Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Декабр 2015 Кӯришлар: 3110
Печат

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Жамиятнинг нодир гавҳари

 

Оилавий тартибнинг барча кўринишиўзбошимчалик, ғазаб, бақир-чақир ёки илтижо, ялиниб-ёлворишлар эмас, балки осойишталик, жиддийлик ва узоқни кўра билиш орқали чиқарилган хулосалардан иборат бўлмоғи керак. Шундай хулоса чиқариш ҳуқуқи оиланинг бошлиғи, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилганини фарзандлар қалбдан ҳис этмоқликлари керак. Зеро, буюк педагог Адлер Феликс шундай шарҳлаган: - Оиладаги

Муфассал...

РОҒУН – АСР ИНШООТИ, ҚУРУВЧИЛАРИ – ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ

 

Юртимизда - баҳор. Баҳор - яшариш, янгиланиш фасли, бунёдкорлик ва ободончилик мавсуми, улкан мақсадларни рўёбга чиқариш учун белни маҳкам боғлайдиган палла. Олдинда эса, Наврўз шодиёналари. Ҳар гўшада - байрам, ҳар бир кишида байрамона кўтаринки кайфият.

Яқинда аср қурилиши, юртимизнинг улкан гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурувчиларига ана шундай баҳор нафаси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2338299

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9272469
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
855
3719
17672
9230719
45484
109364
9272469

Сизнинг IPнгиз: 18.97.14.84
Бугун: 14-03-2026 03:57:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015