча қонли суронлар,
Мағлуб бўлди жангда ёвлар. Водариғ,
Сурмади улуслар давру давронлар,
Бунга гувоҳ ҳар ғишт, деворлар – тарих.
Замин айланмоқда, айланар замин,
Уч минг йил тўлибди бугун Ҳисорга.
Бунга халқимиз ҳам, Юртбошим амин,
Бўлмоқда тўй, байрам шаҳрим Ҳисорда.
Олисдан боқингиз кўҳна қалъага,
Минор салобати кўрк берар кўзга.
Асрлар ўтса ҳам ернинг қаърида,
Ётган аждодлардан сўз келар бизга.
Дерлар: Буюк Ватан-чун биз жанглар қилиб,
Сизлар-авлодларга қолдирдик мерос.
Келгуси авлодга ифтихор билиб,
Етказинг қалъани чин мардларга хос!
МЕҲР БЕР
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.
М.Юсуф.
Дейдилар ўзгарди дунё-дун бугун,
Одамлар қалбини ўртар бир тугун,
Юрагинг пок этиб, зулматни қувгин,
Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.
Кўнгиллар ранж ила боқур кўнгилга,
Оқибат сароб-ла сўз берур тилга,
Дил дилни ёқтирмас, зўр келса дилга,
Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.
Темирда қон қотиб, танда югурмас,
Ор, номус йўқолиб куракда турмас,
Виждон азобини вужудлар сезмас,
Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.
Гиналар бошланар. Ота тобутда,
Фарзандлар зўр-базўр турар собитда,
Мерос қурғур чиқар бир зум қолипдан,
Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.
Боқишлар видоли, кулишлар сохта,
Риёкор пешқадам, ютар ҳар вақтда,
Ўртада адоват, орзу ғафлатда,
Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.
Мол дунё топилур, дўст-ёр топилмас,
Имон, эътиқодинг пулга сотилмас,
Тавба эт, ҳасадинг фойда келтирмас,
Эй инсон, меҳрингдан бир чимдим бергин.
Ўзгармаган, йўқ! Бу дунё бугун,
Одам, сен қалбингдан доғларни ювгин,
Юракка нафратмас, зиёни бергин,
Эй инсон, меҳрингдан бир олам бергин.
Комилжон Хушназаров,
Турсунзода шаҳри.
Назм азалдан кўнгил мулки бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Шоир учун ҳар бир инсоннинг ўзи бир китоб. Шеъриятга ошно кўнгиллар оташин сўзлар мубталосига айланиб юришади. Абдуқодир Алимаҳмадовни Турсунзода шаҳрида шеърият, қўшиқ шайдоларининг кўпчилиги яхши танишади, иззат- икром этишади. Абдуқодир Алимаҳмадов узоқ йиллар Турсунзода, қолаверса, республикада донғи кетган «Навбаҳор» ансамблига раҳбарлик ҳам қилган.
Муфассал...
Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.
«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015