Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 31 Октябр 2018 Кӯришлар: 1571
Печат

 

jomiy navoiy(Ширу шакар)

Як олмаи дукафон

Тожиклару ўзбекон.

Тожикону ўзбеклар

Илдиз отган аз некон.

 

Онҳоро Ҳақ ҳамғоя

Яратган чун ҳамсоя.

Марзу буми Ватанни

Бирга карданд ҳимоя.

 

Раҳмон нури - пурзиё,

Пок туйғули Мирзиё,

Ҳам шавкатли, ҳам тожли,

Ҳар ду кўзга тўтиё.

 

Тарози қўш палласи,

Аз як оҳанг алласи.

Як рубоб қўшторидан

Садо диҳад ялласи.

 

Як хел ду халқ босган из,

Қўшаболу қўшмағиз.

Дар забонаш ҳар доим

«Ману шумо», «сизу биз».

 

Аз як дарё сув нўшанд,

Бир хил тоқи мепўшанд.

Аз пистони яхшилик

Дўстлик сутин межўшанд.

 

Мусаввираш бир наққош,

Яке чашму бири қош.

Иккала халқ якхела,

Аз дегашон сузар ош.

 

Мангуберди жовидон,

Ба ўзбекон шараф-шон.

Темурмаликро дерлар

Қаҳрамони тожикон.

 

Икки халқ дўстий дорад.

Бизга дўстлик бахт орад.

Фавжи тилло икки халқ

Бошларига меборад.

Йўқ ин дўстий қиёси

Дар дунё нест баҳоси.

Жомию Навоийдай,

Чунки ҳастдир даҳоси

 

Икки миллат ин ду халқ,

Намудида йўқдир фарқ.

Буданд, ҳастанд, бўларлар,

Шарқ бекию тожи Шарқ.

 

Омон бўлсин, амон бод,

Қувноқ яшаб, зиста шод.

Дўсту қардош, бародар

Бўлсин ду халқ умрбод.

 

Эй дарё, дилдаги доғларимни юв

 

Бориб қолди ёшим бир жойга бугун,

Аланга ўрнида бир уюм кукун,

Дунёдан ловуллаб кетмоғим учун,

Жисмимга олов бер, шижоат бергин,

Эй, Қуёш, юракка ҳарорат бергин.

 

Ўйларим чалкашган кезларим бўлди,

Қум билан гоҳида изларим тўлди,

Ҳасадгўй заҳридан юзларим сўлди,

Ғассолга келтириб, ўзинг тиниқ сув,

Эй, дарё, дилдаги доғларимни юв.

 

Покиза туйғулар бўлмасин қувғин,

Хаёлим гоҳида бўлганди тўзғин,

Эй сабо, бемаъни хаёлни қувгин.

Қудрат бер, ҳамиша мададкор бўлгин,

Мавжинг бер, гар кетсам, шиддатли тўлқин.

 

Гоҳ гирдоб, довуллар этди саргардон,

Нобакор, ножинслар отдилар хандон,

Жосусдай изимдан пойлади чандон,

Тоғдайин чидам бер, залворли тоғим,

Нолимай, дунёни тарк этар чоғим.

 

Агарчи яшнади тақир ерларим,

Беҳуда оқмади гарчи терларим,

Тилларда янгради гарчанд шеърларим,

Лек чала қолмасин сўнгги ғазалим,

Фурсат бер, Аллоҳим, кетар маҳалим.

Сайфуллахон Қорихонов,

Мафтун Жўра мукофоти соҳиби.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Оилавий муҳит – муҳим тарбия ўчоғи

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саъй-ҳаракатлари, Тожикистон шарафли халқининг ўз пешвоси олиб бораётган оқилона сиёсатини қўллаб-қувватлашлари самараси ўлароқ, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Жаҳон миқёсида мустақил Тожикистонимиз сайёҳлар ташрифи учун энг хавфсиз мамлакатлар сирасига киритилганлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Муфассал...

Ҳиндистон Президентининг Тожикистонга сафари

 

8 октябр куни Миллат қасри ёнида Тожикистонга давлат сафари билан келган Ҳиндистон Республикаси   Президенти   Шри Рам Натҳ   Ковиндни кутиб олиш расмий маросими бўлди.

Олиймақом меҳмонни қабул қилиш шарафига Миллат қасри ёнидаги майдон байрамона тусда ясатилиб, Тожикистон ва Ҳиндистон давлат байроқлари ҳилпираб турарди. Фахрий қоровул ва оркестр саф тортганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100509

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213938
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1830
2279
9244
8185301
63458
89570
8213938

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.213
Бугун: 22-05-2025 16:45:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015