Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
Тун-кунунга айлагали нурфош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш.
----------------------------------------- А. Навоий.
1. Ривоят
Кунларнинг бирида йигит кекса отасини етаклаб шаҳардаги ресторанларнинг бирига кирди. Таом тановул қилишаётган пайтда қарилик ва ожизлик туфайли отасининг қўллари қалтирар, қошиқни зўрға оғзига олиб борарди. Кутилмаганда қошиқдаги овқат унинг кўкси узра тўкилди. Бу ҳолатни кўриб, бошқалар нороҳат бўлишди, аммо йигит отасининг рафторидан заррача ҳам ташвишга тушмади.
Тановул қилиб бўлишгач, отасининг қўлидан тутиб, қўл ювадиган жойга олиб борди. Отасининг қўл-оғзи, кийимларига тўкилган овқат доғларини ювди ва сочларини тараб, етаклаганча чиқиб кета бошлади. Йигитнинг бу рафторини ресторандагилар ҳайрат билан кузатишарди. Уларнинг орасидан бир кекса киши ўрнидан туриб, йигитдан сўради:
-Ҳой йигит, мабодо, бирор нарсани қолдириб кетмаяпсанми?
-Раҳмат, билишимча, ҳеч нарса қолдирганимиз йўқ, - деди йигит кекса кишига миннатдорчилик билдириб.
-Сенга раҳмат, ўғлим, гарчи ҳис қилмасанг-да, ўзингдан жудаям яхши нарсалар қолдириб кетаяпсан. Булар: ўғиллар учун сабоқ ва оталар учун умиддир, - деди кекса киши.
2. Ҳақиқат
Қиш кунларининг бирида ноҳия марказий беморхонасининг ички касалликлар бўлими дўхтири қабулига боргандим. Айвоннинг икки тарафига қўйилган курсиларда ўтиришган турли ёшдаги кишилар дўхтир қабулига кириш учун навбатда туришарди. Ичкарига ёши бир жойга бориб қолган кишини икки йигит суяб кириб келишди ва курсиларнинг бирига ўтирғизишди. Бемор, ниҳоятда, безовта бўлиб, қўллари билан қорнини чангаллар, гоҳ энгашиб ўтирар, гоҳ курси суянчиғига суянарди. Ниҳоят, курсига узала тушиб ётиб олди. Бирга келган йигитларнинг гавдалиси дарҳол тўнини ечиб тахлади-да, беморнинг бошига ёстиқ қилиб қўйди. Иккинчиси, новчадан келган йигит курткасини ечиб, беморнинг оёғи устига ёпди. Йигитларнинг каттаси беморнинг олдида чўнқайиб ўтириб, унинг қўлларини уқалар, нималардир деб, овутишга ҳаракат қиларди.
-Бу кишининг дарди оғир экан, олдин шу киши кирса, нима дедингиз? -деди ўрта яшар аёл бошқаларга қарата мурожаат қилиб.
-Тўғри айтасиз, шу киши олдин кирсинлар, - унинг гапини маъқуллашди навбатда турганлар.
Икки йигит беморни қўлтиғидан ушлашиб, дўхтир ҳузурига киришди. Бироздан сўнг, қўлларида нималардир ёзилган варақ тутишиб, бўлимнинг беморлар ётқизиладиган тарафига йўл олишди.
Орадан бир қанча вақт ўтиб, беморхона бўлими дарвозаси ёнида турган новча йигитдан сўрадим:
-Беморнинг аҳволи қандай?
-Худога шукр, дадам яхши. Ошқозони оғриган экан, дўхтирлар ювишгандан сўнг тинчиб қолди. Акамнинг айтишича, кечқурун жавоб берамиз, дейишибди.
Шу пайт ичкаридан йигитнинг акаси чиқди. Уларнинг юзларида қувонч нишоналари яққол кўринарди. Ака-укалар нималардир тўғрисида гаплашиб, ташқарига йўналишди.
«Яхши фарзандлар, оталарига ғоят меҳрибон эканлар», деган хаёлга бордим.
Айни пайтда, жамиятимиз доғига айланган, отаси ёки онасини қариялар уйларига элтиб ташлашгача боришган ёхуд улардан меҳрини дариғ тутадиган фарзандлар ҳам топиладиган замонда бу ака-укаларнинг оталарига кўрсатган меҳрибонликлари ибрат олса арзигулик, деб ўйлайман.
Хайрулло Мирзоназар, Жайҳун ноҳияси.
Азиз Ватанимиз Тожикистонда саёҳат ва дам олиш учун маскану мавзелар жуда кўп. Ватанимизнинг географик жиҳатдан тоғ ва текисликда жойлашганлиги ҳам турли дунёқараш ва турли завқдаги сайёҳнинг истагини қаноатлантира олади.
Ҳа, Ватанимиз шароити тоғ мавзеларида жойлашган турли қадимий обидалару осору атиқаларга қизиққан сайёҳ ёки тоғ ёнбағирларида юришни унча хушламайдиган, текисликда жойлашган томошабоп масканларни маъқул кўрган
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитетининг жорий йил биринчи ярми якуни натижаларига бағишланган матбуот анжумани комитет раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимий иштирокида бўлиб ўтди. Миллийлик тарғиботида асосий идора бўлган комитет ходимлари бир хил ранг ва бичимдаги атлас камзулларда келишди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015