Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Сентябр 2018 Кӯришлар: 1707
Печат

 

zulfiya atoyi 2018ДИЁРИМ ЭЛЧИСИ

Ойим юборган олмалар орасида чумоли

ҳам Москвага келибди…

 Олис юртим митти жонли элчиси,

Ташрифингдан кўзларимда нур-зиё.

Садқа айлай жону тан сенга бу дам,

Кафтларимга ўрмалаб чиқ, марҳабо.

 

Сен олиб келдинг димоққа юрт ҳидин,

Хаста қалбим қоплади шодлик, севинч.

Кўзларим йўлга нигорон тўрт эди,

Тарк этиб минг хил хаёл, кетди ўкинч.

 

Бир замонлар шўху бепарво эдим,

Дўсту ёринг қийнадим, ёдда ҳамон.

Айт, нетай, токи дилингда қолмасин,

Барча ҳасрат, дардларинг, эй меҳрибон.

 

Энди билдим, она юртим қадрини,

Ва унинг сарҳадидан кетгач йироқ.

Тупроғи ҳам бўлди кўзга тўтиё,

Борлиғимга меҳридан ёққач чироқ.

 

Эй диёрим митти, тилсиз элчиси,

Ушбу лаҳза менга ҳамдам жонажон.

Кеч гуноҳим, деб узр сўргум бу дам,

Берган эдим сенга озор бир замон!

 

Тожик тилидан

Эгамназар Соҳибназаров таржимаси.

***

ТОЖИК ҚИЗИ

Дунёга келганман, жўшиб,

Сўзлаш учун розимни мен

Янгратай юртимда деб

Овоз ила созимни мен.

Ўзлигим топмоқ учун

Чиқдим асрлар қаъридан

Тиклашим лозим эди

Ўз қадру эъзозимни мен.

Бу жаҳондан дод этиб

Ўтганди кўп сингилларим,

Худди бир мол сингари

Тожик қизин сотардилар.

Қўл-оёғин банд этиб

Олганди нафс занжирлари,

Не азоблар тиғ мисоли

Бағрига ботардилар.

Қисматидан нола айлаб,

Зор-зор йиғларди у.

Бу замин шўрхок бўлди

Кўзларининг ёшидан.

Бесадо сўзларди тоғлар

Сақлабон олий сукут,

Гулузор, Барноларининг

Беқиёс бардошидан.

Оқибат келди ғазабга

Бир куни тожик қизи,

Рўдапони бошидан олиб

Отди юз, минг поралаб.

Чимматин тупроққа қориб,

Очди ожизлар кўзин,

Бу сафар душманларин

Қўйганди у бечоралаб…

Мен ўша Майрамбию

Сайрамбилар авлодиман.

Тан ила жонимга дониш

Дуридан бердим жило,

Токи сийрат бирла сурат

Ҳуснин этдим бир чаман,

Неча исёнлар кўтардим

Тинчимас қалбим аро.

Инқилоб бунёдиман,

Кам бўлмагайман ёки зор,

Тозадил, боши баланд,

Дилкаш яшайдурман фақат.

Кўзларимнинг нуридан

Бўлса мунаввар ҳур диёр,

Билки, ўт фарзанди эрдим,

Шундайин қолгум абад.  

 

ЭЙ ДИЛ

Дарё оқар, оққай умр,

Қалбим яшаш гаштини сур.

Ҳам меҳрибон ёр қўлида

Паймона бўл, паймона бўл!

Этгил маломатдан ҳазар,

Сергапни қил қатъий назар,

Гар «оқил» эрса бесамар,

Бегона бўл, бегона бўл!

Дўстлар юзи – равшан чироқ,

Софдил кишилардир маёқ,

Ҳақгўй, ҳабиблар кўнгли оқ,

Парвона бўл, парвона бўл!

Янги қўшиқ этгил ижод,

То айласин халқимни шод.

Шоир бўлиш мардлик эса,

Мардона бўл, мардона бўл!

 

Тожик тилидан Ўлмас Жамол таржимаси.

***

ФАРЗАНДТАЛАБ

Фалак, бу аёлга бермагин озор,

Унга ато этгин бир фарзанд – паноҳ.

Унинг вужудида ғурбату ғам бор,

Ғурбат панжасидан этгайсан раҳо.

Бу аёл покиза, покизасиришт,

Унинг кафтларига қўнган фаришта.

Ақиқ лабларида унган сўз болдир

Фақат бор армони ҳам юмуш, ишда.

У ширин болакай, болани кўрса,

Юрагин забт этар надомат ва оҳ.

Оналик бахтини тотмоқ истагай,

Оналик ранжидан бўлай, дер огоҳ.

Бесамар ниҳолдек кетмайин дейди,

Беасар умрдан дегайки не суд?

Мен қачон ичаман бахт майин дейди,

Мен қачон бахтимга айтаман дуруд.

Фалак, унга фарзанд ато этгайсан,

Уни шодмон этгин ўшал насимдан

У молу дунёдан кечгандир тамом,

У кечган бойликдан зевару симдан.

Токи бенишонлик сари кетмасин,

Токи нишон қолсин ундан фарзанди.

Бу ёруғ дунёга пайванди бўлиб,

Ундан фарзанд қолсин, қолсин дилбанди.

 

ТАВАЛЛО

Бу кўҳна дунёнинг ғавғоларидан,

Ғусса-инъом, андуҳ-савғоларидан,

Қаҳратон қаҳрию сармоларидан,

Мени паноҳингда асрагил, бегим.

Юзингни бурмагил қаҳҳор бир кунда,

Ушбу икки кунлик дунёи дунда,

Гулзорга, боғларга, тоғларга унда,

Мени паноҳингда асрагил, бегим.

Гар ножо сўз айтса ағёр суханчин,

Сен менга бағишла вазминлик тамкин,

То юрак бўлмасин шўрида, ғамгин,

Мени паноҳингда асрагил, бегим.

Ваҳки ҳали-ҳамон нокас мардлар бор,

Мардлар бор тулкидай – худбин ва айёр,

Мен улар қўлида қолмайин эй, ёр,

Мени паноҳингда асрагил, бегим.

Осмонга ўт тушар оҳ-воҳларимдан,

Дил розим англагин нигоҳларимдан,

Сўрама нуқсону гуноҳларимдан,

Мени паноҳингда асрагил, бегим.

Зулфия АТОИЙ.

 

Тожик тилидан Сайфулло ҚУЛАЕВ таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ҲАМКОРЛИКНИНГ СТРАТЕГИК ХУСУСИЯТИ

 

Тожикистон ўз табиий бойликлари, мавжуд иқтисодий имконият ва экспорт-импорт потенциали орқали, Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликларни йўлга қўйиш иқтидорига эга.

Айни пайтда, бу борадаги алоқалар Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари билан самарали олиб борилмоқда.

Муфассал...

Тез ёрдам текинми-пуллик?

 

Ёки беш кунга етмайдиган бензин пули

Эрталаб ишга бораётган эдим. Кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Кўриниши маъюс, тажанг, нимадандир норозига ўхшарди. Саломлашиб, ўтиб кетмоқчи эдим, у: -Шошаётганингизни кўриб турибман, лекин озгина вақтингизни оламан, - деди. Мен унинг гапларига қулоқ тутдим.

- Кеча тунда онам иссиқ чиқариб, қийналиб нафас ола бошлади. Уйдаги дорилардан бердик, лекин таъсир қилмади. Ҳароратини ўлчасак, ўттиз тўққизга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100944

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8214100
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1992
2279
9406
8185301
63620
89570
8214100

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.82
Бугун: 22-05-2025 17:44:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015