Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 29 Март 2018 Кӯришлар: 2108
Печат

 

m husanova 2018СИЛАБ ҚЎЙДИМ

Ҳар замонда кўзим ёшлаб,

Армон билан ёдлаб қўйдим.

Хотиралар қат-қатига,

Мен севгимни ўраб қўйдим.

Йиғлаб олдим ўксиб-ўксиб,

Дилга ғам - ўт қалаб қўйдим.

Кўп йиғладим чоғи, санчди,

Юрагимни силаб қўйдим.

 

ҚУТҚАРМАГИЛ

Чўғмидир ё денгизми, у нигоҳларинг,

Жонни фидо этсам арзир, рад этмагил.

Неки бўлсам бўлай, майли, рози ўзим,

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил.

                  

Магар қуёш бўлса чашминг оташида,

Куйиб кетсам, куйдир, бирор сўз айтмагил.

Ё кипригинг соясида ором олиб,

Қароғингга чўкиб кетсам, қутқармагил.

                

Юрак қоним бирла баёт битсам ногоҳ,

Жим қараб боқ, нигоҳларинг қўзғатмагил.

Ўлдирмасин мени армон, мени фироқ,

Нигоҳингга чўкиб кетсам, қутқармагил.

                                                        

ЮРАК

Қўй, томчи, қўзғатмагил,

Муз бўлиб қотган юрак.

Чиқмагай кулиб энди,

Кун бўлиб ботган юрак.

Ишқ, дея ҳаловатин,

Қайғуга сотган юрак.

Муз бўлиб оташ қафас,

Ичинда у ётган юрак.

Ой каби зулмат аро,

Бир ўзи ўтган юрак.

Армонлар дунёсига,

Ўзин тик отган юрак.

Тор келиб дунё-ю дун,

Ёғоч от кутган юрак.

Оҳ, мени шоираи

Девонавор этган юрак.

                  

ЁМҒИРЖОН

Томчилама, шаррос қуй,

Бор вужудим бўлсин нам.

Олов бўлиб ёнмоқда,

Шу дамда кўнгилхонам.

Томчилама, ёғ ёмғир,

Бор ғуборим юв, ўзинг.

Жонимга оғир ботган,

Ғамларимни қув, ўзинг.

Шу дамда ўзинг каби,

Ҳасратдошим йўқ бирор.

Осмоним, булутларни

Бағрингдан қўйиб юбор.

Томчилама, шаррос қуй,

Тинма бу кеч, ёмғиржон.

Уйғонганда бахт бўлиб,

Кўзларимда синсин тонг.

 

ИШҚҚА ТЎЛДИР ДУНЁНИ

Қилма кабоб хун жигарим,

Чўғ нигоҳлар оташида.

Соғинчларинг ғами бисёр,

Юрагим кўз ёшида.

Қилма бағрим минг пора,

Тутма ҳижрон оғусин.

Армон билан сўндирмагин

Кўзларимнинг ёғдусин.

Олис кетма, қўлларим тут,

Шивирлаб қўй, ишқ куйин.

Гулим, дегин қиёс этиб,

Атиргулнинг хуш бўйин.

Қизғон мени шамоллардан,

Ғуборларга парда тут.

Бизни бахтга элтиб қўйсин,

Ҳу-у кўкдаги пар булут.

Кел, азизим, яқинроқ кел,

Қўйгин, ҳижрон савдони.

Нигоҳлар порлаб турсин,

Ишққа тўлдир дунёни.

МУСОФИРНИНГ МАКТУБИ

Бу тақдир чархпалаги,

Замона зайлими ё

Ақлу ҳушимни буткул

Асир қилди мол-дунё.

Сароб ўйлар етаклаб,

Олиб кетди онажон.

Ҳаловат ўз уйимда,

Қолиб кетди онажон.

Олис кетсам кўз ёшим

Ёмғирлигин билмасдим.

Мусофирнинг ҳар дами,

Оғирлигин билмасдим.

Тонгда туриб шомгача,

Ором не билолмайман.

Сизга ҳатто ҳафталаб,

Қўнғироқ қилолмайман.

Уйқум қочиб ярим тун

Мактублар ёздим талай.

Соғинчимни бекитиб,

Она, сизга юборай.

Меҳрингизга йўғрилиб,

Пишар эди ширмой нон.

У нонларнинг ифорин,

Соғиняпман, онажон.

Укаларим улғайиб,

Қолгандир, кўролмайман.

Кўзларингиз йўл қараб,

Толгандир, сўролмайман.

Этим жунжикиб кетар

Қаҳратоннинг қаҳридан,

Бўлди, она, ўтаман    

Пул шаҳрининг баҳридан.

Соғинчимни елкалаб,

Ёнингизга учаман.

Бағрингизга бош қўйиб,

Ҳаммасидан кечаман.

Моҳира ҲУСАНОВА, Конибодом.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

"Роғун" ГЭСининг иккинчи агрегати ишга тушди!

 

9 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этиш мақсадида Роғун шаҳрига ташриф буюрди.

Бу йирик гидроэнергетик иншоотнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши тантанали маросими халқаро оммавий ахборот воситалари

Муфассал...

Ёшлик ҳайқириғи

 

Шоир Жамшид Пирим ўғлига табрик ўрнида

Бундан тўрт йил чамаси илгари отахон шоир Ўлмас Жамол таваллудининг 80 йиллиги тантанасида иштирок этиш учун Душанбега шоён қувонч билан отландим. Шоир Дилмурод Ҳожимуродов билан "Варзоб" совхозида, унинг курсдош оғайнисиникида меҳмон бўлдик. Ўлмас Жамол юбилейи баҳона менга кўпда тунд бўлиб кўринадиган Дилмурод аканинг жудаям одамохун, оғайниларга бемалол ҳадди сиғадиган инсон эканлигига ишонч ҳосил қилдим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2413132

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9629258
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2442
2790
16882
9583584
128394
140751
9629258

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.31
Бугун: 30-05-2026 17:10:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015