Акбар Абдулло 1950 йил 9 июнда Хатлон вилоятининг Шўрообод (ҳозирги Шамсиддин Шоҳин) ноҳияси Даштижум қишлоғида туғилган. Восе ноҳиясидаги ўрта умутаълим муассасасини тугатгач, Душанбе шаҳридаги Индустриал педагогика техникумида таҳсил олган. 1972-1976 йилларда Совет Иттифоқи Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Олий мактабини битирган.
Шеърлари рус тилига таржима қилиниб, кўплаб алманахларда чоп этилган. «Ёлғизлик сирлари», «Дил эҳтиёжи», «Дард шоири» каби китоблар муаллифи. Айни пайтда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раисининг ёрдамчиси вазифасида ишламоқда.
БАРГ
Дарахт шохидаги танҳо тиллабарг
Шамол таъсирида ялтирар эди.
Билганим шу онда менинг вужудим
Танҳо тилла баргдек қалтирар эди.
Барг узилиб тушди шохидан буткул,
Хазон ўз ҳукмини ўқиб ногаҳон,
Гўё нокасларнинг найрангларидан
Ерга йиқилгандек, титрадим шу он.
ШОИР ИШҚИ
Хаёл оғушида кўча кезаркан
Шеъримни пичирлаб айтиб юраман.
Девона кўнгилнинг орзуларини
Ботинимда қайта тиклаб бораман.
Ногаҳон бир дилбар ёнма-ён юриб,
Нозли нигоҳи-ла менга боқади.
Зорли юрагимни бепичоқ тилиб,
Озурда жонимда олов ёқади.
Шу онда у менинг яшнаб очилган
Ижод гулбоғимнинг янги гулидир.
Сарвдек келишган қадди қомати
Тоза хаёлимнинг тик устунидир.
Қалбимда кина-ю адоватим йўқ,
Дунёга меҳр бор содда дилимда.
Уйсиз бир девона каби бўлсам-да,
Шукрким, муҳаббат яшар кўнглимда!
***
Азалдан ошиғинг эрдим, англармисан?
Англамайсан,
Кўксимда куйиклар кўрдим, англармисан?
Англамайсан.
Висолингга етмоқ учун
умри жоним фидо айлаб,
Давлатим, ганжимсан дердим,
англармисан? Англамайсан.
Сен менинг бетакрор бахтим,
сен менинг давлатим, тахтим,
Аҳдимда жовидон турдим, англармисан?
Англамайсан.
Ёлғиз тунлар фиғон этдим,
бағримни доғу қон этдим,
Шу ҳолда ҳам ҳолинг сўрдим,
англармисан? Англамайсан.
Сендан олисдаман эй жон,
дилим тиғлар ҳар он ҳижрон,
Бағрим аро доғлар кўрдим, англармисан?
Англамайсан.
ДИЛ САВДОСИ
Илк бахтим тарк айлади,
Орзуга тўла дилим.
Илк бахтим тарк айлади,
Ишқингга тўла дилим.
Рангин гуллари ила
Умрим баҳори ўтди.
Азиз жон баҳосида
Дилнинг хумори кетди.
Кўзимдан нурлар қочди,
Қолди унда нигоҳинг.
Бахтинг гул атрин сочди,
Бахтим - жигарим оҳи.
Қолди ишқу умидим
Бу жоним дунёсида.
Лек сенинг меҳринг яшар
Жонимнинг савдосида.
Ҳасанбой Ғойиб таржимаси.
Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг 19 февралда чиқарган қарорига биноан, жорий йилнинг 1 мартидан жамият транспорти йўлкира ҳақи ўзгарди. Баҳорнинг биринчи кунидан бошлаб, пойтахт йўловчилари троллейбусларда 1 сомоний, автобусларда 1 сомоний 20 дирам, маршруткаларда эса, 1 сомоний 60 дирам йўлкира тўлай бошлашди. «Экспресс» тартибида ҳаракатланувчи автобусларда йўлкира 1 сомоний 50
Муфассал...
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таклиф ва ташаббусини қувватлаб, ўтган йил декабр ойида яна бир ўн йилликни сув йили, деб эълон қилгани мамлакатимиз сарварининг нуфузи, обрў ва эътибори халқаро майдонда алоҳида ўрин, мавқе кашф этганини кўрсатди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015