Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1985
Печат

 

isrof 2017Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон халқ учун, Ватан учун жуда хайрли ишларга қўл урилмоқда. Унинг бевосита ташаббуси билан қатор фойдали қонунлар қабул қилинди. Шулардан бири тўй ва маъракаларни ихчамлаштириш, кам харажат билан ўтказиш кўзланган  муҳим қонундир.

Бу қонун мазмун-моҳияти билан ҳар биримиз учун кони фойда. Лекин минг афсуски, амалда айрим кишилар бунга риоя қилишмаяпти. Мисол учун олсак, тўйларда улоқ бериш тақиқлаб қўйилган. Аммо баъзи обрўталаблар аввалига ош бериб, кейин кўпкари беришади. Солимлар ҳам чакана эмас - машина, той, қорамол, қўй, эчки, пул. Кўпкари куни бериладиган таомларни айтмайсизми? Устига-устак, ичкиликбозлик, ур-йиқит.

Энди марҳумнинг маъракасини олайлик. Қўшни уйда қўй сўйилиб, қайнатма шўрва тортилади. Егулик ва мевалар тўкиб ташланади. Аёллар белларига камида икки-уч метрли қимматбаҳо матоларни боғлаб олишади, эркакларга тўн, жойнамоз, пул улашилади. Ҳали учи, еттиси деган гаплар бор. Ҳар жума ва душанба оқшомлари мол сўйилиб, ош дамланади. Қаъда,  Рамазондан олдин ва кейин, Қурбон ҳайитида худойи қилиш, қай бирини айтай. Ахир, булар оилани моддий қийинчиликка солиб қўяди-ку!

Қаранг, болалари учун оддий дарсхона, ўқиш-ёзиш учун стол-стул йўқ, дарслик китоб сотиб олиш учун пул беришга қизғанишади. Бадиий, илмий китобларни-ку, гапирмай қўя қолай.

Исрофгарчиликларни кўриб, ақлингиз шошиб қолади. Лекин мактабнинг хароблиги, йўлларнинг ўнқир-чўнқирлиги билан ишлари йўқ. Ақалли уйларига элтадиган йўлни текислаб қўйишни ўйлашмайди.

Тасодифий ўлимга оила олдин тайёр бўлмаслиги маълум. Лекин бундай ҳолатларда қариндош-уруғлар моддий ёрдам бериш ўрнига, марҳумга "савоби" тегади деб, "сен каммисан" қабилида иш тутишга ўз яқинларини мажбурлаб, гўё қариндошчилик орияти учун талашадилар. Бундай ўйлаб кўрсак, аслида оила моддий жиҳатдан қийналиб қолса, марҳумнинг руҳи азоб чекмайдими?

Матбуотда Ғончи, ҳозирги Деваштич ноҳиясида яшайдиган онахон - Холбуви эна ҳақида ўқигандим. У йиллар давомида ҳажга бориш учун маблағ тўплабди. Унча-мунча эмас - 100 минг сомонийдан ортиқ! Онахон ана шу пулни кўприк қурилиши учун сарфлабди. Ана энди айтинг, кўприк қуриб, ҳамқишлоқлари ва бошқа инсонлар учун қулайлик яратиш савобми ё ном чиқариш учун қўш-қўш зиёфатлар бериш савобми?

Кимдир менга: -Олдингизга дастурхон ёзишибдими, индамасдан зиёфатни еб кетаверинг,- дейиши мумкин. Ҳа, айримлар таъкидлашларидек, мен бу зиёфатлар учун чўнтагимдан бир сомоний пул чиқармаганман. Лекин мисқоллаб топилган пулни ботмонлаб сочаётганларга, Аллоҳ неъматини исроф этаётганларга юрагим ачийди. Дабдабали тўй ва маъракалардан сўнг, қийналиб қолганларни, қарзга ботганларни эса, фақат мен эмас, бу сатрларни ўқиб турган бошқа кишилар ҳам кўрганликларига ишонаман.

 

Султон МАМАРАСУЛОВ,

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Чашмасор қишлоқ жамоати.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Давлат тили кунига бағишланган тантанали йиғилиш

 

4 октябр куни "Борбад" қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Давлат тили куни муносабати билан ўтган тантанали йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи йиғилганлар, Тожикистоннинг шарафли халқи ва хориждаги ватандошларни 2009 йилдан буён 5 октябр куни нишонланиб келинаётган Давлат

Муфассал...

Ёмғир қизи

 

Ярим тундан ёмғир ёға бошлади. Худди олис-олислардаги ёрини эслаган қизалоқ мисол кўз ёш тўкди ё дарду аламини тозалагандек, ёмғир суви-ла юзларини ювади.

Чак-чак-чак… ва мен ташқарига чиқдим. Ёмғир остида ҳайрону лол қолдим. Фақат ёмғир қизининг чиройли, дилкаш кулгуси мени ўзимга келтирди. Узун кокилли қиз куларди, ёноқларидаги ёмғир томчилари гўё оппоқ бўйнини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2100326

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8213886
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1778
2279
9192
8185301
63406
89570
8213886

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.23
Бугун: 22-05-2025 16:26:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015