Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 30 Июл 2018 Кӯришлар: 2118
Печат

 

s hakimov 2018Саъдулла Ҳаким 1951 йили Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган .

Унинг "Ҳамал тонглари" , "Сен кутган баҳор", "Ёз оқшоми", "Она сўз", "Сайланма", "Кўнгил юзи", "Кўҳна нақл", "Эсимда қолган кунлар", "Атом қаърига саёҳат" каби китоблари чоп этилган.

Айни пайтда Саъдулла Ҳаким Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси сифатида фаолият юритмоқда.

Наҳот, ҳатто, бирон қалбда у

Қўзғатолмас ғазаб ва алам?!

Демак, унинг ҳаёти - уйқу,

Ухлаб ётар қалбида олам.

Тўлқин урмас дарёлар унда,

Сукунатдир шамоллар номи.

Кундузлари ўхшайди тунга,

Юлдузларга зордир оқшоми.

Боғда дарахт новдаларидан

Титраб-титраб узилганда куз-

Куюнчак бир сас чиқмас ундан,

Тўнғиб ётар бағридаги муз.

Ё баднафс биронта бадкор

Юрт ҳақига солар бўлса чанг

Ғазабини айлаб у чўқмор

Қалқа олмас оёққа дилтанг…

Нега керак бу тахлит яшаш -

Ҳаяжонни, имонни сотиб:

На дўстларда уйғотиб ҳавас,

На душманда ҳасад уйғотиб…

* * *

Менга доим шундай туюлар:

Юрагимнинг гулбоғларига

Умр ёмғир каби қуйилар.

Томирларим - тезоб шаршара,

Ҳаёт суви оқар шарқираб

Ва қўшиқлар куйлайди сара.

Қўшиқ учар кўксимга сиғмай,

Лабларимда жаранглаб кетар

Марваридлар сочилганидай.

Биллур ёмғир қуйилар муқим.

Фикрим гуллар олча мисоли,

Борган сари ёришар руҳим.

Аммо уйқум йўқдир тунлари

Оҳ, бир куни тинар-ку, ёмғир

Сўлмасмикан фикрим гуллари?..

 

* * *

Қуёш ўчар уфқ ортида,

Лола каби қизарар ғуруб.

Бинафшазор қирдан гуруллаб,

Дарё бўлиб қуйилар сурув.

Ва дарёдан узилган тўлқин

Пастқамларга оққани мисол

Қўраларга кирар бостириб…

Осмон гуллар,

Сайр этар ҳилол.

Тун оғади. Машриқ уфқида

Бўй кўрсатар қуёш кўкариб.

Қўралардан чиқар жувонлар

Бирин-кетин… челак кўтариб…

ТАЖНИС

 

(Туркум)

1.

Қанча сўз ёқди дилим бир сўз учун,

Менми бағри минг тилим бир сўз учун.

Ким сени сўзга кўнгил қўйгил, деди,

Хўб жазо бу сен каби бирсўз учун.

Ки зуғум қилган билан ё минг талаб,

Чин ошиқ сўзин демас муз мингталаб.

Бир асл тиллони топмоқлик учун

Тошу қумни ўтказурлар мингталаб!

2.

Боқса гар субҳи қуёшдек боқади,

Қалб қушин ёғду сутида боқади.

Ям-яшил майса-гиёҳ бўстонида

Лахча гулхан лоладек зебо қади.

Бундайи оламга гоҳ-гоҳ, бир келар,

Ҳам сулув, ҳам собиту собир келар.

Юз жоним бўлса кечардим жойи деб

Мен сари аҳдида бўлса бир келар…

Далалар ва боғлар оралаб кеча

Минг бир чироғини ёққанда кеча,

Тўқсон томиримда оқди ой нури

Нега пайқамаган эканман кеча?

Бошим осмонларга етди муҳташам,

Ой - қўлимда гавҳар, юлдузлар - ҳашам.

Менга туюлдики, тафаккур - зиё,

Ҳар инсон - ичига нур қуйилган шам!

3.

Умр пешрав - сочни асролмас тароқ -

Бир-бир ҳар толасин қордек этар оқ.

Киювдим тор келди саодат тожи,

Болалигимда у эди каттароқ.

Ваҳ, не синоатлар кечмади бошдан,

Энди ошиб ётар заҳматим бошдан.

Бошдан заҳмат тожин киярдим бошга,

Бошлай олсам эдим умримни бошдан…

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тозалик ҳар қандай офатнинг олдини олишда энг яхши восита

 

Шу кунларда бутун инсониятни қавми, ирқи, турмуш тарзи ва тараққиёт даражаси, географик хусусиятларидан қатъий назар, янги COVID-19 коронавирусининг шиддатли хуружи ташвишга солмоқда. Бу касаллик яшин тезлигида бир кишидан иккинчи кишига, бир жойдан бошқа жойга, у қитъадан бу қитъага ўтмоқда. Тожикистонда бугунгача ушбу вирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани йўқ. Бироқ биз бепарво бўлмаслигимиз керак. Бундай шароитда нима қилишимиз, ўз ҳаёт тарзимизни қандай йўлга қўйишимиз ва қайси урф-одатлардан

Муфассал...

Эл саломатлиги – давлат бойлиги

 

Яқинда газетамизнинг Жаббор Расулов ноҳиясидаги жамоатчи мухбири Муслима Ўлмасзода Рустам Бобоев билан учрашиб, бир неча саволларига жавоб олди. Қуйида суҳбат мазмуни билан танишасиз.  

- Рустам Асқарович, бир неча кундан сўнг, Тожикистон тиббиёт ходимлари байрами ва буюк олим, тиб илмининг даҳоси, аллома Абуали ибн Сино таваллуд  топган кун кенг нишонланади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100627

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213973
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1865
2279
9279
8185301
63493
89570
8213973

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.209
Бугун: 22-05-2025 16:59:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015